• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12634.34
    • RUB162.37
    • EUR14821.34
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +31°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Спорт

    Яманни «ёмон қилган» Ўзбекистон, ҳакамлардан хафа Шоҳжаҳон, Туркияни таслим қилган Италия. Энг сўнгги спорт хабарлари дайжести

    Хайрли тонг, қадрли ўқувчи! Тонгни дунё ва ўзбек спортида рўй берган энг сўнгги спорт янгиликлар билан бошлашга нима дейсиз? Қани, унда кетдик!

    Ўзбекистон

    Футбол

    Яманлик футболчилар билан курашдаги Элдор Шомуродов ва Жалолиддин Машарипов

    Яманлик футболчилар билан курашдаги Элдор Шомуродов ва Жалолиддин Машарипов
    Фото: ЎФА

    Футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси ЖЧ—2022 мусобақаси саралаши доирасида 11 июнь, жума куни Яман термасига қарши баҳс олиб борди ва базўр ғалабага эришди. Ўйиндаги ягона гол 19-дақиқада Иброҳимхалил Йўлдошевга нисбатан ишлатилган қўполлик сабаб белгиланган пенальтини аниқ амалга оширган Жалолиддин Машарипов томонидан урилди. Қайд этиш жоиз, ўзбекистонлик футболчилар мазкур баҳсда яна битта пенальти тепиш имкониятига эга бўлди, бироқ жамоа сардори Одил Аҳмедов бундан унумли фойдалана олмади.

    Мазкур ғалабадан сўнг Вадим Абрамов бошчилик қилаётган жамоа очколари сонини 15 тага етказди. Жамоа D гуруҳида Саудия Арабистонидан (17 очко) сўнг иккинчи ўринни эгаллаб турибди. Сўнгги тур ўйини 15 июнга белгиланган. Унда ўзбекистонликлар мезбон ва пешқадам Саудия Арабистони билан беллашади. Мазкур баҳсдаги ғалаба Ўзбекистонга гуруҳ пешқадамлиги ва кейинги босқич йўлланмасини тақдим этади. Тўғри, ушбу баҳсдаги дуранг ҳам жамоани қаноатлантириши мумкин, бироқ бунинг учун параллел гуруҳларда Ливан Жанубий Кореяга ютқазиши, Иордания эса Австралия билан ўйинда ғалаба қозонмаслиги керак бўлади. Агар мағлубият бўлса... келинг, шундай бўлмай қўя қолсин. Математикага кейинроқ қайтганимиз маъқул. 

    Бокс

    Шоҳжаҳон Эргашев Тошкентдаги бокс кечасида рақибига зарба бераётган вазият

    Шоҳжаҳон Эргашев Тошкентдаги бокс кечасида рақибига зарба бераётган вазият
    Фото: Оламспорт

    Профессионал боксда мағлубиятсиз одимлаётган Шоҳжаҳон Эргашев (19-0, 17 КО) Тошкентдаги шоу-кечада иштирок этди. Унинг рақиби эса Танзания (билмаганлар учун бу узоқ Африка шарқидаги мамлакатдир) вакили Салиму Женго бўлди. Жангга деярли ҳеч қандай аҳамиятга эга бўлмаган EBP камари қўйилганди. Кутилганидек жанг 1 раунд ҳам давом этмади. Рефери аввалига Женгонинг нокдаун бўлганини қайд этди, аммо бирдан жангни тўхтатиб, африкалик боксчининг техник нокаутини қайд этди. Женго бундан қаттиқ норози бўлди, худди 60 минг сўмдан 400 минг сўмгача чипта сотиб олиб, жанг кўрамиз деб Юнусобод спорт комплексига келган мухлислар каби. Ҳатто Шоҳжаҳоннинг ўзи ҳам ғалаба қозонганига қарамай норозилик билдирди. Нима бўлганда ҳам Тошкент яна бир шоуга мезбонлик қилди. Буни эътироф этмай илож йўқ. Айтганча, агар бу бокс оқшомида Шоҳжаҳондан бошқа боксчилар ҳам жанг қилди. Улар ким дея савол бермоқчи бўлсангиз, қуйидаги ҳавола орқали жанглар ҳақида ўзингиз ўқиб оларсиз — батафсил.

    Дунё

    Футбол

    Туркия устидан қозонилган ғалабадан ўта хурсанд Доминико Берарди ва Мануэль Локателли

    Туркия устидан қозонилган ғалабадан ўта хурсанд Доминико Берарди ва Мануэль Локателли
    Фото: Twitter / @Azzurri

    Коронавирус пандемияси сабаб бир йилга кечиктирилган Евро—2020 (ҳа, мусобақа 2021 йилда бўлса ҳам номи ўзгармади) мусобақасига 11 июнь, жума куни Туркия—Италия учрашуви билан старт берилди.

    Евро—2020 нинг очилиш маросимида италиялик ноёб истеъдод соҳиби Андреа Бочелли чиқиш қилди. У Жакомо Пуччини муаллифлигидаги «Турандот» операси сўнгги актидан Nessun dorma («Майли, ҳеч ким ухламасин») ариясини ижро қилди. Бочелли мазкур компазицияни «Лестер» клуби 2016 йил Англия чемпионлигини қўлга киритганда куйлаган эди.

    «Стадио Олимпико»да куйлаётган Андреа Бочелли

    «Стадио Олимпико»да куйлаётган Андреа Бочелли
    Фото: Reuters

    Римдаги очилиш ўйини италияликларнинг устунлигида ўтди. Биринчи бўлимда ҳисоб очилмаган бўлса, иккинчисида нақ учта гол урилди. Аввалига Мериҳ Демирал италиялик мухлисларнинг «ёқимтойи» эканлигини исботлади. «Ювентус» футболчиси 53-дақиқада автогол соҳибига айланди. 66-дақиқада сўнгги йилларда тўпурарлик салоҳиятига яхшигина сайқал бера олган Чиро Иммобиле итальянларнинг ҳисобдаги устунлигини оширди. Ўйинга якуний нуқтани эса неаполлик Лоренцо Инсинье қўйди.

    Рекордчи Кьеллини ва Доннарумма

    Италияликлар сафида 36 ёшли Жоржио Кьеллини майдонга тушди. Бу унинг учун ҳисоб бўйича тўртинчи Европа чемпионати бўлди. Натижада «Юве» вакили терма жамоанинг собиқ аъзолари Жанлуижи Буффон ва Алессандро дел Пьероларнинг рекордини такрорлади. Кьеллини бунгча 2008, 2012 ҳамда 2016 йилларда Европа чемпионатида Италия шарафини ҳимоя қилган эди.

    Жоржио Кьеллини

    Жоржио Кьеллини
    Фото: Pro Shots

    Туркларга қарши баҳсда Италия дарвозасини «Милан»дан кетиши кутилаётган Жанлуижи Доннарумма қўриқлади. У бу ишни 22 ёш 106 кунлигида бажарди. Шу тариқа кичик Жижи «скуадра азурра» дарвозасини катта мусобақаларда (Евро ва ЖЧ) қўриқлаган энг ёш посбонга айланди. Аввалги рекорд Жоржио Геццига тегишли эди (23 ёш 342 кунлик). Маълумот учун, афсонавий Жанлуижи Буффон Италия миллий жамоаси сафида 24 ёш 126 кунлик вақтида дебют қилганди.

    Тўп ўтказмасдан ғалаба қозонишни одат қилаётган Италия

    Роберто Манчини шогирдлари Туркия билан ўйинни қўшиб ҳисобласа, кетма-кет 9 та ўйинда ғалаба қозонди ва уларнинг ҳеч бирида ўз дарвозасидан битта ҳам тўп ўтказмади. Бундай натижа Италия терма жамоаси тарихида илк бор рўй берди. Қайд этиш жоиз, италияликлар кетма-кет 28 та ўйиндан бери мағлубият нималигини билмай келмоқда. Бу миллий жамоа тарихидаги иккинчи энг яхши натижа ҳисобланади. Мутлақ рекорд эса 30 та ўйиндан иборат.

    Шунингдек, Италия Европа чемпионатлари тарихида бир ўйинда илк бор 3 та гол урди. Бундан ташқари аввалги Евролардаги очилиш ўйинларида ҳеч қачон 3:0 ҳисоби қайд этилмаганди.

    Катта мусобақалардаги илк ўйинларни бой бериб қўяётган Туркия

    Туркия сўнгги Европа ва Жаҳон Чемпионатлари доирасида ўзининг мусобақадаги илк ўйинини еттинчи марта бой берди. Турклар бу борада ягона терма жамоа бўлиб турибди.

    УЕФА президенти навбатдаги Европа чемпионатини бир нечта мамлакатида қилмоқчи эмас

    Александр Чеферин

    Александр Чеферин
    Фото: АФП

    «Биз Евро стартидан хурсандмиз. Бу туннел ортидан ёруғликнинг кўринишидир. Футбол мухлисларга умид бахшида этади. Мана шу нарса биз учун жуда муҳим.

    Ушбу мусобақани бир неча мамлакатларда ўтказиш ғоясига келадиган бўлсак, мен буни қўллаб-қувватламайман. Яқин орада яна шундай қиламиз деб ҳам ўйламайман», — дейди УЕФА президенти Александр Чеферин.

    Маълумот учун, Евро—2020 мусобақаси тарихда илк бор Европанинг 11 та давлатида ўтказилмоқда.

    Бизда ҳозирча шулар, насиб этса кечроқ яна бир ғойибона дийдорлашамиз!

    12.06.2021, 07:49   Изоҳ (0)   43846
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Евро—2020. Италия очилиш ўйинида Туркияни йирик ҳисобда ер тишлатди

    12.06.2021, 01:55

    ЖЧ—2022 йўлида. Ўзбекистон миллий терма жамоаси пенальтидан урилган гол эвазига Яманни мағлуб этиб, кейинги босқичга чиқиш имкониятини яхшилаб олди

    12.06.2021, 00:55

    Шоҳжаҳон Эргашев Тошкентда ўтган бокс кечасида танзаниялик рақибини муддатидан аввал мағлуб этди

    12.06.2021, 00:14

    Мухлислар талқинига кўра АПЛнинг 2020/21 йилги мавсумдаги энг яхши ўйинчиси аниқланди

    11.06.2021, 22:03

    11 йил аввал Равшан Эрматов ЖЧ—2010 мусобақаси очилиш беллашувини бошқарганди. У ҳозиргача мундиаллар тарихида энг кўп ўйин ўтказган ҳакам бўлиб турибди

    11.06.2021, 20:31

    Ўзаро ўйинларда ғалаба қозонмаган Туркия енгилмас Италияга қарши. Узоқ кутилган Евро—2020 мусобақаси бугун бошланади (превью)

    11.06.2021, 17:18
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Чиқим ва кирим: назорат сари илк қадам


    Ўзбекистон Миллий банки халқаро капитал бозорида 400 млн АҚШ долларлик облигацияларни муваффақиятли жойлаштирди


    Туризмдаги трендлар 2025: Хитойда Марказий Осиёга – Қозоғистон, Ўзбекистон, Қирғизистонга қизиқиш ўсмоқда


    “КАФОЛАТ суғурта компанияси” АЖнинг молиявий барқарорлик рейтинги “Fitch Ratings” томонидан “Ижобий” прогнози билан “Б+” даражасида тасдиқланди


    Centrum Air 25 июлдан Тошкент — Сеул тўғридан-тўғри рейсларини бошлайди 


    Ипотекага хонадон, совға сифатида эса — омборхона!


    Ўзбекистонда янгиланган HAVAL H6 расман ишга туширилди


    Beeline Uzbekistan ҳудудларда рақамли ривожланишни жадаллаштирмоқда


    BI Sad’O Business лойиҳасида очиқ эшиклар куни бўлиб ўтди ва ЧИЛЛА акцияси бошланди


    Нео Insurance — суғурта бозоридаги рақамли ўзгаришларнинг 2 йиллик натижаси 


    Kia Ўзбекистон бозорини эгалламоқда: 2025 йилнинг биринчи ярмида рекорд даражадаги сотувлар


    Central Asian University RUR ва THE Impact Rankings 2025 халқаро рейтингларида ўз мавқеини мустаҳкамламоқда


    InfinBANK’дан VISA картаси энди Swoo Pay иловасида


    Ичкаридан назар: Imzo фабрикаси қандай ишлайди?


    Ипак Йўли Банкдан Tradeloan: халқаро битимларни молиялаштириш

     

    Тавсия этамиз

    Кремль соясидаги жумбоқлар: сирли равишда вафот этган россиялик тадбиркор ва амалдорлар

    10 июл, 20:40

    Исроилнинг Ғазодаги қирғини ягона эмас: Инсоният тарихидаги энг йирик геноцидлар қандай содир бўлганди?

    10 июл, 19:12

    Patriot: Исроил воз кечган, Украина эса кўпроғига эга чиқишни истаётган ярим асpлик тизим ҳақида нималар маълум?

    8 июл, 20:45

    “Ўлим шарбати”: СССРда Сталиндан сўнг иккинчи қудратли шахс номи берилган қурол қандай пайдо бўлганди?

    6 июл, 15:23
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Саломатлик ҳақидаги замонавий тиббиёт аллақачон инкор қилган янглиш фикрлар

    Саломатлик | 13 июл, 08:39

    Путин Эронни яширинча уранни бойитишдан воз кечишга чақирди

    Дунё | 13 июл, 08:25

    Ўзбекистонда муомалага чиқарилган банк карталари сони кескин ўсди

    Иқтисодиёт | 13 июл, 08:00

    АҚШда Трампга қарши терговларга ёрдам берган ходимлар ишдан бўшатилди

    Дунё | 12 июл, 23:50

    “Ҳеч кимдан қўрқмайман” — Тошкентда тадбиркор болалар майдонини эгаллаб олди, аҳоли норози

    Ўзбекистон | 12 июл, 23:37

    “Барча заправкаларда электр қувватлагичлар ўрнатилади” — транспорт вазири Илҳом Маҳкамов

    Ўзбекистон | 12 июл, 23:27

    Ҳиндистонда россиялик аёл икки боласи билан чангалзорда яшаётгани аниқланди

    Дунё | 12 июл, 23:10

    Аббосбек Файзуллаев ва “ЦСКА” — Россия Суперкубоги соҳиби (видео)

    Спорт | 12 июл, 22:42

    Францияда Янги Каледония номли янги давлат тузиш тўғрисида битим имзоланди

    Дунё | 12 июл, 22:35
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.