• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +21°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    «Ўзбекнефтгаз» АЖ бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаев самарқандлик ёшлар билан учрашди

    «Ўзбекнефтгаз» АЖ бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаев Самарқанд вилояти, Каттақўрғон шаҳридаги Алишер Навоий номли истироҳат боғида самарқандлик ёшлар билан очиқ мулоқот ўтказди.

    Ёшларга оид давлат сиёсатини амалга оширишга қаратилган чора-тадбирлар ижросини таъминлаш мақсадида ўтказилган учрашувда Каттақўрғон шаҳар ҳокими Гавҳар Алимова ва Ёшлар ишлар агентлиги масъуллари, ОАВ ходимлари ҳам иштирок этишди. Самарқандлик ёшлар «Ўзбекнефтгаз» АЖ бошқаруви раисини ўзига хос самимият билан кутиб олишди.

    Учрашувда сўз олган Гавҳар Алимова давлатимиз раҳбари томонидан ёшларга берилаётган эътибор, уларга яратилаётган шароит ҳамда имкониятлар ҳақида сўзлаб, нефть ва газ соҳасида бажарилаётган ишларга ҳам алоҳида тўхталди.

    Бугунги учрашувга вақт ажратиб, алоҳида тайёргарлик билан келган «Ўзбекнефтгаз» АЖ бошқаруви ва жамоасига миннатдорчилик изҳор этди.

    Бошқарув раиси аввало ёшларга оид давлат сиёсатининг негизи ёшларнинг ижтимоий-иқтисодий фаоллигини ошириш эканлигини айтиб, ўз сўзини бошлади ва самарқандлик ёшларнинг кўзидаги чақнаш, келажакка бўлган ишончни кўриб хурсанд бўлганини билдирди.

    Шунингдек, ҳар бир ёш ўз келажагини ўзи яратиши, чуқур билим олган, изланган ва намунали хулқ-атворга эга бўлганлар юксак марраларга эришишини таъкидлади.

    Меҳриддин Абдуллаев ёшларга ўз ҳаёт йўли ва иш фаолиятидаги муваффақияти, унга эришиш йўллари ва шу билан бирга қийинчиликлар бўлгани ҳамда уларни енгиш учун нималар қилганини сўзлаб берди.

    Оддий ишчи оиласида таваллуд топиб, бугунги кунда йирик компания раҳбарига айланишига фақат ва фақат тинимсиз меҳнат, изланиш ҳамда билим олиш бўлганини, ҳар бир ёш ҳалоллик орқалигина муваффақиятларга эриша олишини билдирди.

    Таъкидлаш керакки, ушбу учрашувда кутилганидан кўра, кўпроқ ёшлар қатнашишди ва улар турли мавзуларда ўзини қизиқтирган саволлар билан мурожаат қилишди.

    Самарқандлик ёшларга бошқарув раиси томонидан «Ўзбекнефтгаз» АЖ тизимида амалга оширилаётган ишлар, эришилаётган натижалар ва уларда ёшларнинг ҳиссаси юқори бўлаётгани мисоллар билан айтиб ўтилди.

    Бошқарув раиси карантин даврида жамиятнинг 50 минг сонли аҳил жамоаси бир кун ҳам тўхтамасдан соҳа ривожи учун меҳнат қилгани, мамлакат равнақи учун ўз саломатлигини хатарга қўйганини алоҳида таъкидлаб, бу барчага ўрнак бўлиши лозимлигини қайд этди.

    Ўз навбатида қизғин муҳокамалар жараёнида, IELTS сертификатига эга бўлган ёшлар жорий йилда олий ўқув юртига тўлов-шартнома (контракт) асосида ўқишга қабул қилинадиган бўлса, «Ўзбекнефтгаз» АЖ томонидан уларга беғараз ёрдам берилиши, олий ўқув юртини тугаллаганидан сўнг доимий иш ўрни билан таъминланиши маълум қилинди.

    Ёшлар билан учрашув давомида каттақўрғонлик ёш қиз ёшлар фестивалларидаги иштироки учун, жамият томонидан ҳомийлик асосида автобус олиб берилса, бундан ҳам юқорироқ натижаларга эришиш мумкинлигини билдириб, мурожаат қилди.

    Яна бир ўқувчи қиз эса айни Алишер Навоий боғидаги аттракционларнинг етишмаслиги, дам олиш кунлари боғда тирбандликлар бўлаётганини айтиб, бу масалада ҳам ҳомийлик ёрдамини сўради. Ёшлардан бири эса тизимдаги корхоналарга саёҳат уюштириш таклифини берди.

    Бошқарув раиси томонидан ушбу таклифлар қабул қилинди ва бу бўйича, албатта, ёрдам қилинишига ваъда берилди.

    Учрашувда иштирокчи ёшларга тизимдаги корхоналар эҳтиёжи учун юқори салоҳиятга эга, чет тилларини мукаммал биладиган ёшлар учун белгилаб олинган чора-тадбирлар ҳақида маълумотлар берилди.

    «Ўзбекнефтгаз» АЖ тизимида фаолият юритаётган самарқандлик, жумладан, каттақўрғонлик ёшлар сўз олиб, бугунги кунда улар учун яратилган шароитлар ҳақида фикр билдиришди.

