• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +33°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    «Қора замбуруғ»га қарши кураш бўйича тавсиялар берилди, Австрияда комендантлик соати бекор қилинди, Угандада юзлаб одамлар сохта вакцина билан эмланди. Коронахабарлар

    Жонс Ҳопкинс университети маълумотларига кўра, дунёда коронавирусга чалинганлар сони 182 204 857 кишини ташкил қилмоқда, шуларнинг 3 947 035 нафари касалликдан вафот этган.

    Касалланиш ҳолатлари сони бўйича АҚШ (33,6 миллион), Ҳиндистон (30,4 миллион), Бразилия (18,5 миллион), Франция (5,8 миллион) ва Россия (5,4 миллион) етакчилик қилмоқда.

    Ҳиндистонда уч ой ичида биринчи марта коронавирусга чалиниш бўйича 40 мингтадан камроқ ҳолат қайд этилди

    Ҳиндистонда уч ой ичида биринчи марта коронавирусга чалиниш бўйича 40 мингтадан камроқ ҳолат қайд этилди
    Фото: EPA

    «Қора замбуруғ» ёки мукормикоз билан касалланиш олдини олиш учун COVID-19’ни даволашда гормонал дорилар ва антибиотиклардан фойдаланишни камайтириш, шунингдек, биотиббий ускуналарга санитар ишлов беришга диққат билан ёндашиш керак. Бундай тавсияларни Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ)нинг Россиядаги вакили Мелита Вуйнович айтиб ўтди.

    Унинг аниқлик киритишича, Ҳиндистонда COVID-19’га чалинган беморларда аниқланган бир қатор замбуруғли инфекциялар моғор ёки дрожжи билан боғлиқ. Улат атроф-муҳитда мавжуд бўлиб, иммун тизими заифлашган, оғир касалликларни ўтказган ёки маълум бир дориларни қабул қилган одамларга таъсир қилади.

    «ЖССТ енгил ҳамда ўртача оғирликдаги ҳолатлар учун кортикостероидлар ва антибиотиклардан номутаносиб фойдаланишни минимумга туширишни тавсия қилади», — деди Вуйнович.

    Унинг қўшимча қилишича, кортикостероидлар коронавирус оғир кечган ҳолатларда ҳаётни сақлаб қолиши мумкин, аммо уларнинг кенг қўлланилиши замбуруғли инфекцияларни чақириши мумкин.

    Бундан ташқари, ЖССТ вакили биотиббий ускуналарни, хусусан, вентиляторларни яхшилаб дезинфекция қилишни тавсия этди.

    Мавзуга доир: Ҳиндистонда 3 мингдан ортиқ киши «қора замбуруғ»дан вафот этди

    Австрияда 1 июлдан комендантлик соати бекор қилинди, у 2020 йил ноябрида пандемия туфайли жорий қилинган бўлиб, ярим тундан тонгги бешгача амал қиларди. Шунингдек, кечаси ишлаши тақиқланган тунги клублар, барлар ва ресторанлар ҳам очилди.

    Энди мамлакатда кўнгилочар тадбирлар, тўйлар ва бошқа тантаналарни ўтказишга ҳам рухсат берилди, уларда иштирокчилар 100 кишидан ошмаслиги ва ниқоб тақиши зарур. Кўпроқ сонли одамлар билан тадбирлар ўтказиш учун маҳаллий ҳукуматдан рухсат олиш керак бўлади.

    Аммо бу имкониятдан фақат тўлиқ эмланган ва қўлида коронавирусга нисбатан манфий натижали тести ёки COVID-19’дан соғайганлик ҳақидаги маълумотномаси бўлган фуқароларгина фойдаланиши мумкин.

    Айни вақтда жамоат транспорти, дўкон, музей ва бошқа ёпиқ муассасаларда FFP-2 туридаги респираторларни тақиш керак бўлмайди, аммо оғиз ва бурунни ёпиб турувчи оддий ниқобларни тақиш шарт.

    Чора-тадбирларнинг юмшатилиши коронавирус билан касалланиш динамикасининг пасайиши билан боғлиқ. Пандемия бошидан буён мамлакатда 650 минг киши COVID-19’га чалиниб, 10 мингдан ортиқ одам вафот этган.

