Футбол бўйича 2030 йилда бўлиб ўтадиган Жаҳон Чемпионати мезбонлиги учун Испания ва Португалия биргаликда ариза топширади, деб хабар бермоқда Испания футбол федерацияси сайти.
Унга кўра, 5 июнь куни Мадрид шаҳрида 2030 йилги мундиалнинг ташкилий ишлари бўйича иккала томон ўртасида ратификацион шартнома имзоланган.
Бундан ташқари Испания ва Португалия раҳбарлари томонидан имзоланган ушбу ташаббусни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш тўғрисидаги декларация ҳам қабул қилинган. Испания футбол федерацияси президенти Луис Рубиалес Португалия ҳукуматига миннатдорчилик рамзи сифатида Испания ва Португалиянинг ЖЧ—2030 мезбонлигини қўлга киритишни мақсад қилган ҳаракатлар актига имзо чекди.
Эслатиб ўтамиз, 2020 йилда бўлиб ўтадиган Жаҳон Чемпионатига Қатар мезбонлик қилади. 2026 йилги мундиал эса АҚШ, Канада ва Мексика мамлакатларида бўлиб ўтади.
Аввалроқ ФИФАда Жаҳон Чемпионатини ҳар икки йилда ўтказиш таклифи илгари сурилгани ҳақида хабар берилганди.
ЖЧ—2030 мусобақасини ўзида ўтказиш учун шу вақтга қадар Марокаш (Африка); Аргентина, Уругвай, Чили ва Парагвай (қўшма, Жанубий Америка); Болгария, Руминия, Греция ва Сербия (қўшма, Европа) каби мамлакатлар қизиқиш билдирганди.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)