Бухородан Россияга режалаштирилган авиарейс самолётдаги совутиш тизими ишламай қолгани сабаб қолдирилди, дея хабар берди «Дарё» мухбири.
Маълум қилинишича, Бухоро шаҳридан Шереметьевога учиши режалаштирилган 1877-авиарейсдаги самолётда техник носозлик кузатилган.2021 йилнинг 24 июнь куни Россиянинг «Аэрофлот» авиакомпаниясига тегишли А-320 русумли ҳаво кемаси техник носозлик сабаб Бухоро халқаро аэропортида қолиб кетган. Ушбу авиарейсда кетиши лозим бўлган 157 нафар йўловчи эса вақтинча «Гранд Бухоро» меҳмонхонасига жойлаштирилган.
Ҳозирда «Аэрофлот» авиакомпаниясининг бошқа А-320 ҳаво кемаси орқали Россиядан мутахассислар олиб келиниб, йўловчиларни Москвага олиб кетиш чора-тадбирлари режалаштирилмоқда.
Изоҳ (0)