• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +37°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Спорт

    Мундиаллар тарихидаги энг яхши тўпурар, салтолар устаси ва мураббийга айланган Мирослав Клозе ҳақида

    Рақамлар алдамайди: 16 гол билан мундиаллар тарихидаги энг яхши тўпурар. 137 ўйинда 71 та гол билан Германия терма жамоаси тарихидаги энг яхши тўпурар. Ҳужумчининг эришган ютуқлари ҳайратланарли даражада: 2014 йил мундиал ғолиби, ЖЧ—2002 вице-чемпиони, ЖЧ—2006, ЖЧ—2010 бронза медали соҳиби, Евро—2008 вице-чемпиони, «Бавария» билан олтин дублга эришган (2008, 2010), «Лацио» билан Италия Кубогини қўлга киритган (2013). Бу рақамлар «эгаси» — афсонавий ҳужумчи Мирослав Клозе. У 9 июнь санасида 43 ёшни қарши олди.  Қуйида унинг фаолиятидаги ёрқин лаҳзалар ҳақида ҳикоя қилинади.

    Жаҳон Чемпионатида 16 гол билан энг яхши тўпурарга айланган. 2002 йилги мундиалда кумуш бутси, 2006 йилда эса олтин бутсини қўлга киритган

    Жаҳон Чемпионатида 16 гол билан энг яхши тўпурарга айланган. 2002 йилги мундиалда кумуш бутси, 2006 йилда эса олтин бутсини қўлга киритган
    Фото: Getty Images

    2006 йилги Жаҳон Чемпионатида тўпурар

    Клозе 20 ёшигача «Блаубах-Диделкопф» футболчиси сифатида ҳаваскорлар лигасида ўйнаган. 1998 йилда эса «Ҳомбург» сафига ўтган. Орадан бир йил ўтиб, «Кайзерслаутерн» ёш футболчини харид қилади. 2000 йилда эса Бундеслигадаги дебютини ўтказади. Клозенинг дастлабки катта жамоаси «Вердер» бўлиб, бременликлар сафида ҳужумчи 132 ўйинда 63 та гол уради. 2006 йилда эса у Бундеслига ва Жаҳон Чемпионатининг энг яхши тўпурарига айланади. Унинг ортидан Германияда «йил футболчиси»га айланди.

    Доим хурсанд бўлишга сабаб бор: Миро машғулотлар пайтида жамоадошлари билан ҳазиллашишни яхши кўрган

    Доим хурсанд бўлишга сабаб бор: Миро машғулотлар пайтида жамоадошлари билан ҳазиллашишни яхши кўрган
    Фото: Getty Images

    Клозе «Бавария» сафида

    Бу воқеаларнинг барчасини «Бавария» кузатиб турарди. 2007 йилнинг ёзида жамоа қайта қуришни амалга ошириши лозим эди. Узоқ давом этган музокаралардан сўнг ҳужумчи Мюнхенда пайдо бўлди. «Жамоамизга келиб қўшилган яна бир футболчини таништирмоқчиман. Тони билан Клозе бизнинг орзудаги ҳужум чизиғимизни ташкил этади» – деди ўша вақтдаги «Бавария» бошқарувчиси Ули Ҳёнесс. Мирослав Клозе ва Лука Тони ҳужум чизиғизда жуфтлик ҳосил қилади. Уларни тўп билан таъминлаш вазифаси яқиндагина жамоага келиб қўшилган Фрэнк Риберига топширилади.

    Мирослав Клозе бош мураббий Оттмар Ҳитцфелд билан. 2007 йилги таништирув маросимидан сўнг.

    Мирослав Клозе бош мураббий Оттмар Ҳитцфелд билан. 2007 йилги таништирув маросимидан сўнг.
    Фото: Getty Images

    Клозенинг мақсади: совринларни қўлга киритиш

    «Кутаётган нарсаларимнинг даражаси юқори эканлигини биламан. Лекин бу менга ҳам боғлиқ жараён» – деб жавоб берди Клозе ўзининг тақдимот маросимида. «Шу кунгача бошқаларнинг соврин ютишларини томоша қилиб келдим. Энди бу лаҳзаларни ўзим ҳам бошдан ўтказмоқчиман! «Бавария»дан бошқа қаерда бунинг имконияти бўлиши мумкин? Мен «Бавария»га ўтиш қарорини ўйлаб ҳам ўтирмадим».

