• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12502.99
    • RUB155.94
    • EUR14484.71
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +29°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    ЎзЛиДеП логотипини ўзгартириш масаласи муҳокама қилинди

    Жорий йилнинг 2 июль куни Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати — Ўзбекистон Либерал-демократик партияси сиёсий кенгаши ижроия қўмитасининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди. Унда бугунги кунда партия олдида турган бир қатор муҳим масалалар муҳокама қилинди.

    Таъкидландики, мамлакатимизда кейинги беш йилда барча соҳаларда чуқур ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Бу жараён давом этаётган бўлиб, Ўзбекистон янги уйғониш даври, учинчи Ренессансга қадам қўймоқда.

    Мислсиз янгиланишлар жараёни сиёсий партиялардан ҳам янада фаолликни оширишни, ўз фаолиятини бугунги талаблар даражасидан келиб қайта кўриб чиқишни талаб этмоқда. Мана шундай талаблардан ўлароқ ЎзЛиДеП халқ билан бевосита мулоқот тамойилини ўз фаолиятига кенг жорий этмоқда. Булар тадбиркорлар, фермерлар ва аҳолининг турли қатлам вакиллари билан амалга оширилаётган доимий учрашувлар, уларнинг фаолиятига тўсиқ бўлаётган омилларни ўз вақтида аниқлаш ва ҳал қилишга қаратилган ҳаракатларда ўз аксини топмоқда.

    Партия аҳоли билан мулоқотларда бутунлай янгича, жонли ва халқчил усуллардан фойдаланмоқда. Партия раҳбарияти ва фаолларининг, депутатлик корпуси вакилларининг аксарият вақтини жойларда, аҳоли орасида ўтказишга ҳаракат қилаётгани ҳам партиянинг имкон қадар халқ билан бирга бўлиш, уни ўйлантираётган масалалар ичида бўлишга интилаётганидан далолат беради. Партия тузилмаларида аҳоли мурожаатлари, шикоятлари билан ишлаш тизими йўлга қўйилгани, аҳоли билан бевосита ишлаш борасида амалга оширилаётган муҳим ишлардан бири бўлди.

    Партия томонидан парламентдаги ўз фракцияси орқали мамлакатда амалга оширилаётган ислоҳотларнинг қонунчилик асосларини такомиллаштириш борасида амалга оширилаётган ишларда ҳам мутлақо ўзгача ёндашувлар жорий этилмоқда. Депутатлар томонидан киритилаётган ташаббусларнинг сони ўтган чақириқнинг шу даврига нисбатан икки баробар ошганлиги, уларнинг аксарияти айнан бугун аҳолини ўйлантираётган масалалар ечимига қаратилганлиги шундан далолат беради.

    Маҳаллий кенгашлардаги депутатлик гуруҳлари орқали жойларда қонунлар ва давлат дастурлари ижроси устидан қатъий назоратни йўлга қўйишга бўлган интилиш, бу борада сессияларга киритилаётган масалалар, депутатлик сўровлари сонининг кескин ошганлигида ҳам ўз ифодасини топмоқда. Хусусан, 2015—2016 йил 6 ойи ҳамда 2020—2021 йил 6 ойи давомида эшитувлар сони 1600 дан 3100 тага, сессияга киритилган масалалар сони 700 тадан 1800 тага, сессияда қабул қилинган қарорлар сони 500 тадан 1400 тага ва депутатлик сўровлари сони 6 мингдан 21 мингтага етди.

    Буни кейинги вақтда ЎзЛиДеП ўз фаолиятини мутлақо қайта кўриб чиқиш, уни максимал даражада халқ манфаатларидан келиб чиқиб ва унга яқин бўлган ҳолда, амалга ошириш йўлида амалга ошираётган саъй-ҳаракатларининг самараси сифатида баҳолаш мумкин.

    Партияни аҳоли дардларига яқин сиёсий тузилма сифатида ребрендинг қилиш борасида амалга оширилган ушбу ишларнинг биринчи босқичи якуни бугунги кунга келиб, ЎзЛиДеП’га бўлган ишонч, аҳоли томонидан унинг ғояларини қўллаб-қувватловчилар сони изчил ошиб бораётганида ўз аксини топмоқда.

    Хусусан, кейинги уч йил ичида партия аъзолари сони 400 мингдан 1 миллионга етганлиги ва тинимсиз оша бораётганлиги, бошланғич партия ташкилотлари сони 13500 дан ошганлиги бугун партия сафларида туриб, мамлакатда амалга оширилаётган ислоҳотларда фаол қатнашиш истагида бўлганлар сони ошиб бораётганлигининг яққол далилидир.

    Мана шундай бир даврда ЎзЛиДеП партия ребрендингида янги бир қадамни амалга оширишга киришмоқда. Қайд этиш керакки, партия ребрендинги, унинг ўзгараётганлиги тўғрисида гап кетганда, албатта, нафақат ғоялари, фаолияти, балки асосий рамзи (логотип)га тўхталмаслик мумкин эмас. Партия фаолиятидаги ўзгаришлар, албатта, унинг тимсоли бўлган — логотипида ҳам акс этишини даврнинг ўзи тақозо этмоқда.

