Исландия ҳукумати 26 июндан мамлакатда коронавирус туфайли жорий этилган чекловларнинг барчасини бекор қилди, деб ёзади Meduza.

Фото: «РИА Новости»

Исландия соғлиқни сақлаш вазири Свандис Сваварсдоттир маълум қилишича, мамлакатнинг 16 ёшдан ошган аҳолисининг 87 фоизи камида битта доза билан, 48 фоизи эса тўлиқ эмлангани шарофати билан чеклов чораларини бекор қилиш имконияти юзага келган.

Сваварсдоттирнинг сўзларига кўра, Исландия, эҳтимол, Европада барча чекловларни бекор қилаётган биринчи мамлакатдир.

Шу пайтгача Исландияда оммавий тадбирларга чекловлар ҳамда икки метрлик масофага риоя қилиш зарурлиги ҳақидаги қоида амал қилиб келаётган эди.

Исландияда 360 мингга яқин одам истиқомат қилади. Пандемия бошидан буён 6637 киши COVID-19’га чалинган, 30 киши вафот этган.