• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12676.11
    • RUB161.56
    • EUR14975.56
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +39°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    NYT: Журналист Жамол Қошиқчининг ўлдирилишига алоқадор шахслар АҚШда ҳарбий тайёргарликдан ўтган

    The Washington Post газетаси журналисти Жамол Қошиқчининг ўлдириб кетилишига алоқадор бўлган тўрт нафар Саудия Арабистони фуқароси бир йил олдин АҚШда жанговар тайёргарликдан ўтган. Бу ҳақда The New York Times хабар берди.

    Фото: Reuters

    Фото: Reuters

    Нашрнинг таъкидлашича, 2017 йилда Арканзас штатидаги Tier 1 Group хавфсизлик компанияси саудияликларни АҚШ Давлат департаменти томонидан тасдиқланган шартнома асосида ўқитган. Ўқув дастур «хавфсиз ўқ отиш» ва «қарши ҳужум» машқларини, шунингдек, ташқи кузатув ва яқиндан жанг қилишни ўз ичига олган.

    Компания машғулотлар мудофаа хусусиятига эга эканини ва Саудия Арабистони раҳбарлари ҳимоясини яхшилашга қаратилганини таъкидлади.

    NYT таъкидлашича, компания АҚШ ҳукумати ёки Tier 1 Group маъмурияти саудияликлар ўз мамлакатидаги репрессияларда қатнашмоқчилигидан хабардор бўлгани тўғрисида маълумот ва далилларга эга эмас. «Ўтказилган машғулотлар уларнинг кейинги жирканч ҳаракатларига ҳеч қанақасига алоқадор бўлмаган», — деди компания вакили газетага жавобан.

    Эслатиб ўтамиз, Жамол Қошиқчи The Washington Post журналисти бўлган ва ўз мақолаларида Саудия Арабистони ҳукуматини танқид қилган. У 2018 йилнинг октябрь ойида Саудия Арабистонининг Истанбулдаги элчихонасида боши танасидан жудо қилиниб ўлдирилган. Унинг жасади ҳозиргача топилмаган.

    Туркия ҳукумати, АҚШ Сенати ва Марказий разведка бошқармаси журналистни ўлдириш ҳақидаги буйруқни Саудия Арабистонининг меросхўр шаҳзодаси Муҳаммад ибн Салмон берганлигини маълум қилган. Саудия Арабистони ҳукумати эса журналистнинг ўлимини куч тузилмаларининг шахсий ташаббуси деб атаган.

    Жиноятда гумонланганлар Саудия Арабистони судига топширилган. 2019 йилнинг декабрь ойида уларнинг беш нафари ўлим жазосига ҳукм қилинган, яна уч нафарига тайинланган қамоқ жазосининг умумий муддати 24 йилни ташкил этган.

    2020 йилнинг сентябрида беш кишига тайинланган ўлим жазоси журналистнинг ўғиллари сўровига асосан қамоқ жазосига алмаштирилган. 2020 йилнинг май ойида журналистнинг ўғиллари отасининг ўлимида айбдор бўлганларни кечиришини маълум қилган. Бироқ журналистнинг дўсти Қошиқчининг ўғиллари айбдорларни кечириш ҳақида ўз ихтиёри билан маълум қилганига шубҳа билдирган.

    26 февраль куни АҚШ Миллий разведкаси Саудия Арабистони валиаҳд шаҳзодаси Муҳаммад бин Салмон ас-Сауд саудиялик журналист Жамол Қошиқчини ўғирлаш ёки ўлдириш бўйича операцияни қўллаб-қувватлашда айбланган ҳисоботини эълон қилган.

    Аввалроқ Қошиқчининг ўлдирилиши тўғрисидаги ҳужжатдан уч кишининг исми сирли равишда ғойиб бўлгани ҳақида хабар берилган.

