Ўзбекистон ва дунёнинг турли нуқталарида ҳафта давомида олинган суратларни тақдим этамиз.

Американинг Оклахома Сити ҳайвонот боғидаги она-бола жирафалар.

Фото: «ТАСС»

Тошкентнинг Чилонзор туманидаги Муқимий—Чилонзор кўчалари чорраҳасида жойлашган кўп қаватли уй деворида Чўлпон хотирасига бағишланган стрит-арт пайдо бўлди. Ушбу ижод намунаси Абдулла Қодирийнинг хотирасига бағишланган суратнинг ёнгинасига чизилган.

Фото: «Дарё» / Дилшод Шарипов

Германиянинг Ҳелголанд оролидаги шимолий қорабузов қушлари.

Фото: Getty Images

Ўзбекистон Президенти 17—18 июнь кунлари Андижон вилоятида бўлди. Ташрифнинг илк кунида давлат раҳбари Избоскан туманидаги «Урганжи» маҳалласида бўлиб, аҳоли ҳаёти билан танишди, Қурбонали Ўринбоев хонадонида бўлиб, яшаш шароитлари, паррандачилигини кўздан кечирди. Суратда Президент Ўринбоевнинг онаси Санобар ая Ўринбоева билан.

Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

Лондонда ўтказилаётган Royal Ascot от пойгасининг учинчи кунида пул тикиб, ғолиб бўлган аёл.

Фото: AP Photo

Миллий Олимпия қўмитаси биносида 19 июнь, шанба куни Ўзбекистон футбол ассоциациясининг навбатдан ташқари конгресси бўлиб ўтди. Суратда ЎФА президенти Абдусалом Азизов журналистларнинг Ўзбекистон Миллий терма жамоасининг эндиликда собиқ бош мураббийи Вадим Абрамовга бераётган саволларини тингламоқда.

Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

АҚШ президенти Жо Байден Путин билан учрашувдан сўнг Женева аэропортида Air Force One самолётига чиқишдан олдин оммавий ахборот воситалари билан гаплашяпти.

Фото: Reuters

Миллий Олимпия қўмитаси биносида ташкил этилган Ўзбекистон футбол ассоциациясининг навбатдан ташқари конгрессида терма жамоа сардори Одил Аҳмедов Саудия Арабистонига учралган мағлубият бўйича журналистларнинг саволларига жавоб бермоқда. Футболчи нутқининг якунида Миллий терма жамоадаги фаолияти якунланганини эълон қилди.

Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

Корнуоллда бўлиб ўтган G7 йиғилиши пайтида саммитда иштирок этаётган раҳбарлар тасвирланган улкан ниқобларни кийган намойишчилар норозилик акцияси ўтказмоқда.

Фото: AP Photo

Президент Шавкат Мирзиёев раислигида Андижон вилояти фаоллари билан ўтказилган йиғилишда давлат раҳбари қўрғонтепалик тадбиркор аёл Умидахон Усмоновани «Меҳнат шуҳрати» ордени билан тақдирлади. Шунингдек, унга «Микрокредитбанк» 5 миллиард сўм миқдорида фоизсиз кредит ажратадиган бўлди.

Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

Футболчилар Жанубий Африканинг Совето шаҳридаги чангли майдонда ўртоқлик учрашуви ўтказмоқда.

Фото: AP Photo

Бокудаги фавворадан сув ичаётган қарға.

Фото: AP Photo

Хонобод аэродромининг 72 йиллиги нишонланди. Маълумот учун, 2001 йил 11 сентябрдаги терактлардан сўнг ушбу авиабаза Афғонистондаги операцияларни қўллаб-қувватлаш, Америка қўшинларини озиқ-овқат ва ҳарбий техника билан таъминлаш учун АҚШ Мудофаа вазирлиги тасарруфига берилган. 2001—2005 йиллар мобайнида у ерда 7000 нафар америкалик ҳарбий бўлган.

Фото: Altman News

Австриялик футболчи Бухарестдаги «Миллий Арена»да машғулотлар пайтида ёмғирдан кейинг майдонда сирпанмоқда.

Фото: Reuters

Экстравагант шляпа кийган томошабин Лондоннинг ғарбий қисмида бўлиб ўтган Royal Ascot от пойгасининг навбатдаги кунида қатнашмоқда.