    Ажойиб тандем: Лука Тони ва Мирослав Клозе

    Ажойиб тандем: Лука Тони ва Мирослав Клозе
    Фото: Getty Images

    Дастлабки 9 ўйинда 10 та гол

    Клозе мавсумни ажойиб бошлади. Ўзининг иккинчи расмий ўйинидаёқ (Германия Кубогида) «Бавария»нинг «Шальке-04» устидан ғалаба қозонишига ёрдам берди. Мирослав учрашувдаги ягона гол муаллифига айланди. Ҳужумчи дастлабки 9 ўйинда 10 та гол урди.

    Миро Клозе ва Лука Тони тўпга эгалик қилса, рақиб жарима майдони шунчаки «ёнади».

    Оттмар Ҳитцфелд

    Мюнхендаги биринчи ҳафтадаги натижаларига қараб Ҳёнесс Клозени жамоанинг етакчиларидан бири деб атади.

    Клозе «Бавария»даги дастлабки мавсумида Бундеслига ва Германия Кубогини қўлга киритди.

    Клозе «Бавария»даги дастлабки мавсумида Бундеслига ва Германия Кубогини қўлга киритди.
    Фото: Getty Images

    То‘пурар, ассистент, олтин дубль эгаси

    Юқорига чиқиш ортидан пастга қулашлар ҳам бўлган. Клозе УЕФА Кубоги ва Германия Кубогида умумий ҳисобда 9 та гол урган, лекин чемпионатнинг қолган қисмида атиги 2 та гол уради. Гол уришдан ташқари шерикларининг голларига ҳаммуаллифлик қиларди. Унинг ҳисобида 11 та голли узатма мавжуд эди. «Мен худбинроқ бўлиш зарурлигини биламан. Лекин жамоадошларимга зарба бериш учун тўп узатиш менинг услубимга хос. Жамоа биринчи ўринда туради. Албатта, кўроқ гол уришни истасам ҳам», — деган эди Клозе.

    «Бавария»даги биринчи мавсумида немис ҳужумчиси олтин дублни — Бундеслига ва Германия Кубогини расмийлаштирди.

    Клозе иккинчи мавсумда ҳам сермаҳсуллик намойиш этди, аммо…

    2008 йилда Юрген Клинсманн «Бавария»нинг бош мураббийига айланди. Германия терма жамоасининг собиқ устози ҳам Мирославга ишонч билдирди. Ҳужумчи 38 ўйиннинг 35 тасида майдонга тушиб 20 та гол ва 10 та голли узатмани ўз ҳисобига ёздириб қўйди. Жароҳати сабаб Мирослав «Бавария»нинг муҳим паллалардаги 8 ўйинини ўтказиб юборди ва жамоасига ёрдам бера олмади. «Бавария» мавсум якунида бирорта совринни қўлга кирита олмади.

    Янги мураббий, янги тизим, янги рақобат

    Клозенинг олган жароҳати 2009/10 йилги мавсумнинг биринчи қисмида ҳам ўзини намойиш этишга халақит берди. Ундан ташқари жамоага янги мураббий — Луи ван Гал келганди. У ўзи билан янгича тизимни ҳам жамоага олиб кирди. Марио Гомес, Ивица Олич ва Арен Роббен каби янги футболчилар харид қилинди. Мавсумнинг иккинчи қисмида ишлар озгина юришди. 18 та ўйинда майдонга тушган Мирослав 6 та гол муаллифига айланди. Юқори даражадаги ҳужумчи учун бу ёмон натижа эди. Иккинчи дубль ва Чемпионлар Лигаси финалидаги («Интер»га қарши 0:2) иштирок сал кўнгилни хотиржам қилди.

    2011 йил 14 май. Мирослав Клозе «Бавария» сафидаги сўнгги учрашувини «Штутгарт»га қарши ўйинда ўтказди.

    2011 йил 14 май. Мирослав Клозе «Бавария» сафидаги сўнгги учрашувини «Штутгарт»га қарши ўйинда ўтказди.
    Форо: Getty Images

    Ўз кучига ишонч билан қайтиш

    Клозе 2010 йилги Жаҳон Чемпионатида 4 та гол урди ва бронза медалига эга чиқди.  Мирослав Африкадан ўзига ишонч билан қайтди. Ҳужумчи ўз олдига аввалги формасини тиклаш мақсадини қўйди. Аммо яна жароҳат сабаб биринчи давранинг жуда катта қисмини ўтказиб юборди. Иккинчи даврада эса унга жокер роли топширилди. Ўша мавсумда ҳужумчи 6 та гол урди. Мавсум сўнгида эса «Бавария» билан янги шартнома борасида келиша олмади.