    24.06.2021, 06:47   Изоҳ (0)   18091
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    ОАВ: Эрон 12 июнь куни ракета учиришда муваффақиятсизликка учраган

    23.06.2021, 23:11

    Перуда содир бўлган зилзила аҳоли орасида ваҳима қўзғатди (видео)

    23.06.2021, 22:56

    Вирусологлар нима сабабдан эмланганлар ҳам COVID-19’га чалинишини изоҳлади

    23.06.2021, 20:41

    Исроилда коронавирус янгидан авж олаётгани маълум қилинди. Мамлакатда барча чекловлар бекор қилинганди

    23.06.2021, 19:10

    Путин дунё хавфсизлигига таҳдид солаётган омилларни айтиб ўтди

    23.06.2021, 18:08

    БМТ: Дунёнинг тўрт мамлакати қаттиқ очарчиликдан азият чекмоқда

    23.06.2021, 17:58
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Тошкентда Стинг бренди ҳомийлигида "Формула-1" фильмининг премераси бўлиб ўтди


    Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ Fitch Ratings агентлигининг халқаро кредит рейтингини “BB, барқарор” даражасига оширди


    NRG Uzbekistan замонавий ва кенг мажмуа — Мафтун Макон турар жой мавзесини қуриш бўйича улкан лойиҳани амалга оширмоқда


    Қаерга инвестиция киритиш мумкин? Қандай актив турлари мавжуд? 


    Ёз осмоннинг ўзидаёқ бошланади: Silk Avia Тошкентдан Иссиқкўлга кунлик авиақатновларни йўлга қўймоқда


    Қашқадарё ва Бухорода амалга оширилган қуёш энергияси лойиҳаларига 1 йил тўлиши муносабати билан расмий тадбир бўлиб ўтди


    “АлоқаБанк” ёшлар билан ишлашга оид дастурларни кенгайтирмоқда


    “Kia Го!”: Kia Sonet эгаларининг учрашуви – йил давомида бирга


    Fitch Ratings “Бизнесни ривожлантириш банки” АТБ кредит рейтингини оширди 


    BI Group ва Асакабанк Ўзбекистонда тижорат кўчмас мулки учун бизнес ипотекасини ишга туширди


    Фақат текширилган фойдаланувчилар: нима учун тўлов иловалари  шахсни тасдиқлашни сўрайди


    Kapitalbank инвестициялари – Ўзбекистон ёшлари келажагига сармоя


    Қашқадарёнинг Чимёни – Мираки ҳақида сиз билмаган фактлар


     Навоий инновациялар университети: замонавий билим сари ишончли қадам 


    Fitch Kapitalbankнинг рейтингини "Ижобий" прогноз билан тасдиқлади

     

    Тавсия этамиз

    НАТО тарихи – дунёдаги энг қудратли ҳарбий ташкилотнинг обрўси пасаймоқдами?

    26 июн, 20:31
    Audio Icon

    Жой ҳаммага етарди: Жеймс Кемеронга кўра, “Титаник” йўловчиларининг омон қолиш имконияти бўлган

    25 июн, 23:50

    “Трампнинг Титаниги тўхтайди” — Эрон элчиси

    25 июн, 13:39

    АҚШнинг Яқин Шарқдаги ҳарбий базалари сони нечта ва қаерда жойлашган?

    24 июн, 19:05
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    “Ўзгидромет” июлда энг иссиқ ҳаво кузатиладиган кунларни эълон қилди

    Ўзбекистон | 2 июл, 16:42

    Ўзбекистонда май ойида энг кўп одамни иш билан таъминлаган корхоналар топ ўнталиги эълон қилинди

    Ўзбекистон | 2 июл, 16:40

    Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ Fitch Ratings агентлигининг халқаро кредит рейтингини “BB, барқарор” даражасига оширди

    Реклама | 2 июл, 16:30

    Тошкентдаги боғчада болакай эътиборсизлик сабаб 2-қават зинасидан тушиб кетди

    Ўзбекистон | 2 июл, 16:28

    Россияда ўзини Исо Масиҳ деб даъво қилган эркак 12 йилга қамалди

    Дунё | 2 июл, 16:20

    Ўзбекистонда доллар курси яна 12 600 сўмдан тушди

    Ўзбекистон | 2 июл, 16:15

    Сувайш каналида нефть кемаси чўкиб кетди. Қурбонлар бор

    Дунё | 2 июл, 16:10

    “Барселона” футболчиси: “‘Реал’ — бутун дунё тан олган клуб”

    Спорт | 2 июл, 15:55
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.