«Манчестер Сити» устози Хосеп Гвардиола Англия Премьер Лигаси 2020/21 йилги мавсумининг энг яхши мураббийи деб топилди. Бу ҳақида мусобақанинг расмий сайти маълум қилди.
Соврин учун Марсело Бьелса («Лидс Юнайтед»), Дэвид Моес («Вест Ҳэм»), Брендан Рожерс («Лестер Сити») ва Уле-Гуннар Сульшер («Манчестер Юнайтед») каби мураббийларнинг номзодлари қўйилган эди.
Гвардиола «Манчестер Сити» билан бирга 2020/21 йилги мавсумда Англия чемпионига айланди. Испаниялик мутахассис Англия мураббийлари ассоциацияси талқинига кўра мавсумнинг энг яхши мураббийи деб топилганди
Қайд этиш жоиз, Гвардиола охирги 4 йилда учинчи бор мавсумнинг энг яхши мураббийи деб топилмоқда. Бундан аввал у 2017/18 ва 2018/19 йилги мавсумларда Англия Премьер Лигасининг энг яхши мураббийига айланган эди.
Мавсумнинг энг чиройли голи эса муаллифи эса Эрик Ламела бўлди. Аргентиналик футболчининг Англия Премьер Лигасининг 28-турида «Арсенал» дарвозасига урган голи энг кўп овоз тўплади.
Аввалроқ Рубен Диаш Англия Премьер Лигасида мавсумнинг энг яхши ўйинчиси деб эълон қилинганди.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)