Фото: AFP

Боготада Колумбия президенти Иван Дуке ҳукуматига қарши давом этаётган норозилик намойишлари пайтида полиция сувотар қуроли билан уриб йиқитилаётган намойишчи.

Фото: AFP

Шотландиянинг Глазго шаҳридаги стадион ташқарисидаги мухлислар зонасида шотландиялик футбол ишқибози мамлакат терма жамоасининг Чехияга қарши ўйинини томоша қилмоқда.

Фото: Getty Images

Аризона штатидаги Папаго табиат боғида қуёш ботишини томоша қилиш учун тўхтаган сайёҳлар.

Фото: AP Photo

Велосипед етаклаган эркак 15 июнь куни Мексиканинг Жалиско штати Тала шаҳрида рельсдан чиқиб кетган поезд ёнидан ўтмоқда. Юк поезди рельсдан чиқиб кетиши оқибатида бир киши ҳалок бўлган, уч киши жароҳатланган.

Фото: AFP

Германиялик Робин Госенс Мюнхен шаҳридаги Football Arena стадионида бўлиб ўтган Евро—2020 мусобақаси доирасида Франция—Германия учрашувида тўп билан муомала қилмоқда.

Фото: Reuters

Тошкент—Андижон йўналиши бўйича ҳаракатланиб кетаётган поезд деразасидан кўриниб турган тоғлар манзараси.

Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

Чилининг Сантьяго шаҳридаги Буин ҳайвонот боғи ичидаги юк машинасининг ғилдирагида турган лемур.

Фото: AP Photo

Президент Шавкат Мирзиёев Андижон вилоятига ташрифи давомида Андижон шаҳридаги Бош жоме масжидини бориб кўрди. Бу масжид 1870 йилда қурилган. Халқ тилида «Девонбой масжиди» деб аталадиган масжидда реконструкция ишлари 2018 йилда бошланиб, 2021 йил май ойида якунланди.

Фото: Президент матбуот хизмати

Фаластинлик болалар Изз ад-Дин ал-Қассам бригадаси аъзосига тегишли қуролни ушлаб турибди.

Фото: Getty Images

Россия фуқаролик мудофааси, фавқулодда вазиятлар ва табиий офат оқибатларини бартараф этиш вазирлигининг ҳарбий ходими ҳимоя воситаларини кийиб, Москванинг Беларусь темир йўл станциясида дезинфекция қилмоқда.

Фото: AFP

Англиянинг Олдҳэм шаҳридаги уй деразасида ўтирган итлар.

Фото: Getty Images

Грециядаги гуллаган лаванда даласи.

Фото: «ТАСС»

Калифорниядаги Сьерра Невада тоғларида ўсган улкан секоя дарахти. Унинг баландлиги 110 метр, асосининг диаметри 16 метрга тенг.

Фото: Getty Images

Нью-Йоркдаги Озодлик минораси устидаги яшин.

Фото: Getty Images

Сингапурдаги кўчалардан бирида кетаётган одамларнинг узун сояси. Мамлакатда жазирама иссиқ кузатилмоқда.

Фото: Getty Images

Туркиянинг Мармара денгизида сузиб юрган қайиқ. Денгизни ўсимлик шилимшиқларидан тозалаш ишлари давом этмоқда.

Фото: Getty Images

Қиролича Елизавета II Виндзор қасридаги ҳарбий маросимни кузатиб турибди. Қиролича ушбу ҳафта 95 ёшини нишонлади.

Фото: Getty Images

Германиянинг Гессен шаҳрида қуёш ботиши фонида кўприкдан юриб кетаётган одам.

Фото: Getty Images

Хорватия футбол ишқибозлари Евро—2020 мусобақасининг D гуруҳидаги Англия—Хорватия учрашувида урилган биринчи голга муносабат билдирмоқда.

Фото: Reuters

Extinction Rebellion Blackbirds XR экофаоллари Буюк Британиянинг Корнуолл шаҳрида бўлиб ўтган G7 саммити пайтида «Уйғониш қўнғироғи» номли театрал акциясини ўтказмоқда.

Фото: Getty Images

Грециялик Стефанос Циципас Париждаги Ролан Гаррос мусобақасида эркаклар ўртасидаги яккалик финал учрашувида сербиялик Новак Жоковичга қарши ўйинда мағлубиятга учради.

Фото: Getty Images

Аввалги кунларнинг фотогалереялари: