Италияда автомобиль ишлаб чиқарувчи компаниялар тарихида биринчи бор Ferrari’нинг кийим-кечак бўйича модалар кўргазмаси бўлиб ўтди, деб хабар беради «Korrespondent.net».
Тадбир Маранеллодаги автомобиль заводининг йиғиш цехида бўлиб ўтган.
Биринчи коллекция бунга қадар Dolce & Gabbana, Giorgio Armani ва Pal Zileri билан ҳамкорлик қилган таниқли дизайнер Рокко Яннонега тегишли.
Lineйкадан 52 та намуна ўрин олган бўлиб, уларнинг 80 фоизи унисекс услубида яратилган. Бу — қирқимлар ва капюшонга эга курткалар, қора-тўқ қизил рангли камарга эга нейлон тренчлар, қайта ишланган пластик идишлардан яратилган қизил парка (шимолда яшовчи баъзи халқларнинг қишлик кийими).
Таъкидланишича, матоларнинг барчаси юқори сифатли, шунингдек, сув ва шамолга бардошли. Бироқ шу билан бирга, енгил текстурига эга.
Аввалроқ Hermes модалар уйи Rolls-Royce Phantom’нинг ноёб версиясини яратишда иштирок этгани тўғрисида хабар берилганди.
Изоҳ (0)