Ўзбекистонда 22 июнь куни жами 55 408 киши COVID-19’га қарши эмланди, деб хабар берди Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати. Шулардан 27 832 нафари биринчи босқичда, 14 996 нафар фуқаро иккинчи босқичда ҳамда 12 580 нафар фуқаро учинчи босқичда эмланган.

Фото: ССВ матбуот хизмати

Ҳозирги кунгача Ўзбекистонда коронавирусга қарши 2 974 317 доза вакцинадан фойдаланилган, уларнинг 1 083 274 дозаси иккинчи ва 139 839 дозаси учинчи босқичда қўлланилган. Шунга кўра, мамлакатда жами эмланганлар сони 1 751 204 кишини ташкил этмоқда.

22 июнь кунидаги эмлаш кўрсаткичлари бўйича юқори ўринларни

  • Наманган вилояти (8541 доза),
  • Фарғона вилояти (5704 доза),
  • Самарқанд вилояти ( 5101 доза) банд қилди.

Жами эмлашлар бўйича юқори юқори ўринларни

  • Фарғона вилоятида 350 361 доза,
  • Наманган вилоятида 348 858 доза,
  • Андижон вилоятида 337 016 дозани ташкил қилмоқда.

Маълумот учун, Ўзбекистоннинг вакцина захираси 5,4 миллион дозага етди. Мамлакатда июнь ойи охиригача 4 миллион кишини коронавирусга қарши эмлаш режалаштирилган.