    Кейинги уч ой давомида аҳоли билан бўлган турли учрашувлар, мулоқотларда ҳам ушбу масала юзасидан жамоатчиликнинг фикри ўрганиб борилди. Партия фаоллари, кенг жамоатчиликнинг фикр-мулоҳазаларидан сўнг шу маълум бўлдики, бугунги талаблар даражасига мос равишда ўзгариш ЎзЛиДеП’нинг логотипида ҳам ўз аксини топиши керак. Бошқача айтганда, партиянинг янги логотипи ЎзЛиДеП ислоҳотларнинг янги босқичида ўз олдига қўяётган улкан мақсадларни ўзида тўла акс эттира оладиган логотип сифатида гавдаланиши зарур. Токи бутун халқ ва халқаро жамоатчилик ушбу рамзда ЎзЛиДеП’нинг бугунги кунда, ўз олдига қўйган мақсадларининг аксини кўра олсин.

    Масала атрофида бўлиб ўтган мунозаралардан кейин ушбу мақсад ва вазифаларни амалга ошириш мақсадида тегишли ишчи гуруҳни шакллантириш тўғрисида фикрлар кўриб чиқилди. Ушбу масалани партия сиёсий кенгашига киритгунгача бўлган даврда, логотип бўйича партия аъзолари ва аҳоли вакиллари фикрларини ўрганиш учун барча вилоятларда муҳокамаларни ташкил қилиш лозимлиги кўрсатиб ўтилди. Янги логотип имкон қадар кўпроқ аҳоли вакиллари ва партия аъзолари фикрларини ўзида қамраб олган ҳақиқий, халқчил логотип сифатида шаклланишига эришиш зарурлиги таъкидланди.

    Масаланинг муҳимлиги ва партия учун аҳамиятидан келиб чиққан ҳолда, уни партия сиёсий кенгашининг кейинги мажлисида кўриб чиқиш ва ушбу йиғилишни июль ойининг биринчи декадасида, Тошкент шаҳрида ўтказиш тўғрисида фикрлар билдирилди.

    Кўриб чиқилган барча масалалар юзасидан партия ижроия қўмитасининг тегишли қарорлари қабул қилинди.

    ЎзЛиДеП матбуот хизмати

    02.07.2021, 18:10   Изоҳ (0)   15599
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбекистон марказий деҳқон бозорларидаги айрим озиқ-овқат маҳсулотларининг нархлари маълум қилинди

    02.07.2021, 18:09

    Ўзбекистонда долларнинг расмий курси икки кунлик пастлашдан сўнг яна кўтарилди

    02.07.2021, 17:37

    Тошкентда COVID-19’ни даволашда тажрибага эга хусусий клиникаларга коронавирус беморларини даволашга рухсат берилади

    02.07.2021, 17:21

    Ўзбекистонда айрим ижтимоий тармоқлардан фойдаланиш расман чекланди

    02.07.2021, 17:04

    Ўзбекистоннинг деярли 2 фоиз аҳолиси коронавирусга қарши тўлиқ эмланди

    02.07.2021, 16:27

    Ўзбекистонда TikTok ва Twitter’нинг очилиши секинлашди. Ўзбекистон расмийлари аввалроқ бу сервисларни огоҳлантирган эди

    02.07.2021, 16:02
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Chery Ўзбекистонда сотувлар бўйича мутлақ рекорд ўрнатмоқда


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    Олий таълим етакчилари Тошкентда биринчи ҚС Eurasia Форумъда бирлашади


    Август совғалари: Centrum Air 155 та авиачиптани тортиқ қилади!


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    BI Group бизнес-тоифа хонадон ютуқли ўйини:Тошкентдаги мавсумнинг асосий тадбири қандай ўтди


    BYD расмий дилери Бени Моторс Самарқандда BYD Seaлион 7 флагман кроссоверини тақдим қилди


    Hayot Bank “Яшил юрак” номли кенг кўламли экологик ташаббусни эълон қилди. Август ойидан бошлаб Ўзбекистон бўйлаб Hayot Bank’нинг ҳар бир янги омонатчиси учун битта дарахт экилади


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    Ellipse International School – фарзандингиз келажаги бошланадиган жой!


    30 июль куни Тошкентда BYD инновацион мобил модули ўз фаолиятини бошлади


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди

     

    Тавсия этамиз

    Пора, нефть ва террорчилик: нега Қатар амири шов-шувлар марказидан тушмаяпти?

    5 август, 11:20

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    “Ҳизбуллоҳ” Ливан ҳукуматининг қуролсизланиш борасидаги талабини тан олмади

    Дунё | 7 август, 09:12

    Янги “Гарри Поттер” сериалида махсус эффектлар компьютер графикасисиз яратилади

    Кино | 7 август, 08:55

    Ганада авиаҳалокат: қурбонлар орасида вазирлар ҳам бор (фото)

    Дунё | 7 август, 08:40

    Сунъий интеллект таҳдид ёки молиявий рағбатдан кейин батафсилроқ жавоб бериши аниқланди

    Дунё | 7 август, 00:15

    Июнда Ўзбекистон дунё бўйича энг кўп олтин харид қилди

    Ўзбекистон | 6 август, 23:59

    Эфиопияда биринчи марта одам савдогарлари ўлим жазосига ҳукм қилинди

    Дунё | 6 август, 23:55

    Суперлига. 6 та гол киритилган баҳсда “Динамо” камбэк амалга ошириб, “Машъал”ни мағлуб этди

    Спорт | 6 август, 23:51

    Хитойда комадаги қиз университетга қабул қилинганлиги ҳақидаги хабарни эшитгач, ўзига келди

    Дунё | 6 август, 23:41

    Зеленский Трамп билан тинчлик истиқболларини муҳокама қилди 

    Дунё | 6 август, 23:27
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.