• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12692.42
    • RUB158.44
    • EUR14511.24
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +25°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Путин ва Байденнинг биринчи учрашуви. Асосий маълумотлар

    Женевада 16 июнь куни Россия президенти Владимир Путин ҳамда АҚШ давлат раҳбари Жо Байденнинг учрашуви бўлиб ўтди. «РБК» нашри мазкур учрашувга алоқадор асосий маълумотларни тақдим этган.

    Фото: «ТАСС»

    Фото: «ТАСС»

    Учрашув якунлари ҳақидаМузокаралардан кейин Владимир Путин ва Жо Байден аввал тахмин қилинганидек биргаликда қўшма матбуот анжумани ўтказмасликка қарор қилди.

    Журналистлар олдига биринчи бўлиб Путин чиқди ва қуйидаги мазмунда баёнот берди:Россия ва АҚШ мос равишда Москва ҳамда Вашингтонга ўз элчиларини қайтаради (Россия элчиси март ойида Москвага маслаҳатлашувлар учун қайтиб келган, АҚШ элчиси Жон Салливан эса апрель ойида Вашингтонга кетганди).

    Мамлакатлар ўртасидаги муносабатларда ноаниқликлар кўп, лекин томонлар ушбу йўналишлардаги масалаларга ечим топишга ҳаракат қилади.

    Шунингдек, Путиннинг фикрича музокараларда икки томон ўртасида ўзаро душманлик кайфияти ҳукм сурмаган.

    Икки мамлакатдаги россиялик ва америкалик маҳбуслар борасида: «Муайян йўналишларда келишувлар бўлиши мумкин. Россия ТИВ ҳамда АҚШ давлат департаменти мазкур йўналишдаги ишларни давом эттиради», — деган Путин.

    Мавзуга доир: Россия ва Америка етакчиларининг учрашувлари шу пайтгача қандай ўтган? Фотогалерея

    Кескин баёнотлар, хусусан, март ойида ABC News журналистининг Жо Байденга «Путинни қотил деб ҳисоблайсизми?» дея берган саволига, ўйланиб туриб, «Ҳааа», – дея жавоб қайтаргани бўйича Путин қуйидаги фикрларни билдирган: «Ҳаммамиз мазкур баёнотлар ҳақида биламиз, ўша гаплардан кейин Байден менга қўнғироқ қилган ва бу борада ўзара тушунтиришлар берганмиз, суҳбат давомида мен уни тушунганман. У учрашиб олишни таклиф қилган. Мен президент Байденнинг жуда тажрибали инсон эканига яна бир марта ишонч ҳосил қилдим. Биз у билан қарийб икки соат юзма-юз гаплашдик. Ундан аввалги президент мазкур масаладан ўзини олиб қочганди, лекин амалдаги президент чақирувга рад жавобини бермади. Умуман олганда икки мамлакатда бўлаётган воқеа-ҳодисалар учун сиёсий бошқарув масъулиятни ўз зиммасига олади. АҚШда ҳар куни кимнидир ўлдириб кетишади. Сўзингни айтиб улгурмасингдан кўксингга ёки ортдан туриб ўқ узишади».

    Алексей Навальний ҳақида.«У ҳаммасини англаб, тушуниб туриб, ҳибсга олинишига сабаб бўладиган ишларни қилишда давом этган. Ўзи истаган ишни қилган. Афсуски, матбуот-анжумани формати бу ҳақда батафсил гапириш имконини бермайди. Менимча бу ҳақда ҳеч қандай мураккаб гап айта олмайман».

    Россия ҳамда АҚШ ўртасидаги ишонч ва ўзаро муносабатлар хусусида.

    «Лев Толстой қачонлардир ҳаётда бахт йўқлиги, балки унинг учқуни борлиги ҳақида гапирган ва мазкур учқунни асрашга чақирганди. Менимча ўша учқунлар намоён бўлишни, чақнашни бошлади».

    Ғарб учун Россия ҳаракатларининг олдиндан билиш имкониятлари ҳақида.

    «Ҳаммамиз ўзимизга қарши таҳдидлар билан курашда энг тўғри деб ҳисоблаган йўлимизни танлаймиз. Ҳатти-ҳаракатларнинг қоидалари борасида келишиб олиш шарт».

    CNN’нинг хабар беришича, Байден ва унинг ёрдамчилари Путин иштирокидаги брифингни диққат билан кузатган.

    «Путин билан учрашув муҳити яхши ва ижобий бўлди», – дея таъкидлаган Байден. Унинг фикрича, Путин совуқ уруш тарафдори эмас. Президентлар нималарнидир келишиб олгани ёки аксинча келиша олмагани бўйича хулосаларни ярим йилдан кейин чиқариш мумкин.

    Бизнес юритиш ва Россия иқтисодиётидаги инвестициялар ҳақида.

    Байден Путинга тадбиркор Майкл Калвини озодликка чиқаришни таклиф қилди. «Америкалик бизнесменлар Россияга инвестиция киритишини истасангиз уни озодликка чиқаринг ва вазият динамикасини ўзгартиринг», – деган Байден.

    У Россия билан савдо алоқаларини олиб боришда муаммо йўқлиги, бироқ мамлакат халқаро меъёрларга риоя этиши лозимлигини қайд этган. Баринг Восток инвестиция фонди асосчиси Майкл Калви 2019 йилда ҳибсга олинган ва унга нисбатан фирибгарлик, растрата йўли билан пулларни талон-торож қилиш айблови қўйилган. 2020 йил ноябрда унга қўйилган айблов уй қамоғи билан алмаштирилган, ҳозирда муайян шартлар асосида озодликни чеклаш жазоси белгиланган.

