Берлиннинг Фридрихсхайн туманидаги «Ригаэр 94» сквотида (ноқонуний равишда яшаш учун фойдаланиладиган бўш бино) сўл қанот радикаллар билан содир бўлган тўқнашувда 60 га яқин полициячи жароҳат олди.
Кўп йиллар давомида ноқонуний равишда яшаб келинаётган бино бир неча ой олдин полициянинг кенг кўламли операцияси билан тозаланган эди. Эндиликда полиция 17 июнь куни эрталаб ўтказилаётган ёнғин текшируви пайтида хавфсизликни таъминлашга ҳаракат қилаётган эди.
«Ригаэр 94»да яшовчилар ёнғин хавфсизлиги текширувидан сўнг уларни Берлиндаги сўнгги бошпаналаридан чиқариб юборишларидан қўрққан.
Сквот ҳимоячилари бўлган радикаллар бино атрофида кўтарилган тўсиқ ва сим тўрларни, кўчадаги велосипедларни ёқиб юборган. Шундан сўнг сквотда петардага ўхшаш бир нечта овозлар янграган. Бино томида турган 300 га яқин ниқобли одам полицияга тош ва бутилкаларни улоқтира бошлаган.
Bürgerkriegsähnliche Zustände in Berlin. Die Linksterroristen der #Antifa und #Rigaer94 bekämpfen den Rechtsstaat. Das sind die Folgen jahrelanger Kuschelpolitik des rotrotgrünen Senats.pic.twitter.com/9HtSeaf5xO
— Georg Pazderski (@Georg_Pazderski) June 16, 2021
@polizeiberlin behindert Pressearbeit vor der #Rigaer94. Nicht nur mit #wasserwerfer gegen Journalisten. Sie lassen keine Presse in die #RigaerStrasse. Argument: sie müssen für unsere Sicherheit sorgen. Danke, aber ich bin erwachsen und kann situation selber einschätzen. pic.twitter.com/1jB55FnCbt
— Simon Zamora Martin (@s_zamora_martin) June 16, 2021
«Бизнинг тезкор ҳужумчи гуруҳимиз аввал орқага чекинди ва уларга қўшимча куч керак бўлди… Айни пайтда 60 га яқин ҳамкасбимиз жароҳат олди», — дейилади полиция хабарида.
Тартибсизликни тўхтатиш учун полиция сув пуркагичлар ва зирҳли машиналарни олиб келган. Кейинчалик полиция томдаги тошларни олиб ташлаш учун бинога кирган. Ҳужум қилганлардан бири қўлга олинган.
Сквот атрофида 17 июнь оқшомига қадар ҳаракатланиш чеклаб қўйилди.
Rnd.de портали аниқлик киритишича, полиция ёрдамчи кучлари етиб келганидан сўнг сўл қанот радикаллари норозилигининг «рамзий акцияси» тезда тугаган.
Изоҳ (0)