Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Қораўзак туман бўлими томонидан ДХХ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда Қорақалпоқ давлат университетига ўқишга киритиб қўйишни ваъда қилган ассистент ушланди.
Маълум қилинишича, Қорақалпоқ давлат университети ассистенти Р.Н. фуқаро Н.ни ушбу университетнинг Архитектура факультетига ўқишга киритиб қўйиш эвазига 25 миллион сўмни фирибгарлик йўли билан олган вақтида ашёвий далиллар билан қўлга олинган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Аввалроқ ўқишга киритиб қўйиш учун икки кишидан 6 минг доллар пул олган Чирчиқ давлат педагогика институти ўқитувчиси ушлангани тўғрисида хабар берилганди.
Мавзуга доир:
Изоҳ (0)