• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12965.34
    • RUB161.34
    • EUR14525.07
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +36°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Ўзбекистон марказий деҳқон бозорларидаги айрим озиқ-овқат маҳсулотларининг нархлари маълум қилинди

    Давлат статистика қўмитаси 2021 йил 30 июнь куни Ўзбекистондаги деҳқон бозорларида алоҳида турдаги озиқ-овқат маҳсулотларининг нархларини ўрганиб чиқди ва ўтказилган кузатув натижалари бўйича маҳсулотларнинг минимал-максимал нархларини келтирди. Унда фақатгина деҳқон бозорлари ҳудудидаги озиқ-овқат маҳсулотлари нархлари ҳисобга олинган. Супермаркет, минимаркет, дўконлардаги нархлар инобатга олинмаган.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Суякли мол гўшти — 45 000 сўмдан 68 000 сўмгача (килограмм)

    Кузатув натижасига кўра, 1 килограмм суякли мол гўштининг минимал нархи Нукус шаҳрининг «Нукус деҳқон бозори», Наманган шаҳрининг «Наманган чорсу деҳқон универсал бозори»даги арзонлаштирилган гўшт расталарида қайд этилган (45 000 сўм).

    Суякли мол гўштининг максимал нархи эса Тошкент шаҳрининг «Фарҳод деҳқон бозори» ва «Миробод деҳқон бозори»да кузатилди (хусусий тадбиркорлар расталарида 68 000 сўм). Шу билан бирга, мазкур бозорларда ташкил этилган арзонлаштирилган растада мол гўшти минимал 48 000-55 000 сўм оралиғида сотилмоқда.

    Қўй гўшти – 50 000 сўмдан 80 000 сўмгача (килограмм)

    Қўй гўштининг минимал нархи (50 000 сўм) кузатув натижасига кўра, Нукус шаҳрининг «Нукус деҳқон бозори» ва Тошкент шаҳрининг «Фарҳод деҳқон бозори»даги арзонлаштирилган расталарда рўйхатга олинган.

    Максимал нархи эса Тошкент шаҳрининг «Олой деҳқон бозори»да (хусусий тадбиркорлар расталарида 80 000 сўм) кузатилди. Шунингдек, ушбу бозорда қўй гўшти минимал 60 000 сўм оралиғида сотилмоқда.

    Картошка — 1 500 сўмдан 5 000 сўмгача (килограмм)

    Кузатув натижаларига кўра, Фарғона шаҳрининг «Марказий деҳқон бозори»да ташкил этилган арзонлаштирилган савдо расталарида сотилаётган картошканинг нархи минимал нарх сифатида (1 500 сўм) қайд этилган.

    Шу билан бирга, Тошкент шаҳрининг «Олой деҳқон бозори»да сотувдаги сараланган картошканинг нархи максимал нарх сифатида (5 000 сўм) қайд этилди. Ушбу бозорда арзонлаштирилган растада сотилаётган картошкани минимал 3 000-3 500 сўм атрофида ҳам харид қилиш мумкин.

    Пиёз — 800 сўмдан 3 500 сўмгача (килограмм)

    Пиёз маҳсулотининг минимал нархи кузатув натижасига кўра, Термиз шаҳрининг «Яшил дунё марказий деҳқон озиқ-овқат бозори»да (800 сўм) рўйхатга олинди.

    Максимал нарх сифатида эса Урганч шаҳрининг «Урганч марказий деҳқон бозори»да сотувда бўлган сараланган пиёзнинг нархи кузатилди (3 500 сўм). Шунингдек, мазкур бозорда пиёзни минимал 1 300 сўмга ҳам харид қилиш мумкин.

    Сабзи — 4 000 сўмдан 12 000 сўмгача (килограмм)

    Сабзи маҳсулотининг минимал нархи кузатув натижасига кўра, Бухоро шаҳрининг «Бухоро марказий деҳқон бозори»да (4 000 сўм) қайд этилган. Шу билан бирга, мазкур бозорда сабзини максимал 6 000-8 000 сўмдан харид қилиш мумкин.

    Янгийўл шаҳрининг «Ихтисослашган Янгийўл шаҳар деҳқон бозори» ҳамда Тошкент шаҳрининг «Фарҳод деҳқон бозори»да сотувдаги тозаланган ва сараланган сабзининг нархи максимал нарх сифатида (12 000 сўм) қайд этилди. Шу билан бирга, мазкур бозорларда сабзини минимал 7 000-9 000 сўмдан харид қилиш мумкин.