    Мураббий Клозе

    «Бавария» билан ажойиб мавсумларни ўтказдик. Икки марта олтин дублга эришдик. Аммо асосий таркибда майдонга тушмаслик тажрибасини эгалладим. Бу вақт давомида кўп нарсани ўргандим. Мана орадан 4 йил ўтиб, янги йўлга чиқиш қарорига келдим.

    Клозенинг «Бавария» билан хайрлашаётган вақтда айтган гаплари

    Мирослав «Бавария» сафида 151 ўйинда 53 та гол урди. Германиядан сўнг Италия унинг кейинги манзилига айланди. «Лацио» билан шартнома имзолаган футболчи 2016 йилда фаолиятини тугатди. Орадан 2 йил ўтиб «Бавария»нинг U-17 жамоасини бошқариш учун Мюнхенга қайтди. Биринчи мавсумидаёқ Клозе жамоасини Жанубий Германия чемпионига айлантирди.

    Мюнхенга қайтиш: Клозе фаолиятини тугатганидан икки йил ўтиб «Бавария»нинг U-17 жамоасини бошқариш учун Мюнхенга ташриф буюрди.

    Мюнхенга қайтиш: Клозе фаолиятини тугатганидан икки йил ўтиб «Бавария»нинг U-17 жамоасини бошқариш учун Мюнхенга ташриф буюрди.
    Фото: Getty Images

    2020/21 йилги мавсумда собиқ футболчи Ҳанс Фликнинг ёрдамчиси лавозимида ишлади. Флик «Бавария»ни тарк этди ва Германия терма жамоасини қабул қилиб олиш арафасида. Мирослав Клозе ҳам мюнхенликларни тарк этди. Ҳозирда у ишсиз ва келган таклифларни ўрганиб чиқяпти. Янги мавсумдан Мирослав Клозени бош мураббий вазифасида кўриш эҳтимоли ҳам мавжуд.

    Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!

    10.06.2021, 19:00   Изоҳ (0)   19653
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    «Уэмбли»дан «Паркен»гача. Евро—2020 ўйинлари қайси стадионларда ўтказилади?

    10.06.2021, 16:00

    УЕФА Суперлига сабаб «Реал», «Барселона» ва «Ювентус»га нисбатан очилган тартиб-интизом ишини тўхтатди

    10.06.2021, 15:01

    Бразилия терма жамоаси Америка Кубоги—2021 учун якуний қайдномани эълон қилди

    10.06.2021, 13:00

    ЖЧ—2022 йўлида. Бразилиядан навбатдаги ғалаба, Аргентина сўнгги дақиқада ғалабани қўлдан чиқарди. Уругвайда эса дуранг

    09.06.2021, 09:49

    Ўртоқлик ўйинлари. Франция терма жамоаси йирик ҳисобда ғалаба қозонди, Жирудан дубль

    09.06.2021, 04:23

    Англия энг қиммат, Португалия — 5, Туркия эса 10-ўринда. Евро—2020 нинг энг қиммат терма жамоалари

    08.06.2021, 15:03
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди

     

    Тавсия этамиз

    Яҳудийларнинг “Тарихий ватан” ва “Буюк Исроил” ҳақидаги пуч даъволари: Фаластин аслида кимга тегишли?

    23 август, 13:22

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ўзбекистонда неврология соҳасида янги лойиҳага старт берилди

    Ўзбекистон | 23 август, 16:05

    Конго ҳарбий прокурори собиқ президент Кабилага ўлим жазоси берилишини талаб қилмоқда

    Дунё | 23 август, 15:45

    Ўзбекистон терма жамоасининг CAFA Nations Cup-2025 турнири учун кенгайтирилган таркиби эълон қилинди (фото)

    Спорт | 23 август, 15:37

    Фото: ёввойи табиатдаги жониворларнинг энг кулгили суратлари

    Лайфстайл | 23 август, 15:20

    Россияда оғир аҳволда қолган 8 нафар ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

    Ўзбекистон | 23 август, 15:00

    Сунъий интеллект инсонларда психоз келтириб чиқариши мумкин

    Лайфстайл | 23 август, 14:40

    Жанубий Корея ҳарбий кучлари КХДР чегарасида огоҳлантирувчи ўт очди

    Дунё | 23 август, 14:20

    Навоийда солиқчилар томонидан ноқонуний ундирилган 2 млрд сўм тадбиркорга қайтарилди

    Ўзбекистон | 23 август, 14:00
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.