• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12581.97
    • RUB157.75
    • EUR14698.26
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +29°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Тожикистонда коронавирус қайтадан авж олгани ҳақида хабарлар тарқалди. Соғлиқни сақлаш вазирлиги буни қатъиян рад этмоқда

    Тожикистонда сўнгги икки ҳафтадан буён ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари мамлакатга коронавирус қайтгани ҳақида гапира бошлади, аммо Соғлиқни сақлаш вазирлиги эълон қилаётган кунлик маълумотлар мамлакатда коронавирус йўқлигини даъво қилмоқда, деб ёзади Asia-Plus.

    Фото: Asia Plus

    Фото: Asia Plus

    Asia-Plus’нинг манбаларга таяниб хабар беришича, мамлакатнинг турли лабораторияларида коронавирусга чалиниш бўйича кунига бир нечта ҳолатлар аниқланмоқда.

    «Бизнинг лабораторияда ҳар куни кўплаб одамлар коронавирусга тест топширади. Сўнгги икки ҳафта давомида суткасига маълум миқдордаги кишиларда инфекцияни аниқладик. Масалан, 8 июнь куни Душанбенинг ўзида 100 га яқин одамнинг тестида коронавирус топилди», — дейди «Диамед» хусусий лабораторияси ходими.

    Яна бир хусусий лаборатория ҳам коронавирус юқтириш ҳолатлари аниқланаётганини тасдиқлади. Таъкидланишича, мамлакатдаги барча лабораториялар Соғлиқни сақлаш вазирлигига кунлик ҳисобот юборади ва COVID-19 аниқланган тақдирда вазирлик зудлик билан хабардор қилинади.

    Аммо Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Санитария эпидемиология станцияси (СЭС) ҳузуридаги давлат лабораториясида йил бошидан бери коронавирусга топширилган тест натижаси ижобий чиқмагани ҳақида хабар берилган. Улар бошқа лабораторияларда COVID-19 топилгани тўғрисидаги хабарларни  миш-миш деб атади.

    «Бир кунда 100 кишига коронавирус ташхиси қўйилгани ҳақидаги миш-мишлар ҳақиқатга тўғри келмайди. Агар шундай бўлганида, барча касалхоналар тўлиб кетган бўларди» — дейилади СЭС лабораториясида.

    Душанбедаги коронавирусга шубҳа қилинган беморларнинг асосий қисми 1-сонли шаҳар соғлиқни сақлаш марказига ётқизилади. Asia-Plus манбаси хабарига кўра, сўнгги кунларда деярли ҳар куни 3 киши коронавирус билан реанимация бўлимига ётқизилмоқда.

    Asia-Plus манбаларига кўра, Хўжанд шаҳрида ҳам коронавирусга шубҳа қилинган беморлар бор, аммо шаҳар юқумли касалликлар шифохонаси буни рад этмоқда.

    «Айни пайтда минтақада эпидемиологик вазият тинч. Ҳеч бир бемор коронавирус аломатлари билан касалхонага ётқизилмаган», — деди Хўжанд юқумли касалликлар шифохонаси бош шифокори Рустам Бўриев.

    11 июнь куни Тожикистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги  мамлакатда коронавирус мавжудлигини қатъиян рад этди ва бу ҳақидаги хабарларни фақатгина миш-миш деб атади.

    «Бу хабарлар ҳақиқатга тўғри келмайди. Акс ҳолда бош штаб уларни кўриб чиққан бўларди. Шунингдек, коронавирус аниқланган тақдирда, бу ҳақда жамоатчилик расмий равишда хабардор қилинади. Баъзида шунга ўхшаш аломатлар — иситма, йўтал ёки пневмония ҳолатлари учраб туради, аммо бирорта ҳам COVID-19 тестига ижобий натижа йўқ» — деди Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот котиби Эмомали Мирзоев.

    Унинг сўзларига кўра, мамлакатдаги эпидемиологик вазият Соғлиқни сақлаш вазирининг шахсий назоратида, у кунига икки марта барча врачлар ва бошқа масъул шахслар билан видеоконференция ўтказади. Мамлакат бўйлаб хонадонларни айланиб чиқиш давом этмоқда ва касаллик аломатлари бор одамлар назорат остига олинмоқда.

    «Агар гумонланувчининг иситмаси ва қуруқ йўтали бўлса, ундан тестлар олинади. Кўпгина ҳолларда бу мавсумий касаллик бўлиб чиқади, унинг коронавирусга ҳеч қандай алоқаси йўқ», — дея қўшимча қилди Мирзоев.

    Унинг таъкидлашича, кўпинча иситма ва пневмония ҳолатлари болалар ва ўсмирларда кузатилади ва бу совуқ ичимлик ичиш ёки совуқ сувда чўмилиш билан боғлиқ.

    Вакилнинг сўзларига кўра, расмийлар коронавирусни мамлакатга қайта киритилишининг олдини олиш учун барча чораларни кўрмоқда. Тожикистонга келаётганларнинг барчаси коронавирус тести салбий бўлган тақдирдагина мамлакатга киритилади. Шунингдек, оғир вазиятга тушиб қолган бир қатор давлатлардан, масалан, Туркия ва Ҳиндистондан келувчилар махсус назоратга олинади. Улар карантинга риоя қилиб, COVID-19’га икки марта тест топширади. Натижалар салбий чиққанидан  кейингина чекловлардан озод қилинади.

