• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12634.34
    • RUB162.37
    • EUR14821.34
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +28°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Коронавируснинг дельта штамми туфайли тўлиқ локдаун ўрнатилган Сидней — суратларда

    Австралия ҳукумати бир йилдан ортиқ вақт ичида биринчи марта Сидней ва унинг атрофидаги ҳудудларда қатъий икки ҳафталик карантин жорий қилди. Бунга мамлакатда коронавируснинг «ҳиндча» (дельта) штамми аниқлаганидан кейин COVID-19 билан касалланиш ҳолатларининг ортиши сабаб бўлди. Сиднейнинг тўлиқ локдаун ўрнатилгандан кейинги кўриниши ҳақида «РБК» фоторепортаж тайёрлади.

    Фото: EPA

    Фото: EPA

    Австралиянинг Янги Жанубий Уэльс штатида 26 июнь оқшомидан 9 июль охиригача қатъий карантин ўрнатилди. Буюк Сидней, Вуллонгонг, Мовий тоғлар ва Марказий соҳилбўйи аҳолиси фақатгина озиқ-овқат, масофавий олиб борилмайдиган иш ёки ўқиш учун, шунингдек, тиббий ёрдам ёки очиқ ҳавода спорт билан шуғулланиш учун уйларини тарк этиши мумкин.

    Фото: Global Look Press

    Фото: Global Look Press

    Сидней ва унинг атрофидаги ҳудудларда умумий овқатланиш шохобчалари фақат олиб кетиш ва етказиб бериш шаклида ишлайди, супермаркетлар ва озиқ-овқат дўконлари ёпилмайди, аммо кинотеатрлар, театрлар, концерт заллари, дискотекалар ва бошқа кўнгилочар жойлар фаолияти тўхтатилади.

    Фото: Getty Images

    Фото: Getty Images

    Фото: Reuters

    Фото: Reuters

    Янги Жанубий Уэльснинг бутун ҳудуди бўйлаб ниқоб тақиш мажбурий этиб белгиланган. Шунингдек, транспортда ва очиқ ҳавода ўтказиладиган тадбирларда ҳам ниқоблар талаб қилинади (тадбирлар 10 кишидан кўп бўлмаган доирада ўтказилиши мумкин).

    Штат спорт тадбирларини бекор қилди, 28 июндан тўйларни нишонлаш тақиқланади, дафн маросимига ташриф буюрувчилар сони эса 100 кишидан ортмаслиги керак. Меҳмонлар ижтимоий масофа сақлаб туришлари шарт— ҳар 4 квадрат метрга бир киши.

    Фото: Getty Images

    Фото: Getty Images

    Фото: Getty Images

    Фото: Getty Images

    Янги Жанубий Уэльс «қизил» ҳудуд деб эълон қилинганди. Баъзи штатларда Уэльсдан ташриф буюрувчилар икки ҳафталик карантиндан ўтишга мажбур, бошқаларида эса масалан, Ғарбий ва Жанубий Австралияда Уэльс билан чегаралар тўлиқ ёпиқ.

    Фото: Reuters

    Фото: Reuters

    Фото: Getty Images

    Фото: Getty Images

    Янги Жанубий Уэльсда чекловлар ҳудудда «ҳиндча» (дельта) штамм тарқала бошлангандан сўнг жорий этилди. Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотларига кўра, коронавируснинг Ҳиндистонда пайдо бўлган мазкур штамми Ухандаги «асл» вариантдан юқумлироқ.

    Июнь ойи ўрталарида халқаро рейслар экипажларини бир аэропортдан иккинчисига етказиб берадиган автомобиль ҳайдовчисида «ҳиндча» штамм аниқланди. 25 июнга қадар Янги Жанубий Уэльсда янги штамм билан касалланганлар сонининг кунлик ўсиши 22 кишига етди. 28 июнь куни 128 кишида «ҳиндча» штамм қайд этилди.

    Фото: Reuters

    Фото: Reuters

    Янги Жанубий Уэльс — Австралиянинг энг аҳолиси зич минтақаларидан бири. Штат бош вазири Гледис Бережикляннинг сўзларига кўра, «ҳозир пандемия бошланганидан бери кузатилган энг ёмон давр». Янги штаммнинг тез тарқалиши туфайли Австралиянинг бошқа штатларида ҳам чекловлар ўрнатилди. Масалан 29 июндан Квинслендда уч кунлик локдаун бошланади.

    Фото: Reuters

    Фото: Reuters

    Умуман олганда, Австралияда бир ярим йиллик пандемия давомида 30,5 минг киши COVID-19’ни юқтирган, уларнинг 1000 нафардан камроғи вафот этган. Мамлакатда биринчи қатъий локдаун 2020 йил 23 мартда жорий қилинганди. Ўшанда австралияликлар учун барларга, спорт залларига, кўнгилочар тадбирларга, кафе ва ресторанларга ташриф буюриш тақиқланганди, фақат олиб кетиш ва етказиб бериш хизматлари иш олиб борган, оммавий тадбирлар бекор қилинган.

