• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12634.34
    • RUB162.37
    • EUR14821.34
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +24°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Ўзбекистонда кўп квартирали уйларни бошқаришда нималар ўзгаради?

    Президент Шавкат Мирзиёев «Кўп квартирали уйларни бошқариш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида»ги қарорни имзолади, деб хабар берди «Gazeta.uz» «Ўзбекистон 24» телеканалига таяниб.

    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Биринчи босқичда — 2022 йил 1 июлгача Қорақалпоғистон, вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги 15 та ҳудудда 180 минг киши истиқомат қиладиган 1227 та уй учун янги бошқарув ва хизмат кўрсатиш тизими жорий этилади. Май ойининг охирида Президент уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазири Шерзод Ҳидоятовга 14 та шаҳардаги 1100 дан ортиқ кўп қаватли уйларга хизмат кўрсатувчи бошқарув компанияларини тажриба сифатида танлаб олишни топширган эди.

    Ушбу 15 ҳудудда 90 та автотураргоҳ, 128 та чиқинди йиғиш пункти, 3400 та якка тартибдаги уйлар (участкалар), 30 та мактаб, 64 та болалар боғчаси ва 9 та олий ўқув юрти мавжуд.

    Ушбу ҳудудлар қуйидаги вазифаларни бажарадиган бошқарув хизмати компанияларига берилади:

    • танланган ҳудудларда жойлашган барча хусусий уйлар ва ташкилотларга коммунал ва таъмирлаш хизматларини кўрсатиш;
    • маҳаллий ҳокимликлар билан келишилган ҳолда ҳудудларни ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш;
    • энг қисқа вақт ичида турли хил бахтсиз ҳодисаларни бартараф этиш учун тун-у кун диспетчерлик хизматини ташкил этиш.
    Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазири ёрдамчиси Артём Крескоснинг айтишича, кўп қаватли уйларни бошқариш ва умумий мулкни сақлаш, шунингдек, туташ ҳудудларни ободонлаштириш бўйича очиқ тендер ўтказилади.

    «Мазкур ҳудудлардаги мактаблар, болалар боғчалари, лицейлар, коллежлар ва бошқа ижтимоий объектлар ҳам бошқариш ва таъмирлаш учун берилади… Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги ушбу бошқарув компаниялари фаолияти устидан қатъий назорат ўрнатади ва муаммоли масалалар вужудга келса, уларни бартараф этиш бўйича тезкор чоралар кўрилади», — деган у.

    Бошқарув компаниялари давлат буюртмачиларига, мактабларга, мактабгача таълим ташкилотларига, касалхоналарга алоқа, таъмирлаш ва техник хизмат кўрсатиш учун рухсат олишлари ҳам мумкин бўлади. Барча ишлар тўғридан-тўғри шартнома асосида амалга оширилади.

    Шунингдек, бошқарув компаниялари тегишли ташкилотлар хабарномаси асосида коммунал хизматлар ва тармоқлар билан боғлиқ ишларни қуриш ва уларга ўзгартириш киритиш ҳуқуқига эга бўлади.

    «Ўзбекистон 24» телеканали хабарига кўра, бугунги кунда хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатларининг («ЖЭК») 1,4 триллион сўмлик қарздорлиги бор, шундан 277 миллиард сўм муддати ўтган қарзлардир.

    Шу муносабат билан бошқарувни «ЖЭК»лардан бошқарув компанияларига ўтказилгандан сўнг, маҳаллий ҳокимликларнинг кафолатлари асосида муддати ўтган қарзлар бўйича тўловлар уч йилга узайтирилади.

    2022—2025 йилларда 6085 та кўп қаватли уйни капитал таъмирлаш режалаштирилган бўлиб, ушбу мақсадлар учун 734 миллиард сўм маблағ ажратилади. Ушбу ишларни молиялаштириш манбаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш жамғармаси (30 фоиз) ва давлат бюджети (70 фоиз) ҳисобидан шакллантирилади.

    Ушбу давр мобайнида туташ ҳудудларда 1800 та болалар майдончаси қуриш, 168 минг погонометр узунликдаги суғориш тармоқларини ва 1 миллион квадрат метрдан ортиқ пиёдалар йўлагини бетонлаштириш, 14,5 мингта ташқи ёритиш мосламаларини алмаштириш режалаштирилган.

    2021 йилда ушбу режа доирасида фойдаланиш муддати тугаган ёки якунланиб қолган 544 та кўп қаватли уй таъмирланади. Шу билан бирга, 211 кўп қаватли уй янгидан барпо этилади, 75 таси реконструкция қилинади, 276 та уйда инструментал ва меъморий ишлар олиб борилади. Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги реновацияси учун давлат бюджетидан 100 миллиард сўм ажратилади.

    Қарорга кўра, ҳар бир хонадон эгасининг шахсий ҳисобварағи бўлади ва у орқали барча хизматлар учун тўловлар амалга оширилади.

    Уй-жойларни капитал таъмирлаш режаси кўрсаткичларига кўра, ушбу харажатлар сметаси 30 фоизи уй эгасининг ҳиссаси, қолган 70 фоизи республика ва маҳаллий бюджетлар ўртасида тенг тақсимланган ҳолда тузилади.

    2021 йил 1 октябрдан кейин қурилган уйлар 2 йилга қурилиш ташкилоти бошқарувига ўтказилади.

    Бундан буён кадастр паспортида «уй эгаси, майдони ва хусусиятлари тўғрисидаги барча маълумотлар» бўлиши керак. Артём Крескоснинг айтишича, ҳар бир ҳудуд ва уйда ўз кадастр ҳужжати бўлади, бу ҳокимликлар ва бошқарув компаниялари ҳузуридаги ободонлаштириш бўлимлари вазифаларини тақсимлаш олишга имкон беради.

    Бундан ташқари, нотариус идоралари потенциал харидорга маълум тўловлар бўйича қарздорлик тўғрисида хабар беради. Квартира сотиб олаётганда харидор қарзни тўлашнинг ҳуқуқий ворисига айланади.

    Президент қарорига биноан, бундан буён уйларга туташ ҳудудларда янги иншоот қуриш учун яқин атрофда яшовчи уй эгаларининг 80 фоиздан кўп овозини олиш керак. Бу кредитлар ва бошқа қарз мажбуриятларини жалб қилиш масалаларига ҳам тегишли бўлади.

    Бунга қадар аҳолининг 50 фоизини йиғиш кифоя қилар, уларнинг ярми бунга қарши бўлмаса, бу масала қурувчи ёки бошқарувчи компания фойдасига ҳал қилинди.

    Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазири ўринбосари Дилмурод Хабибуллаевнинг айтишича, илгари «ЖЭК»лар аҳолининг оз қисми розилиги билан кредит олган ва харажатлар тўғрисида ҳисобот бермаган. Унга кўра, энди кўп қаватли уйлар учун кредит олиш учун 80 фоиз розилик талаб этилади ва сарф-харажатлар тўғрисидаги маълумотлар ҳар ой ёки чоракда эълон қилиниши керак.

    Бундан ташқари, уй-жойлардан фойдаланиш учун зарур бўлган минимал хизматлар ва ишлар рўйхати қайта кўриб чиқилиши кутилмоқда.

    Фармон билан бошқарувчи компанияларининг электрон реестри шакллантирилиб, уларнинг рейтинги аниқланади.

    2021 йил 1 августдан бошлаб синов ўтказилаётган ҳудудларда, 2022 йилдан бошлаб бутун республика бўйлаб уй эгаларининг идентификация рақами, шунингдек, ҳисоб-китоб тизими жорий этилади.

    Шу билан биргаликда, Уй-жой инспекциясининг ваколатлари кенгаймоқда. Бундан буён инспекция инспекторлари аҳоли томонидан олиб борилаётган таъмирлаш ва қайта қуриш ишларининг боришини кузатиб бориш ҳуқуқига эга. Шунингдек, улар кўп қаватли уйлар қурилиши тугагандан сўнг аниқланган камчиликларни бартараф этиш, ҳуқуқбузарликларни аниқлаш ва материалларни ҳуқуқни муҳофаза қилиш идораларига топшириш бўйича кўрсатмалар беришлари мумкин.

    Мавзуга доир:

    • Ўзбекистонда 2021 йил якунигача 212 та авария ҳолатидаги 2 қаватли уйлар реновация асосида янгидан қурилади
    • Шавкат Мирзиёев: «Энди уй-жойларни сақлашнинг минимал хизматлари ва меъёрларини маҳаллий кенгашлар тасдиқлайди»
    • «Икки йилда 100 га яқин мансабдор жиноий жавобгарликка тортилган» – Шавкат Мирзиёев уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш соҳасидаги талон-торожликлар ҳақида
     

    20.06.2021, 20:12   Изоҳ (0)   22714
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ангренда кунига 50 та баённома ёзиши айтилган ЙПХ ходимига нисбатан хизмат текшируви тайинланди

