Марказий банк 8 июндан хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан янги қийматини белгилади.
Унга кўра, долларнинг расмий курси 15,44 сўмга пастлаб, 10 532,12 сўмни ташкил қилди. Евро 28,69 сўмга кўтарилиб, 12 808,11 сўм бўлди.
Бундан аввал долларнинг расмий курси олти кунлик пастлашдан сўнг кўтарилиб, 10 547,56 сўмни ташкил қилганди.
Май ойида Ўзбекистондаги бир неча тижорат банкларида доллар курси 10 650 сўмга қадар кўтарилганди, 4 июнь куни банкларда доллар валютасининг сўмга нисбатан курси 10 600 сўмдан пасайди.
Изоҳ (0)