    Мавзуга доир:

    • Нур-Султонда карантин кучайтирилди. Аввалроқ шаҳарда «ҳиндча» штамм тарқалгани маълум бўлган эди
    • Сингапур коронавирусни оддий гриппга айлантириш режасини ишлаб чиқди. Бу қандай амалга оширилади?
    • АҚШ аҳолисининг 50 фоиздан ортиғи эмланди, айрим штатларда чекловлар бутунлай олиб ташланди. Мамлакат коронавирусдан кейинги ҳаётга қандай ўтмоқда? (фото)

    30.06.2021, 18:41   Изоҳ (0)   19844
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Россиядан 1,3 мингдан ортиқ чет эллик депортация қилинди

    30.06.2021, 18:26

    CNN: АҚШ бир неча кун ичида Афғонистондан қўшинларини олиб чиқиш жараёнини якунлаши мумкин

    30.06.2021, 17:25

    Канадада аномал иссиқ ҳаво оқибатида 200 дан ортиқ одам ҳалок бўлди

    30.06.2021, 16:26

    Россияда COVID-ўлимлар бўйича кунлик рекорд янгиланди, Туркиянинг 26 та вилоятида «ҳиндча» штамм тарқалди. Коронахабарлар

    30.06.2021, 15:55

    Россияда меҳнат муҳожирларини мажбурий эмлаш уй-жой нархининг янада ошишига сабаб бўлиши мумкин

    30.06.2021, 14:54

    Ким Чен Ин мансабдорларни коронавирусга қарши курашда хатоликка йўл қўйгани учун танқид қилди

    30.06.2021, 14:25
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Ўзбекистонда янгиланган HAVAL H6 расман ишга туширилди


    Ўзбекистон Миллий банки халқаро капитал бозорида 400 млн АҚШ долларлик облигацияларни муваффақиятли жойлаштирди


    Ипак Йўли Банкдан Tradeloan: халқаро битимларни молиялаштириш


    Ичкаридан назар: Imzo фабрикаси қандай ишлайди?


    Нео Insurance — суғурта бозоридаги рақамли ўзгаришларнинг 2 йиллик натижаси 


    “КАФОЛАТ суғурта компанияси” АЖнинг молиявий барқарорлик рейтинги “Fitch Ratings” томонидан “Ижобий” прогнози билан “Б+” даражасида тасдиқланди


    Ипотекага хонадон, совға сифатида эса — омборхона!


    Чиқим ва кирим: назорат сари илк қадам


    Beeline Uzbekistan ҳудудларда рақамли ривожланишни жадаллаштирмоқда


    Central Asian University RUR ва THE Impact Rankings 2025 халқаро рейтингларида ўз мавқеини мустаҳкамламоқда


    Туризмдаги трендлар 2025: Хитойда Марказий Осиёга – Қозоғистон, Ўзбекистон, Қирғизистонга қизиқиш ўсмоқда


    Kia Ўзбекистон бозорини эгалламоқда: 2025 йилнинг биринчи ярмида рекорд даражадаги сотувлар


    BI Sad’O Business лойиҳасида очиқ эшиклар куни бўлиб ўтди ва ЧИЛЛА акцияси бошланди


    InfinBANK’дан VISA картаси энди Swoo Pay иловасида


    Centrum Air 25 июлдан Тошкент — Сеул тўғридан-тўғри рейсларини бошлайди 

     

    Тавсия этамиз

    Оиласини қашшоқлик ва очликдан қутқарган жангчи йигит: Арда Гюлернинг курашга тўла ҳаёт мактуби

    13 июл, 22:15

    Кремль соясидаги жумбоқлар: сирли равишда вафот этган россиялик тадбиркор ва амалдорлар

    10 июл, 20:40

    Исроилнинг Ғазодаги қирғини ягона эмас: Инсоният тарихидаги энг йирик геноцидлар қандай содир бўлганди?

    10 июл, 19:12

    Patriot: Исроил воз кечган, Украина эса кўпроғига эга чиқишни истаётган ярим асpлик тизим ҳақида нималар маълум?

    8 июл, 20:45
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    12 млн тонналик айсберг Гренландиядаги қишлоққа яқинлашди

    Дунё | 13 июл, 23:55

    Эрон Исроилни “экологик жиноят”да айблади

    Дунё | 13 июл, 23:40

    АҚШда 7 балли зилзила кузатилиши мумкин

    Дунё | 13 июл, 23:20

    Лондонда самолёт қулаб тушди (видео)

    Дунё | 13 июл, 23:10

    Францияда маҳбус сумка ичига яшириниб, қамоқдан қочди

    Дунё | 13 июл, 22:58

    “Эрон ядро бомбаси билан Исроилни йўқ қилишга тайёр” — Нетаньяху

    Дунё | 13 июл, 22:30

    Оиласини қашшоқлик ва очликдан қутқарган жангчи йигит: Арда Гюлернинг курашга тўла ҳаёт мактуби

    Футбол | 13 июл, 22:15

    Украина Озарбайжондан газ сотиб олмоқчи

    Дунё | 13 июл, 21:55

    Трамп Мексика ва Европа Иттифоқи товарларига 30 фоизлик бож солади

    Дунё | 13 июл, 21:30

    “Исроил Эрон президентини ўлдиришга урингани учун товон тўлайди” — эронлик амалдор

    Дунё | 13 июл, 21:05
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.