    20.06.2021, 19:11

    Учтепа аҳолиси ички ишлар вазирига мурожаат қилди. Улар туманда фоҳишалар ва гиёҳвандлар кўпайганига чора кўришни сўрамоқда

    20.06.2021, 18:32

    Устюртдаги фотоқопқонга ноёб ҳайвон – Устюрт қўйи тушиб қолди

    20.06.2021, 17:33

    Самарқанд ва Қаршида ерни ноқонуний равишда сотаётган собиқ мансабдор ва ҳокимлик вакили ушланди

    20.06.2021, 16:32

    Янги Андижон шаҳри қандай кўринишга эга бўлади? (фото)

    20.06.2021, 16:10

    Андижонда Президент ташрифи олдидан экилган манзарали буталар ташриф якунлангач олиб қўйилгани айтилган хабарларга муносабат билдирилди

    20.06.2021, 15:09
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Нео Insurance — суғурта бозоридаги рақамли ўзгаришларнинг 2 йиллик натижаси 


    BI Sad’O Business лойиҳасида очиқ эшиклар куни бўлиб ўтди ва ЧИЛЛА акцияси бошланди


    Ипотекага хонадон, совға сифатида эса — омборхона!


    Чиқим ва кирим: назорат сари илк қадам


    Туризмдаги трендлар 2025: Хитойда Марказий Осиёга – Қозоғистон, Ўзбекистон, Қирғизистонга қизиқиш ўсмоқда


    Ичкаридан назар: Imzo фабрикаси қандай ишлайди?


    Ипак Йўли Банкдан Tradeloan: халқаро битимларни молиялаштириш


    “КАФОЛАТ суғурта компанияси” АЖнинг молиявий барқарорлик рейтинги “Fitch Ratings” томонидан “Ижобий” прогнози билан “Б+” даражасида тасдиқланди


    Beeline Uzbekistan ҳудудларда рақамли ривожланишни жадаллаштирмоқда


    Ўзбекистон Миллий банки халқаро капитал бозорида 400 млн АҚШ долларлик облигацияларни муваффақиятли жойлаштирди


    Centrum Air 25 июлдан Тошкент — Сеул тўғридан-тўғри рейсларини бошлайди 


    Central Asian University RUR ва THE Impact Rankings 2025 халқаро рейтингларида ўз мавқеини мустаҳкамламоқда


    Ўзбекистонда янгиланган HAVAL H6 расман ишга туширилди


    InfinBANK’дан VISA картаси энди Swoo Pay иловасида


    Kia Ўзбекистон бозорини эгалламоқда: 2025 йилнинг биринчи ярмида рекорд даражадаги сотувлар

     

    Тавсия этамиз

    Кремль соясидаги жумбоқлар: сирли равишда вафот этган россиялик тадбиркор ва амалдорлар

    10 июл, 20:40

    Исроилнинг Ғазодаги қирғини ягона эмас: Инсоният тарихидаги энг йирик геноцидлар қандай содир бўлганди?

    10 июл, 19:12

    Patriot: Исроил воз кечган, Украина эса кўпроғига эга чиқишни истаётган ярим асpлик тизим ҳақида нималар маълум?

    8 июл, 20:45

    “Ўлим шарбати”: СССРда Сталиндан сўнг иккинчи қудратли шахс номи берилган қурол қандай пайдо бўлганди?

    6 июл, 15:23
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    АҚШда Трампга қарши терговларга ёрдам берган ходимлар ишдан бўшатилди

    Дунё | 12 июл, 23:50

    “Ҳеч кимдан қўрқмайман” — Тошкентда тадбиркор болалар майдонини эгаллаб олди, аҳоли норози

    Ўзбекистон | 12 июл, 23:37

    “Барча заправкаларда электр қувватлагичлар ўрнатилади” — транспорт вазири Илҳом Маҳкамов

    Ўзбекистон | 12 июл, 23:27

    Ҳиндистонда россиялик аёл икки боласи билан чангалзорда яшаётгани аниқланди

    Дунё | 12 июл, 23:10

    Аббосбек Файзуллаев ва “ЦСКА” — Россия Суперкубоги соҳиби (видео)

    Спорт | 12 июл, 22:42

    Францияда Янги Каледония номли янги давлат тузиш тўғрисида битим имзоланди

    Дунё | 12 июл, 22:35

    Сунъий интеллект орқали ҳаётингизни осонлаштиришнинг 9 та усули

    Лайфстайл | 12 июл, 22:00

    Дональд Трамп Клублар ўртасидаги ЖЧ финалида қатнашади

    Спорт | 12 июл, 21:35
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.