    Мавзуга доир:

    • Тожикистонда бирорта ҳам COVID-19 билан касалланиш ҳолати йўқлиги расман маълум қилинди
    • «Карантиндан воз кечиш туфайли коронавирусни енгдик» — Тожикистон соғлиқни сақлаш вазири
    • Эмомали Раҳмон Тожикистон коронавирус устидан ғалаба қозонганини маълум қилди

    13.06.2021, 15:37   Изоҳ (0)   22282
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Москвада коронавирусга чалинганлар кўпайиб кетгани сабабли янги чекловлар киритилди. COVID-беморлар учун касалхоналар тайёрланмоқда

    13.06.2021, 14:36

    Британиялик олимлар коронавируснинг асосий симптомлари ўзгарганини аниқлади

    13.06.2021, 14:15

    Латвия парламенти депутати Россия фойдасига жосуслик фаолияти билан шуғулланганликда гумон қилинмоқда

    13.06.2021, 12:34

    Саудия Арабистони бу йил ҳам Ҳаж сафари учун чет эллик зиёратчиларни қабул қилмайди

    13.06.2021, 10:32

    Хитойда саккиз киши кимёвий моддадан заҳарланиш оқибатида вафот этди

    13.06.2021, 09:31

    Ким Чен Ин Путинни «Россия куни» билан табриклади ва ҳарбий қўмита йиғилишида КХДРнинг мудофаа салоҳиятини муҳокама қилди

    12.06.2021, 17:12
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Way II компанияси ўз инвесторларига дивиденд тўловларини амалга оширди


    “Боғибаланд”да анжир сайли: Самарқандда миллий мева байрами бўлиб ўтди 


    Енгиллик куч билан бирлашганда: 2025 йилнинг талабалар учун мўлжалланган тўртта ASUS ноутбуки 


    Onix 100 миллион сўм кешбек акциясини қайта йўлга қўйди 


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    Сувчилар мактаби — Президент ташаббусининг амалий натижаси


    Central Asian University халқаро Васийлик кенгаши ташкил этилганини эълон қилади 


    Наманган, Фарғона ва Андижон Pepsi Music Fest қуввати билан бирлашди!


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди


    “Омад мавсуми” UZCARD билан: уч босқич, учта саёҳат ва бош соврин — электромобиль 


    APEX BANKдан бизнес учун индивидуал хизмат кўрсатиш — бу қулайлик билан бизнес юритиш демакдир


    “Янги Ўзбекистон” боғи йўллари ёпилгани ҳақидаги хабарлар асоссиз 


    Way II компаниясидан иккинчи дивиденд тўлов


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    #BirBirimizga: Ўзбекистондаги эълонлар хизмати қандай қилиб ҳар бир нарсага иккинчи умр берувчи кампанияни ишга туширди

     

    Тавсия этамиз

    Ўзбекистонда нон нархи нега қимматлашаётгани ўрганилди

    16 август, 23:46
    Audio Icon

    Қутблар туташуви – АҚШ президентлари совет ва Россия раҳбарлари билан неча марта учрашган?

    16 август, 21:27
    Audio Icon

    “У империяни қутқариши керак эди” Тарихдаги энг йирик ва қудратли жанговар кема – Ямато ҳақида

    15 август, 09:15

    Араш можароси: бир ўзбек ундан пулини ололмай сарсон, бошқаси эса кўп пул бермоқда

    14 август, 21:02
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ҳамзат Чимаев Дю Плессини мағлубиятга учратиб, UFC’нинг янги чемпионига айланди (видео)

    Спорт | 17 август, 10:49

    Россияда оғир ҳаётий вазиятда қолган 100 дан ортиқ фуқаро Ўзбекистонга қайтарилади

    Ўзбекистон | 17 август, 10:35

    Ўзбекистонда солиқ ҳуқуқбузарликлари ҳақида хабар берганларга қанча мукофот тўлангани маълум қилинди

    Ўзбекистон | 17 август, 10:01

    Жавобидан ҳайратда қоласиз: “Сеними, шошмай тур” мультфильмида одамлар қаерга ғойиб бўлган?

    Кино | 17 август, 09:30

    Ўзбекистонда божхона органлари томонидан кўрсатиладиган пулли хизматлар рўйхати тасдиқланди

    Ўзбекистон | 17 август, 09:03

    Ўзбекистонда нон нархи нега қимматлашаётгани ўрганилди

    Ўзбекистон | 16 август, 23:46

    Грецияда 4 кун ичида 242 та ўрмон ёнғини содир бўлди (видео)

    Дунё | 16 август, 23:39

    Мадонна 66 ёшда: бутун умр отасининг розилигини излаган ва жаннатдан ҳайдалишдан қўрққан қизалоқдан поп маликаси бўлишгача босиб ўтилган йўл

    Мусиқа | 16 август, 23:26
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.