    Тухум — 5 000 сўмдан 14 000 сўмгача (10 дона)

    Кузатув натижасига кўра, Наманган шаҳрининг «Наманган чорсу деҳқон универсал бозори» ва Тошкент шаҳрининг «Қўйлиқ деҳқон бозори»да арзонлаштирилган тухум расталаридаги майда тухумнинг нархи минимал нарх сифатида қайд этилди (5 000 сўм).

    Максимал нархи эса Тошкент шаҳрининг «Эски жўва деҳқон бозори» ва «Фарҳод деҳқон бозори»да қайд этилган (йирик сараланган тухум 14 000 сўм). Шунингдек, мазкур бозорларда 10 дона майда тухумнинг минимал нархи 8 000-9 000 сўмни ташкил этган.

    Гуруч — 5 000 сўмдан 18 000 сўмгача (килограмм)

    Кузатув натижаларига кўра, гуруч маҳсулотининг минимал нархи Нукус шаҳрининг «Нукус деҳқон бозори», Жиззах шаҳрининг «Жиззах марказий деҳқон бозори», Термиз шаҳрининг «Яшил дунё марказий деҳқон озиқ-овқат бозори»да («Нукус-2» ва бошқа маҳаллий навли гуручлар 5 000 сўм) қайд этилган.

    Максимал нарх эса, Тошкент шаҳрининг «Эски жўва деҳқон бозори»да 18 000 сўмдан кузатилди («Лазер» навли гуруч). Шу билан бирга, ушбу бозорларда гуручнинг минимал нархлари 6 000 сўмни ташкил этган.

    Ўсимлик ёғи — 14 000 сўмдан 24 000 сўмгача (литр)

    Кузатув натижасига кўра, ўсимлик ёғининг минимал нархи Нукус шаҳрининг «Нукус деҳқон бозори», Андижон шаҳрининг «Янги бозор деҳқон бозори», Жиззах шаҳрининг «Жиззах марказий деҳқон бозори»да (маҳаллий пахта ёғи 14 000 сўм) кузатилди. Шунингдек, мазкур бозорлардаги хусусий тадбиркорлар расталарида пахта ёғини 15 000-18 000 сўм оралиғида ҳам харид қилиш мумкин.

    Максимал нархи эса Тошкент шаҳрининг «Эски жўва деҳқон бозори» ҳамда «Миробод деҳқон бозори»да (кунгабоқар ёғи 24 000 сўм) кузатилди. Шунингдек, мазкур бозорларда кунгабоқар ёғини минимал 15 500-19 500 сўм оралиғида ҳам харид қилиш мумкин.

    Шакар — 7 500 сўмдан 9 000 сўмгача (килограмм)

    Кузатув натижасига кўра, шакар маҳсулотининг минимал нархи Тошкент шаҳрининг «Фарҳод деҳқон бозори», «Эски жўва деҳқон бозори», «Олой деҳқон бозори» ва «Қўйлиқ деҳқон бозори»даги арзонлаштирилган расталарда (7 500 сўм) қайд этилди.

    Максимал нархи эса Жиззах шаҳрининг «Жиззах марказий деҳқон бозори», Қарши шаҳрининг «Қарши деҳқон озиқ-овқат бозори», Наманган шаҳрининг «Наманган чорсу деҳқон универсал бозори», Наманган шаҳрининг «Наманган чорсу деҳқон универсал бозори», Термиз шаҳрининг «Яшил дунё марказий деҳқон озиқ-овқат бозори» ва Тошкент шаҳрининг «Фарҳод деҳқон бозори»да (9 000 сўм) кузатилди. Шунингдек, мазкур бозорларда шакарни минимал 7 500-8 500 сўм оралиғида ҳам харид қилиш мумкин.

    Мавзуга доир:

    • Тошкент бозорларида нархлар барқарорлигини таъминловчи электрон тизим ишга тушади
    • Яқин кунларда сабзи нархининг пасайиши кутилмоқда – Қишлоқ хўжалиги вазирлиги.

