Франциянинг Пломбьер-ле-Бен шаҳрини қалин дўл қоплади. Шаҳар аҳолиси кўчаларни қор тозалаш машиналари ва белкураклар билан тозалашга мажбур бўлди, деб ёзади «Korrespondent.net».
Таъкидланишича, 29 июнь куни минтақада кучли момақалдироқ содир бўлган, шундан сўнг 60 сантиметргача дўл ёғган. Шу билан бирга, олти дақиқада ҳудудда ўн миллиметргача сув тўпланган.
Дўл билан бирга кўчаларни ва уйларнинг ертўласини сув босган. Бундан ташқари, об-ҳаво шароити туфайли қулаган дарахтлар йўлларни тўсиб қўйган ва электр узатиш линияларини зарарлаган. Жабрланганлар ҳақида маълумот йўқ.
Изоҳ (0)