    Ўз тенгдошларига эришган ютуқлари, бунинг учун нефть ва газ соҳасида билим олиш ва нуфузли корхоналарда ишлаш имкони барчада бор эканлигини таъкидлашди.

    Қизғин суҳбат ва очиқ мулоқот тарзида ўтган учрашувда ёшлар ўзини қизиқтирган барча саволларга жавоб олишди.

    Учрашув кун тартибидаги масалалар юзасидан билдирилган фикр ва мулоҳазаларни инобатга олиб, қуйидагилар бўйича қарор қилинди.

    – Инглиз тилини мукаммал билган, нефть ва газ соҳаси бўйича ўқишга кирган ёшларнинг шартнома маблағлари тўлаб берилади.

    – Каттақўрғонлик ёшларнинг талаб ва истакларига кўра, бир неча кун давомида «Ўзбекнефтгаз» АЖ тизимидаги ишлаб чиқариш корхоналарига саёҳат уюштирилади.

    — Каттақўрғонда ёшларнинг муаммолари ва қизиқишлари мунтазам ўрганиб борилади.

    Бундан ташқари, давлат раҳбари томонидан илгари сурилган бешта муҳим ташаббус доирасида тадбирлар ҳам ташкил этилди.

    Учрашув ўзига хос байрамга уланиб кетди ва маданият, адабиёт, санъатга, ошпазлик, ҳунармандчиликка қизиқувчан ёшлар ўз иқтидорларини намойиш этишди ва улар спортнинг кураш, шашка-шахмат каби бир қатор йўналишлари бўйича ўзаро куч синашишди.

    Шунингдек, ёшларнинг ахборот технологиялари, спорт соҳаларига бўлган қизиқишларини қўллаб-қувватлаш мақсадида, «Ўзбекнефтгаз» АЖ бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаев томонидан компьютер жамланмалари, телевизор ва спорт анжомлари топширилди.

    «Ёшлар дафтари»га киритилган, ижтимоий ҳимояга муҳтож ва кам таъминланган оила фарзандларига тикув машиналари ва бошқа турдаги совғалар берилди.

    Бошқарув раиси учрашув якунланаётган бўлсада, бу сўнггиси эмаслигини таъкидлаб, барча ёшларни ҳам маънан, ҳам руҳан доимо қўллаб-қувватлашга тайёр эканлигини билдирди.

    Эслатиб ўтамиз, «Ўзбекнефтгаз» АЖ бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаев қашқадарёлик, жиззахлик, фарғоналик ёшлар билан ҳам очиқ мулоқот ўтказади.

    «Ўзбекнефтгаз» АЖ матбуот хизмати

    19.06.2021, 13:30   Изоҳ (0)   24563
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Тошкент вилоятида ярим йил аввал қалбаки доллар савдоси сабаб қидирувга берилган шахс туризм полицияси томонидан қўлга олинди

    19.06.2021, 13:07

    Чилонзорда Чўлпон хотираси учун чизилган стрит-арт намунаси пайдо бўлди (фото)

    19.06.2021, 12:25

    Самарқанд шаҳрида Lacetti ёниб кетди

    19.06.2021, 12:06

    Ўзбекистонда коронавирусга қарши вакцинанинг 3-дозаси билан эмланганлар сони 100 минг кишидан ошди

    19.06.2021, 11:05

    Ўзбекистонда ўтган бир сутка ичида яна 391 кишида коронавирус тасдиқланди

    19.06.2021, 10:25

    Тошкентга кучли таъсир қилувчи моддалар олиб кирмоқчи бўлган шахс қўлга олинди

    19.06.2021, 09:03
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси

     

    Тавсия этамиз

    Яҳудийларнинг “Тарихий ватан” ва “Буюк Исроил” ҳақидаги пуч даъволари: Фаластин аслида кимга тегишли?

    23 август, 13:22

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    NASA ҳамкорлигида яратилган сунъий интеллект Қуёшдаги чақнашларни 2 соат олдин прогноз қила олади

    Дунё | 23 август, 22:50

    “АҚШ босимига қарши бирдаммиз”: Хитой Ҳиндистонни қўллаб-қувватлади

    Дунё | 23 август, 22:10

    Суперлига. “Насаф” “Сурхон”дан устун келди, “ОКМК” “Хоразм” дарвозасига 3 та гол киритди

    Спорт | 23 август, 21:50

    Хитойда кўприк қулаши оқибатида 12 нафар ишчи ҳалок бўлди (видео)

    Дунё | 23 август, 21:35

    Рауф Парфи, Муҳаммад Юсуф ва бошқа марҳум ижодкорлар орденлар билан мукофотланди

    Ўзбекистон | 23 август, 21:11

    Муфтий Нуриддин Холиқназаров “Олий даражали имом Бухорий” ордени билан тақдирланди

    Ўзбекистон | 23 август, 20:46

    Испаниядаги пляжлар заҳарли ва ноёб шиллиққурт сабаб ёпилди

    Дунё | 23 август, 20:10
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.