Самарқанд Европа тикланиш ва тараққиёт банки (ЕТТБ)нинг қиймати 3 миллиард еврони ташкил этган «Яшил шаҳарлар» дастурига қўшилиб, барқарор ривожланишни режалаштиришни такомиллаштирадиган биринчи шаҳар бўлди. Бу ҳақда банк матбуот хизмати Spot’га маълум қилди.

Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

Барқарор ривожланиш дастурига қўшилиш орқали шаҳарлар лойиҳа (Самарқанд мисолида бу электробусларга инвестиция киритиш бўлиши кутилмоқда) ишга туширади ва шаҳарни кўкаламзорлаштириш бўйича режа ишлаб чиқади, унда атроф-муҳит ҳолатини яхшилаш бўйича кейинги ҳаракатлар баён этилади.

Ўзбекистондаги электробуслар

2019 йилда Тошкентда битта электробус синовдан ўтказилди, аммо битта электробуснинг ҳаракатланиши моддий жиҳатдан ўзини оқламаслиги маълум бўлди.

2021—2023 йилларда Тошкентга 1 триллион сўмга 300 та электробус сотиб олиш режалаштирилаётгани хабар қилинди. Ўша йилнинг ноябрь ойида SamAuto «Тошшаҳартрансхизмат» АЖга синов электробусини тақдим этди ва 2022 йилгача электробуслар ишлаб чиқаришни ўзлаштиришини маълум қилди.

ЕТТБнинг 2016 йилда ташкил этилган «Яшил шаҳарлар» дастури ҳар бир иштирокчи шаҳарга камроқ углеродли ва янада барқарор келажакка қараб ҳаракатланишга қаратилган ноёб чора-тадбирлар комбинацияси орқали ечимларни унинг экологик эҳтиёжларига мослаштиришда ёрдам беради. Жаҳон миқёсида чиқинди газларининг тўртдан уч қисми шаҳарлар ҳисобига тўғри келади. Бугунги кунга келиб ЕТТБ Ўзбекистон иқтисодиётига 97 лойиҳа доирасида 2,4 миллиард евродан ортиқ маблағ киритган.