Канадалик рассом ва дизайнер Габ Боис саҳифасига аллақачон ярим миллиондан ортиқ одам аъзо бўлган.

Фото: wday.ru

Қизнинг яратган нарсалари ниҳоятда ғайриоддийлиги туфайли кишига завқ бағишлайди, чунки Габ барча либос ва аксессуарларни музлаткичидаги нарсалардан тайёрлайди.

Фото: wday.ru

Фото: wday.ru

Фото: wday.ru

Албатта, Габ бундай нарсаларнинг муддати ўта қисқа эканлиги билан кўпчиликнинг фикрига қўшилади — масалан, мармелад-жемпер бирпасда эриб кетади. Аммо қиз ўз асарларини оммавий муҳокама қилишдан кўра, уларга санъат ва тасаввурнинг ифодаси сифатида муносабатда бўлишни илтимос қилади.

Фото: wday.ru

Фото: wday.ru

Фото: wday.ru

Габ, шунингдек, ажойиб заргарлик буюмларини ҳам ясайди. У шакарли узукларни сунъий тошлар билан безатади ва Брюссель карамидан нафис билакузуклар тайёрлайди — бу том маънода қўлингизда турган тайёр газак.

Фото: wday.ru

Қиз пойабзал ва сумкалар учун кўпинча банан пўстлоғи ва булочкалардан фойдаланади. Шуни таъкидлаш керакки, айнан карам Габнинг ижоди учун энг севимли материалга айланиб улгурган.