• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12621.29
    • RUB158.44
    • EUR14596.52
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +32°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    «Бизда ҳозирги сиёсатни инкор этадиган ғоялар бўлади» – Алишер Қодиров президент сайловлари тўғрисида

    Қонунчилик палатаси спикерининг ўринбосари, «Миллий тикланиш» партияси етакчиси Алишер Қодиров Alter Ego лойиҳасига берган интервьюсида 24 октябрь куни бўлиб ўтадиган Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловига тайёргарлик ҳақида сўзлади.

    Унга кўра, «Миллий тикланиш» партияси 2019 йил охиридаги парламент сайловларидан сўнг дарҳол президент сайловларига тайёргарликни бошлаган. Фракциянинг махсус ишчи гуруҳи сайловолди дастури устида ишламоқда. Сиёсатчи ушбу дастурга Президент Шавкат Мирзиёевнинг «амалдаги сиёсатини инкор этувчи ғоялар» киритилишини таъкидлади.

    «Бизда нафақат ўзига хос ғоялар бор. Албатта, мен ҳозир ҳамма нарсани айтолмайман, чунки ишчи гуруҳ ҳали бизга тўлиқ маълумотларни тақдим этмаган. Қисқаси, биз амалдаги сиёсатнинг айрим қисмларини инкор этадиган, бутунлай бошқача ғояларга эга бўламиз. Бизда муқобил ғоя бўлади. Биз ҳамма нарса билан муроса қиламиз», – деди партия раҳбари.

    Алишер Қодиров одамларнинг кўп шикоят қилишига қарши эканлигини ҳам айтиб ўтди. Унинг сўзларига кўра, Президент халқ қабулхоналарига мурожаатларнинг аксарияти «халқнинг ноқонуний талабларидан» иборат.

    «Депутатларга ҳам бундай мурожаатлар келиб тушмоқда. Уйимда музлаткич йўқ, лекин мен ўз овозимни палончи депутатга бергандим, деган мурожаатлар келади. ... Ва маблағи кўп партиялар бориб, музлаткич сотиб олиб беряпти ҳам. Шу ўринда савол туғилади: Халқ қабулхоналари халқимиз тараққиётига хизмат қиляптими ёки тўсқинлик?», – дейди депутат.

    «Миллий тикланиш» етакчиси муаммоларни шу тарзда ҳал қилиш одамларни бир хил дунёқарашга эга бўлиб қолишига олиб келади деб ҳисоблайди.

    «Бизнинг партиямиз халқ қабулхоналарини суд тизими билан бирлаштириш ғоясини илгари суради. Унда ҳар бир мурожаат судга мурожаат сифатида кўриб чиқилади ва унга ҳуқуқий баҳо берилади. Шахс судга мурожаат қилиб, ўз ҳуқуқини талаб қилади», – дейди Қодиров.

    Алишер Қодировнинг фикрича, ваколатли орган мурожаатнинг «тўғрилигини» аниқлаштиради, сўнг судга кўриб чиқиш учун топширади ёки сабабини тушунтириб рад этади.

    Депутатнинг қайд этишича, «Миллий тикланиш» партияси президентликка номзодини июнь ойида эълон қилишни режалаштирмоқда. Сайлов кодексига мувофиқ, сиёсий партия президентликка номзодни сайлов кампанияси бошлангани тўғрисида эълон қилинган кундан тўрт ойдан кечиктирмай тақдим этиши керак (агар партия Адлия вазирлигида рўйхатдан ўтган бўлса). Сайлов кампаниясининг ўзи Марказий сайлов комиссияси томонидан оммавий ахборот воситаларида амалдаги президентлик муддати тугашидан уч ойдан кечиктирмай эълон қилинади.

    «Бизнинг мақсадимиз сайловчиларимизни баъзи сюрпризлар билан ажаблантириш эмас. Биз, албатта, ушбу сайловлардан натижа кутмоқдамиз, нимагадир эришмоқчимиз. Номзодга келсак, биз буни кўриб чиқяпмиз. Сиз мендан яхшироқ биласиз, бу осон бўлмайди. Ҳаммаси оддий эмас. Аммо бизнинг номзодларимиз жамиятимизда нимани ўзгартириш керак бўлса, шуни илгари суради. Ушбу ғоялар энди бизнинг махсус гуруҳимиз томонидан ёпиқ эшиклар ортида ишлаб чиқилмоқда», – деди у.

    Депутат партияда номзодларнинг «аниқ рўйхати» мавжудлигига эътибор қаратди. Унга кўра, «Миллий тикланиш» ишчи гуруҳи томонидан ишлаб чиқилган таклифларни ҳимоя қила оладиган партиядан ягона номзодни аниқлаш учун бошланғич (партиявий сайловлар) ўтказиш режалаштирилган.

    «Рақобатчилар оддий бўлмайди. Бунга аминман ... Биз бошқалар билан рақобатлашишга тайёрмиз. Биз ўзимиз бирон нарсага эришишни хоҳлаймиз. Сайловда одамларга, агар бизнинг номзодимиз ғолиб чиқса, нималар содир бўлишини тушунтирамиз. Бизда вазиятни ўзгартирадиган аниқ таклифлар бор», – деди у.

    Алишер Қодиров амалдаги Президент Шавкат Мирзиёевнинг хизматларини ҳам таъкидлаб ўтди, аммо «шунчаки миннатдорлик туфайли у билан рақобатлашмаслик»ни нотўғри деб ҳисоблайди.

    «Ушбу ўзгаришлар унинг сиёсий иродаси билан боғлиқ. Мен Президент билан бир неча учрашувларда бўлганман. У чин дилдан рақобатлаш, ол, қил, дейди. Бу одам ҳақиқатан ҳам Ўзбекистонни ўзгартиришни хоҳлайди», – деди депутат.

    Эслатиб ўтамиз, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари 29 январь куни бўлиб ўтган йиғилишда сайлов қонунчилиги такомиллаштирилиши муносабати билан айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида қонунни қабул қилганди.

    Қонундаги бандлардан бири билан Президент, Қонунчилик палатаси, Қорақалпоғистон Жўрқорғи Кенгеси, шунингдек, вилоятлар, туманлар ва шаҳарлар давлат ҳокимияти вакиллик органлари учун ўтказиладиган сайловлар санаси декабрь ойининг учинчи ўн кунлигининг биринчи якшанбасидан октябрь ойининг учинчи ўн кунлигининг биринчи якшанбасига кўчирилди (2021 йилда ушбу сана 24 октябрга тўғри келмоқда).

    Президент Шавкат Мирзиёев 29 декабрь куни Олий Мажлисга йўллаган мурожаатномасида 2021 йилда ўтказиладиган «давлат ва халқ ҳаётидаги муҳим сиёсий ҳодиса» — президентлик сайловлари масаласига тўхталиб ўтганди. Ўшанда Шавкат Мирзиёев Марказий сайлов комиссияси «бўлажак сайловларнинг миллий қонунчилик ва умумеътироф этилган халқаро демократик тамойиллар асосида юксак савияда ташкил этилишига алоҳида эътибор қаратиши» лозимлигини таъкидлаганди.

    Бундан аввал Ўзбекистонда сайловчиларнинг Ягона электрон рўйхатини шакллантириш тартибига ўзгартиришлар киритилгани ҳамда Ўзбекистондаги сайлов бюллетенида номзоднинг эгаллаб турган лавозими ва иш жойи кўрсатилмаслиги мумкинлиги ҳақида хабар берилганди.

    07.06.2021, 20:12   Изоҳ (0)   28666
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Тошкент давлат юридик университетига киритиб қўйиш учун 10 минг доллар сўраган шахс ушланди

    07.06.2021, 19:42

    Тошкентда пиёда Lacetti уриб юбориши оқибатида ҳалок бўлди

    07.06.2021, 19:11

    Ўзбекистонда неча киши коронавирусга қарши тўлиқ босқичларда эмлангани маълум қилинди

    07.06.2021, 18:41

    «Бу мутлақо мумкин эмас». Ўзбекистон мусулмонлари идораси эшак гўшти сотилиши ҳақида

    07.06.2021, 18:25

    Қўқонда болалар боғчасининг ошпази пора билан ушланди

    07.06.2021, 17:55

    Ўзбекистонда долларнинг расмий курси пастлади

    07.06.2021, 17:12
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    BYD расмий дилери Бени Моторс Самарқандда BYD Seaлион 7 флагман кроссоверини тақдим қилди


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    Ellipse International School – фарзандингиз келажаги бошланадиган жой!


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    Chery Ўзбекистонда сотувлар бўйича мутлақ рекорд ўрнатмоқда


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 


    Hayot Bank “Яшил юрак” номли кенг кўламли экологик ташаббусни эълон қилди. Август ойидан бошлаб Ўзбекистон бўйлаб Hayot Bank’нинг ҳар бир янги омонатчиси учун битта дарахт экилади


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    BI Group бизнес-тоифа хонадон ютуқли ўйини:Тошкентдаги мавсумнинг асосий тадбири қандай ўтди

     

    Тавсия этамиз

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    27 июл, 09:25
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Германия илк бор Euroфигҳтер қирувчи самолётларини Польшага жойлаштирди

    Дунё | 5 август, 10:40

    BI Group бизнес-тоифа хонадон ютуқли ўйини:Тошкентдаги мавсумнинг асосий тадбири қандай ўтди

    Реклама | 5 август, 10:30

    Instagram: Жей Ло билан учрашган Райҳон, ноодатий клип олдираётган Каниза, Бобур Йўлдошевнинг энг яқин дўсти ким?

    Маданият | 5 август, 10:19

    Бразилия собиқ президенти уй қамоғига олинди

    Дунё | 5 август, 10:10

    Рубен Аморим: “ ‘Манчестер Юнайтед’да 20 йил қолишни хоҳлайман”

    Спорт | 5 август, 10:03

    Қозоғистондаги 17 та қишлоқ аҳолиси алкоголдан бутунлай воз кечди

    Қозоғистон | 5 август, 09:55

    BYD расмий дилери Бени Моторс Самарқандда BYD Seaлион 7 флагман кроссоверини тақдим қилди

    Реклама | 5 август, 09:00

    Бухорода саксовулфурушларни таъқиб қилиб, ҳужумга учраган инспекторлар тақдирланди

    Ўзбекистон | 5 август, 09:46

    Хитойда катталар учун мўлжалланган сўрғичлар оммалашмоқда

    Лайфстайл | 5 август, 09:33
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.