Бугун,

  • USD 11014.01
  • RUB 191.8
  • EUR 10674.78

Халқ таълими вазири Шерзод Шерматов вазирликдаги айрим ходимлари коронавирус билан қайта касалланганини маълум қилди.

Фото: «Дарё»

Фото: «Дарё»

«Вазирликнинг марказий аппаратида ҳам, афсуски, касалланиш ҳолатлари кузатилмоқда. Энг ёмони, ўтган йили коронавирус инфекцияси билан касалланган ходимларимиз ҳам бу йилда ҳам ушбу касаллик билан қайта касалланяпти. Чунки 2020 йилда касалланганида антитаналар етарлича шаклланмаган.

Фурсатдан фойдаланиб қолган барча тизимимиз ходимлари, мактабдаги ўқитувчиларимиз ва ходимларимизни тезроқ вакцина олишларини таклиф қилиб қоламан», – дейди халқ таълими вазири.

Мамлакатда кунлик касалланиш ҳолатлари сони яна ортиб бормоқда. Шу сабабли республика бўйлаб 28 июндан карантин чекловлари кучайтирилди. Тошкент шаҳрига 28 июндан транспорт воситалари киришига ҳамда кўнгилочар ва овқатланиш объектлари фаолиятига чекловлар ўрнатилди.

2 июлда Тошкент шаҳрида ДХХ тасарруфидаги «Ёшлик» спорт мажмуасида ковид-марказ қайтадан ташкил этилди. Бундан ташқари, 5 июль, душанба куни «Ўзэкспомарказ»да ҳам коронавирусга чалинган беморларни қабул қилиш маркази очилиши маълум қилинди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар