«Ливерпуль» ҳужумчиси Муҳаммад Салоҳ мухлислар талқинига кўра Англия Премьер Лигасининг 2020/21 йилги мавсумдаги энг яхши ўйинчиси деб топилди.
Овоз бериш жараёни Англия профессионал футболчилар ассоциация (PFA) томонидан ўтказилди.
28 мисрлик футболчи ўтган мавсумда Премьер Лиганинг 37 учрашув ўтказиб, 22 та гол урди ва 5 та голли узатмани амалга оширди.
Аввалроқ «Манчестер Сити» ярим ҳимоячиси Кевин де Брюйне футболчилар талқинига кўра мавсумнинг энг яхши футболчиси деб топилганди. «Шаҳарликлар»нинг яна бир футболчиси Рубен Диас эса журналистлар ва Премьер Лига талқини бўйича мавсумнинг энг яхшиси номига сазовор бўлганди.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)