Тошкентда бедарак йўқолган Умар ибн Розияллоҳу Усмон ўғли қидирилмоқда. Бу ҳақда пойтахт ИИББ матбуот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, 2008 йилда туғилган ушбу бола 3 июнь куни соат тахминан 21:30 ларда Чилонзор тумани 19-мавзеда жойлашган яшаш жойидан чиқиб, номаълум томонга ҳаракатланиб кетиб, қайтиб келмаган.
Белгилари: бўйи 160-165 сантиметр, озғиндан келган, юзи бироз чўзинчоқ, кўзлари қора думалоқ, сочлари қора. Алоҳида белгилари: юзининг чап соҳасида холи бор, чап қошининг пастки қисмида чандиғи бор.
Эгнида оқ рангли футболка, қора рангли шорти ва оёғида оқ рангли шиппак бўлган.
«Ҳурматли фуқаролар! Агар сиз Ўрмонов Умар ҳақида бирор-бир маълумотга эга бўлсангиз, яқин атрофда жойлашган ички ишлар бўлимига ёки 102 рақами орқали хабар беришингизни сўраймиз», — дейилди ИИББ хабарида.
Изоҳ (0)