    Киберҳужумлар ҳақида.Байден киберҳужумлар ўта муҳим инфратузилмаларга қаратилмаслиги кераклигини билдирди.

    «Биз қандай асосий мақсадлар киберҳужумлар таъсиридан ҳоли бўлиши ҳақида келишиб олдик», – деган Байден.

    Бироқ Байден агар келишувлар шартлари бузилса, АҚШ ҳолатларга жавоб ҳаракатларини амалга оширишни ваъда қилган.

    Учрашув қандай ўтди?Учрашув Тошкент вақти билан тахминан 16:30 да бошланган ва деярли тўрт соат давом этган. Учрашувнинг биринчи қисми тор доирада ўтган ва унда президентлардан ташқари Россия ТИВ раҳбари Сергей Лавров ва АҚШ давлат котиби Энтони Блинкен қатнашган, учрашувнинг иккинчи қисмида икки мамлакат вакилларининг сони анча кўпайган.

    Путин бир ярим йил ичидаги биринчи халқаро ташрифда ҳаммасининг вақтида бўлишига эътибор қаратди, белгиланган муддатда, саммит бошлангунигача етиб келди. Жо Байден эса Женевага Брюсселдан келди ва «Интерконтинентал» деб номланган маҳаллий меҳмонхонада тунни ўтказди.

    Музокаралар бўлиб ўтган La Grange вилласидаги йўлакка биринчи бўлиб Владимир Путиннинг Aurus лимузинлари етиб келди. Ундан кейин қарийб 15 дақиқа ўтгач, Байден ҳам манзилга келган. Виллада икки президентни Швейцария етакчиси Ги Пармелен кутиб олган. Байден биринчи бўлиб музокаралар ўтадиган бинога кирган, кейин Пармелен ва Путин билан бино қанотига чиққан. Швейцария президенти меҳмонларга омад тилаган ва улар музокаралар залига кириб, учрашувни бошлаган. Путин Байденга учрашув ташаббуси учун миннатдорлик билдирган. «Аввал айтиб ўтганимдек, ҳамиша юзма-юз гаплашиб олиш энг тўғри қарор бўлади», — дея қайд этган Байден.

    Президентлар суҳбати Женевадаги энг яхши китоблар коллекциясига эга кутубхонада бошланган, у ерда XV асрда нашр қилинган китоблар ҳам мавжуд. Президентларнинг кутубхонада китоб варақлашга вақти бўлмагани аниқ, улар икки мамлакат ўртасидаги муносабатлар тарихдаги энг ёмон ҳолатга тушиб бораётганини тан олган.

    Мавзуга доир: Фоторепортаж: Женева Путин ва Байден саммитига тайёргарлик кўрмоқда. Байден Женевага етиб келди

    17.06.2021, 09:42   Изоҳ (0)   45908
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ким Чен Ин КХДРда озиқ-овқат билан боғлиқ вазият «таранг»лигини айтди

    17.06.2021, 07:48

    Форд — дунё автомобиль саноати отаси ва унинг улкан компанияси ҳақида

    16.06.2021, 23:45

    Олимлар АҚШда коронавирусга чалинишнинг илк ҳолатлари 2019 йилнинг декабрида содир бўлганини маълум қилди

    16.06.2021, 23:33

    Путин ва Байденнинг тор доирадаги музокаралари икки соат давом этди

    16.06.2021, 21:09

    Москвада мажбурий вакцинация бошланади. Икки ой ичида савдо ва хизмат кўрсатиш ходимларининг 60 фоизи эмланиши мумкин

    16.06.2021, 19:57

    Хитойнинг «Тайшан» АЭСда радиация даражаси ошгани маълум қилинди

    16.06.2021, 18:08
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    Энди Ucell иловасида Yandex Music'ни тинглаш мумкин 


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди


    American University оf Technologyʼда бакалаврлар учун очиқ эшиклар куни


    InfinBANK ва Kwikpay: уйингизга комиссиясиз ва меҳр билан халқаро пул ўтказмалари


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда


    AKFA энергия тежовчи ромлари: иқлимга мослаштирилган, қулайликни кўзлаган 


    “Бизнесни ривожлантириш банки” БМТ Тараққиёт Дастури билан ҳамкорлик қилади


    Тошкентда CRYPTO О₂ форуми бўлиб ўтди: Технология, финтеч ва тартиб‑қоидалар муҳокама қилинди 


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 

     

    Тавсия этамиз

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    27 июл, 09:25
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Қуёш фаоллиги ошди: 24 соат ичида 15 та чақнаш кузатилди

    Дунё | 2 август, 23:50

    “Ҳар қандай хатога қарши ракеталар билан жавоб қайтарамиз” — Ҳиндистон Покистонга огоҳлантириш берди

    Дунё | 2 август, 23:25

    Суперлига. “Динамо” “Навбаҳор”га қарши баҳсда ғалабани қўлдан чиқарди

    Спорт | 2 август, 23:20

    Давлат бюджетидан нафақаларга харажат қисқариб, субсидиялар кўпайтирилади

    Ўзбекистон | 2 август, 23:16

    БАА банклари Россия компанияларининг ҳисобларини оммавий равишда блоклашга киришди

    Дунё | 2 август, 22:55

    Қуроллар фақат мустақил Фаластин давлати барпо этилгандагина топширилади — ҲАМАС

    Дунё | 2 август, 22:30

    Суперлига. “Бунёдкор” “Нефтчи”дан, “Насаф” “Сўғдиёна”дан устун келди

    Спорт | 2 август, 22:21

    Ўз жонига қасд қилиш, ўзидан қониқмаслик ва кучли стресс. Ижтимоий тармоқларга бўлган қарамлик нимаси билан хавфли (фото, видео)

    Ўзбекистон | 2 август, 22:00
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.