    Мавзуга доир: Австрия аҳолисига респиратор тақиш мажбурий қилинди

    Коронавируснинг юқумлироқ — дельта штамми Данияда тобора тезроқ тарқалмоқда, касалланиш ҳолатларининг чорак қисмини ушбу вариант ташкил қилмоқда.

    Сўнгги бир кеча-кундузда Данияда 340 кишида COVID-19 аниқланган, бу сўнгги икки ҳафта ичидаги энг юқори кўрсаткичдир. Шуларнинг 117 таси дельта штамми ҳиссасига тўғри келади. Данияда ушбу штамм биринчи марта 29 мартда аниқланган эди.

    Мамлакатда пандемия бошидан буён 293 мингдан ортиқ одамда коронавирус аниқланди, шуларнинг 2,5 мингдан зиёди вафот этди.

    Мавзуга доир: Данияда коронавирус тарқалишининг олдини олишга қаратилган чекловлар 1 мартдан юмшатилади

    Угандада камида 800 киши COVID-19’га қарши сохта вакцина билан эмланди. Ушбу вакцина ёрлиғидаги ёзувлар қаердандир ўғирланган ёки қалбакилаштирилган.

    Сохта дори билан эмлаш жараёни 15 майдан 17 июнгача бўлиб ўтган. Вакцинацияни олиб борган шифокор қочиб кетган, икки ҳамшира ҳибсга олинган.

    Соғлиқни сақлаш бошқармаси қайд этишича, «COVID-19’га қарши вакциналарнинг деярли барчаси 5 мл ҳажмга эга», аммо бу ампулалар каттароқ.

    Таъкидланишича, фирибгарлар ампулаларга ҳақиқий дори ўрнига сув солган бўлиши мумкин.

    Мавзуга доир: Москвада вазият оғирлашди, африкаликлар вакцина ўрнига сув билан эмланди, Ҳиндистонда COVID-ўлимлар бўйича яна рекорд ўрнатилди. Коронахабарлар

    01.07.2021, 15:25   Изоҳ (0)   16530
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Пентагон собиқ раҳбари вафот этди. У АҚШнинг Афғонистон ва Ироққа бостириб киришига масъул бўлган

    01.07.2021, 14:26

    Владимир Путин ва Нурсултон Назарбоев Кремлда учрашди

    01.07.2021, 13:25

    Тожикистон президенти Афғонистонни террорчиликка қарши курашда қўллаб-қувватлашга ваъда берди

    01.07.2021, 12:26

    Францияни 60 сантиметр қалинликда дўл қоплади (фото ва видео)

    01.07.2021, 09:45

    Путин президентлик масъулияти ва ўзининг ўрнини эгаллаши мумкин бўлган ворис ҳақида гапирди

    01.07.2021, 08:39

    Италия Афғонистондан ўз ҳарбийларини тўлиқ олиб чиқди

    01.07.2021, 08:08
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 

     

    Тавсия этамиз

    Яҳудийларнинг “Тарихий ватан” ва “Буюк Исроил” ҳақидаги пуч даъволари: Фаластин аслида кимга тегишли?

    23 август, 13:22

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ўзбекистонда хонандалар даромади тўғрисида солиқ декларацияси тўлдиришни бошлади

    Ўзбекистон | 24 август, 12:51

    Оддий инсонлар билан турмуш қурган Голливуд юлдузлари

    Шоу-бизнес | 24 август, 12:31

    Германия Россия ва Беларусь фуқаролари учун гуманитар визалар беришни қайта тиклади

    Дунё | 24 август, 12:10

    Ўзбекистонда ҳафта бошида ҳаво ҳарорати кўтарилади

    Ўзбекистон | 24 август, 11:51

    Ўзбекистон ва Туркманистон ўртасидаги тўғридан тўғри авиақатновлар тикланади

    Ўзбекистон | 24 август, 11:21

    Россия ҳар ой 6 мингдан ортиқ Shahed дрони ишлаб чиқармоқчи — CNN

    Дунё | 24 август, 10:55

    Кинотавсия: Вақтлараро саёҳат ҳақидаги 7 та фантастик сериал

    Кино | 24 август, 10:36

    ДХХ кубоги: “Жомий” маҳалласи ёшлари чемпионликни қўлга киритди 

    Спорт | 24 август, 10:18
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.