Италиянинг Bvlgari компанияси Magnifica номи остида янги коллекциясини тақдим этди. Бренд сайтининг маълум қилишича, линейка 350 та тақинчоқ ва соатдан иборат бўлиб, унинг айримларининг қиймати миллион евродан ошади, деб хабар беради «Korrespondent.net».
Шу орқали коллекция бренднинг 137 йиллик тарихидаги «энг қимматбаҳо» номига эга бўлди.
Magnifica учта қисмдан иборат — йирик рангли тошларга бағишланган Magnificent Gems, трансформер-тақинчоқларга бағишланган Magnificent Hands ва Magnificent Muses — «машҳур аёллар учун тақинчоқ».
Ўлчами 131,24 қиротдан бошланадиган массив тошлар коллекциянинг безагига айланган.
Бундан ташқари, барча тақинчоқлар Bvlgari’нинг Римда жойлашган лабораториясида қўлда ясалган.
Эслатиб ўтамиз, 2020 йилда Bvlgari турбиёнли кичик ҳажмли соат моделини, шунингдек, аёл ва эркаклар учун янги соат моделини тақдим этганди.
Изоҳ (0)