• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12581.97
    • RUB157.75
    • EUR14698.26
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +29°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Латвия парламенти депутати Россия фойдасига жосуслик фаолияти билан шуғулланганликда гумон қилинмоқда

    Латвия ҳукумати парламент депутати Янис Адамсонсни Россия фойдасига жосуслик фаолияти билан шуғулланган бўлиши мумкинлигини гумон қилмоқда. У ошкор этилиши тақиқланган маълумотларни йиғиб, бошқа давлатга тақдим этгани айтилмоқда. Латвия бош прокуратураси сўровига кўра, Сейм депутатнинг дахлсизлигини бекор қилган. Адамсонс «Розилик» мухолифат партияси аъзоси ҳисобланади ва мазкур гуруҳ мамлакатдаги русийзабон аҳоли томонидан қўллаб-қувватланади. 1990 йилларда у Латвия ички ишлар вазири лавозимида фаолият олиб борган, деб ёзмоқда Meduza.

    Фото: «ТАСС»

    Фото: «ТАСС»

    Адамсонсга алоқадор иш 9 июнда очилган. Шу куннинг ўзида Латвия бош прокуратураси Сеймдан депутатни ҳибсга олиш бўйича рухсат сўраган. 10 июнда мандатлар ва ахлоқ бўйича парламент комиссияси ёпиқ тартибда унинг айбдорлигига алоқадор далиллар билан танишган ва бу борада овоз бериш жараёнини амалга оширган. Якунда депутатларнинг кўпчилик қисми унинг дахлсизлигини бекор қилган. Мазкур жараён амалга ошганидан кейин терговчилар гумонланувчига айланган депутатнинг иш кабинети ва уйида тинтув ўтказган.

    Адамсонс — Сеймнинг мудофаа, ички ишлар ва коррупцияга қарши кураш комиссиясининг аъзоси. ОАВда тарқалган ахборотларга кўра, унинг давлат сирларини билиш учун рухсатномаси йўқ. Депутатнинг ўзи йиғилиш давомида ўзига нисбатан эълон қилинган айбловлардан хабари йўқлиги ва бундан мақсад нима эканини яхши тушунмаётганини билдирган.

    «Давлатимиздаги мафия тузилмалари жавоб зарбасини йўллади. Ўзимни гуноҳкор деб ҳисобламайман», — дея қўшимча қилган у.

    Мандатлар бўйича комиссия раҳбари Янина Курсите-Пакуле бош прокуратурадаги манбаларга асосланиб, депутат жосуслик фаолияти (Латвия Жиноят кодексининг 85-моддаси 1-қисми) билан шуғулланганликда гумон қилинаётгани ҳақида гапирган. Латвия телевидениеси берган ахборотларда иш жами 43 та эпизоддан иборат эканлиги қайд этилган. Тергов Адмасонснинг Россия томонига охирги тўрт йил давомида Латвия армиясидаги харидлар ва бюджет маълумотларини тақдим қилиб келган деб ҳисобламоқда.

    Латвия давлат хавфсизлик хизмати ишга алоқадор бошқа тафсилотлар кечиктириб бўлмайдиган процессуал ҳаракатлардан кейин ошкор қилинишини билдирган. Бош прокуратура эса иш юзасидан расмий изоҳ бермаган.

    Ҳукумат Адамсонснинг айбдор эканлигини исботлайдиган жиддий далиллар мавжудлигини қайд этган, депутатнинг тарафдорлари эса бунга қарши ўлароқ «жодугарлар ови»ни тўхтатишни талаб қилган«Адамсонсга қарши жиддий далиллар мавжуд ва улар унинг Россия фойдасига жосуслик қилганлигига гумон қилиш учун асос бўлиб турибди», — деган Сеймнинг миллий хавфсизлик масалалари бўйича комиссияси раиси Марис Кучинскис. Шунингдек, Латвия бош вазири Кришянис Каринш ҳам исбот ва далиллар мавжудлиги ҳақида гапирган.

    «Розилик» партияси бошқаруви раиси Янис Урбанович Адамсонс ишини тезда тергов қилиш ҳамда депутатнинг ҳаракатлар нима сабабдан тўрт йил давомида кузатиб келинганига изоҳ бериш, нима сабабдан ишнинг эпизодларини кўпайтиришгани ва уни дарҳол ҳибсга олишга уринишмаганининг сабабини сўраган.

    «Биз партия сифатида мухолифат вакилларидан бирини, депутат сифатида ўз ҳуқуқидан фойдалангани ва кучишлатар тузилмаларни танқид қилгани учун жазолашяпти деган фикрга боришга ҳақлимиз», — дейилади Урбановичнинг баёнотида.

    Адамсонсни «Розилик» гуруҳи билан ҳамкорлик қилувчи «Латвиядаги Рус иттифоқи» партияси ҳам қўллаб-қувватлаган. Партия вакиллари ҳам «жодугарлар ови»ни тўхтатишни талаб қилган ва жосусликка алоқадор жараёнлар ёпиқ тартибда муҳокама қилинишини таъкидлаган.

    Адамсонс Латвияни ярим мафиялашган давлат деб атаган ва Қримнинг Россия таркибига қўшилишини қўллаб-қувватлаган эдиЯнис Адамсонснинг сиёсий фаолияти у Собиқ иттифоқнинг Узоқ Шарқдаги денгиз чегара қўшинларидаги ҳарбий хизматни якунлаб мамлакатга қайтганидан кейин 1990 йилларда бошлаган. У хизматдан «Капитан Акула» лақабини олган ҳолда қайтган ва унга ушбу эътирофни япон денгизчилар бергани ҳақида бир неча марта гапирган. Адамсонс Рижск думаси депутати бўлган ва Сеймнинг бир нечта чақириқларида халқ вакили сифатида сайланган, 1994–1995 йилларда Латвия ички ишлар вазири лавозимида ишлаган.

    1998 йилда Бош прокуратура унинг Собиқ Иттифоқ КГБ тизимидаги чегара қўшинларида хизматни ўтагани билан боғлиқ масалалар юзасидан Адамсонсга қарши текширув олиб борган. Мазкур ҳолат туфайли суд унинг парламентга номзодини қўйишини тақиқлаган. Кейинчалик Адамсонс Европанинг инсон ҳуқуқлари бўйича судида ушбу қарор борасида баҳслашган ва ютиб чиққан, оқибатда Латвия 10 минг евро миқдорида компенсация тўлаши ҳақида суд қарори қабул қилинганди.

    2000 йилда Адамсонс парламент комиссияси билан биргаликда болаларга алоқадор ноқонуний порнография бизнеси бўйича тергов олиб борган ва Сейм трибунасидан туриб, бир нечта юқори лавозимдаги амалдорлар, хусусан Латвия бош вазири Андрис Шкеле ҳам зўравонлик ҳаракатларига алоқадорлиги борасида шубҳалари борлигини айтган. Айблов ўз исботини топмаган бўлса ҳам, Шкеле истеъфо берганди. Адамсонснинг ўзи эса мансабни суиистеъмол қилгани учун жаримага тортилган ва унинг депутатлик дахлсизлигидан маҳрум қилинишига бир бахя қолганди.

    «Розилик» депутати бўлган вақтида ҳам Адамсонс Латвияни «ярим мафиявий давлат» деб атаган ва ҳукуматнинг АҚШ билан ҳамкорлигини танқид қилган. У Латвия мактабларидаги таълимни латиш тилига ўтказиш провокация ва мамлакатдаги барқарорликка таҳдид эканини таъкидлаган.

    Адамсонс «Rubaltic.ru» нашрига 2015 йилда берган интервьюсида Қримнинг Россия таркибига кирганлиги бўйича ўз фикрини билдирган.

    «Минг афсуски, Украинада яна 10-12 йил давомида фуқаролар уруши бўлади шу сабабли Қримнинг Украина таркибидан чиқиб кетганидан хурсандман. Агар ҳудуд мамлакат таркибида қолганида бутун Европада кенг миқёсли уруш бошланган бўларди. Европани кенг миқёсли урушдан асраб қолган Россия ҳукуматига ҳурмат ва шараф бўлсин!», — деган Адамсонс.

    Мавзуга доир:Латвия парламенти Усмонлилар империясидаги арманлар геноцидини тан олди

    Эслатиб ўтамиз, апрель ойида Болтиқбўйи давлатлари, хусусан, Латвия ҳам Чехия билан бирдамлик сифатида россиялик дипломатларни ҳудудидан чиқариб юборган, Россия ҳукумати ҳам бунга жавобан Болтиқбўйи давлатлари ва Словакия дипломатларини мамлакатларига қайтарганди.

    13.06.2021, 12:34   Изоҳ (0)   19135
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Саудия Арабистони бу йил ҳам Ҳаж сафари учун чет эллик зиёратчиларни қабул қилмайди

    13.06.2021, 10:32

    Хитойда саккиз киши кимёвий моддадан заҳарланиш оқибатида вафот этди

    13.06.2021, 09:31

    Ким Чен Ин Путинни «Россия куни» билан табриклади ва ҳарбий қўмита йиғилишида КХДРнинг мудофаа салоҳиятини муҳокама қилди

    12.06.2021, 17:12

    Хитойда марафончиларни ноқулай об-ҳавода қолдириб, уларнинг ўлимига сабабчи бўлган амалдорлар жавобгарликка тортилди

    12.06.2021, 15:36

    Саудия Арабистонида ёлғиз аёлларга эркак васийлар қарамоғисиз яшашга рухсат берилди

    12.06.2021, 08:09

    «Толибон» Туркиядан ўз қўшинларини Афғонистондан олиб чиқишни талаб қилди

    12.06.2021, 07:49
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Way II компаниясидан иккинчи дивиденд тўлов


    Сувчилар мактаби — Президент ташаббусининг амалий натижаси


    “Омад мавсуми” UZCARD билан: уч босқич, учта саёҳат ва бош соврин — электромобиль 


    “Янги Ўзбекистон” боғи йўллари ёпилгани ҳақидаги хабарлар асоссиз 


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди


    #BirBirimizga: Ўзбекистондаги эълонлар хизмати қандай қилиб ҳар бир нарсага иккинчи умр берувчи кампанияни ишга туширди


    Наманган, Фарғона ва Андижон Pepsi Music Fest қуввати билан бирлашди!


    Central Asian University халқаро Васийлик кенгаши ташкил этилганини эълон қилади 


    Onix 100 миллион сўм кешбек акциясини қайта йўлга қўйди 


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    APEX BANKдан бизнес учун индивидуал хизмат кўрсатиш — бу қулайлик билан бизнес юритиш демакдир


    Way II компанияси ўз инвесторларига дивиденд тўловларини амалга оширди


    Енгиллик куч билан бирлашганда: 2025 йилнинг талабалар учун мўлжалланган тўртта ASUS ноутбуки 


    “Боғибаланд”да анжир сайли: Самарқандда миллий мева байрами бўлиб ўтди 

     

    Тавсия этамиз

    Ўзбекистонда нон нархи нега қимматлашаётгани ўрганилди

    16 август, 23:46
    Audio Icon

    Қутблар туташуви – АҚШ президентлари совет ва Россия раҳбарлари билан неча марта учрашган?

    16 август, 21:27
    Audio Icon

    “У империяни қутқариши керак эди” Тарихдаги энг йирик ва қудратли жанговар кема – Ямато ҳақида

    15 август, 09:15

    Араш можароси: бир ўзбек ундан пулини ололмай сарсон, бошқаси эса кўп пул бермоқда

    14 август, 21:02
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ҳамзат Чимаев Дю Плессини мағлубиятга учратиб, UFC’нинг янги чемпионига айланди (видео)

    Спорт | 17 август, 10:49

    Россияда оғир ҳаётий вазиятда қолган 100 дан ортиқ фуқаро Ўзбекистонга қайтарилади

    Ўзбекистон | 17 август, 10:35

    Ўзбекистонда солиқ ҳуқуқбузарликлари ҳақида хабар берганларга қанча мукофот тўлангани маълум қилинди

    Ўзбекистон | 17 август, 10:01

    Жавобидан ҳайратда қоласиз: “Сеними, шошмай тур” мультфильмида одамлар қаерга ғойиб бўлган?

    Кино | 17 август, 09:30

    Ўзбекистонда божхона органлари томонидан кўрсатиладиган пулли хизматлар рўйхати тасдиқланди

    Ўзбекистон | 17 август, 09:03

    Ўзбекистонда нон нархи нега қимматлашаётгани ўрганилди

    Ўзбекистон | 16 август, 23:46

    Грецияда 4 кун ичида 242 та ўрмон ёнғини содир бўлди (видео)

    Дунё | 16 август, 23:39

    Мадонна 66 ёшда: бутун умр отасининг розилигини излаган ва жаннатдан ҳайдалишдан қўрққан қизалоқдан поп маликаси бўлишгача босиб ўтилган йўл

    Мусиқа | 16 август, 23:26
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.