    02.07.2021, 18:09   Изоҳ (0)   14915
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбекистонда долларнинг расмий курси икки кунлик пастлашдан сўнг яна кўтарилди

    02.07.2021, 17:37

    Тошкентда COVID-19’ни даволашда тажрибага эга хусусий клиникаларга коронавирус беморларини даволашга рухсат берилади

    02.07.2021, 17:21

    Ўзбекистонда айрим ижтимоий тармоқлардан фойдаланиш расман чекланди

    02.07.2021, 17:04

    Ўзбекистоннинг деярли 2 фоиз аҳолиси коронавирусга қарши тўлиқ эмланди

    02.07.2021, 16:27

    Ўзбекистонда TikTok ва Twitter’нинг очилиши секинлашди. Ўзбекистон расмийлари аввалроқ бу сервисларни огоҳлантирган эди

    02.07.2021, 16:02

    Абдулазиз Комилов Пентагон раҳбари билан мудофаа йўналишидаги соҳаларда икки томонлама ҳамкорликни муҳокама қилди

    02.07.2021, 15:55
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    “Отанг бозор, онанг бозор”, қурилиш дўкони очмоқчи бўлсанг, Ташкент INDEX’га бор


    M-Clinic’да УЗД бўйича етакчи мутахассислар иштирокида биринчи телемедицина маслаҳати ўтказилди 


    Hyundai Uzbekistan сизни Before Service тадбирига таклиф этади


    Ўзбекистонда токен чиқариш бўйича пилот лойиҳани амалга ошириш режалаштирилган


    TENET: Содиқ Азимов кўчасидаги Stellar Residence премиум резиденсиялари галереяси


    Uzbekistan Airways Исломободга парвозларни йўлга қўймоқда


    Digital Uzbekistan Тошкентда 28 май куни ўз ишини бошлайди! Бозорни ўзгартириб юборувчи PLAS-Форум 


    Central Asian University таълим ва тиббиёт янги экотизимига 350 миллион долларлик сармоя киритмоқда


    Тошкент минерал суви: Искандар Зулқарнайндан ҳозирги кунгача


    BI Group Тошкент БИ Ботаника Саройи турар-жой мажмуасини белгиланган муддатдан олдин фойдаланишга топширди ва сифат ҳамда муддатга содиқлигини тасдиқлади


    “A.M. Best Company” халқаро рейтинг агентлиги “Ўзбекинвест” компанияси рейтингларини “Барқарор” прогноз билан “B”/“BB” даражасида тасдиқлади


    Бизнесни ривожлантириш банки Лондонда келишувларга эришди


    Silk Avia катталарсиз саёҳат қилаётган болаларга ҳамроҳлик қилиш хизматини таклиф этади 


    Нега айнан бугун фарзандингизга сармоя киритиш муҳим аҳамиятга эга? 


    “Trastbank”дан кичик бизнес эгалари учун 500 млн сўмгача кредит!

     

    Тавсия этамиз

    “Ёвузлик империяси заминимизга ҳеч қачон қайтмаслиги учун” — жамоатчилик ўроқ-болғали қизил байроқ ва қора-оловранг лентани тақиқлашни сўрамоқда

    13 май, 22:22

    Улар доим дунёда энг яхшиларидан бўлган — покистонлик ҳарбий учувчилар ҳақида

    12 май, 21:30

    Си ва Путин тандеми: Россия ва Хитойнинг “чегарасиз дўстлиги” Марказий Осиёдаги мувозанатга қандай таъсир қилади?

    12 май, 19:00

    “АҚШ ёрдам бермаганида, ғалабага эриша олмасдик” — Иккинчи жаҳон урушида СССР ютуғини таъминлаган яширин ҳақиқатлар

    10 май, 15:00
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ўзбекистонда 18 май куни ҳаво ҳарорати бир оз пасайиши кутилмоқда

    Ўзбекистон | 17 май, 17:13

    Ижтимоий тармоқларга қарамликдан қутулиш учун психологдан тавсиялар

    Маслаҳатлар | 17 май, 16:35

    Ўзбекистонда айрим тадбиркорларга солиқ имтиёзлари берилади

    Ўзбекистон | 17 май, 16:30

    “Исроил тарихидаги энг қимматли разведка манбайи” — урушнинг юзсиз “қаҳрамони” Ашраф Марвон ким эди?

    Дунё | 17 май, 16:00

    Жиззахдаги бозор яқинида икки қаватли чойхона ёниб кетди (видео) 

    Ўзбекистон | 17 май, 15:53

    Турк киноси юлдузлари Бурак Ўзчивит ва Фаҳрие Эвжен тўнғич фарзандининг туғилган кунини нишонлади

    Лайфстайл | 17 май, 15:40
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.