• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12581.97
    • RUB157.75
    • EUR14698.26
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +27°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Тошкентдаги мактабларга элтувчи йўлларнинг 60 фоизи хавфсиз эмас деб топилди — сўровнома

    2021 йилнинг апрелида БМТ Болалар жамғармасининг (ЮНИСЕФ) соғлиқни сақлаш секцияси ва Ўзбекистон ИИВ ЙҲХББ томонидан ўтказилган U-Report онлайн-сўровномасининг натижалари эълон қилинди. Тадқиқотнинг мақсади мактабларда йўл ҳаракати хавфсизлиги тўғрисида ўспирин ва ёшларнинг умумий тушунчасини ўрганишдан иборат, деб ёзади «Gazeta.uz».

    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Сўровда ўзлари мактабга борадиган ёки фарзандлари мактабга қатнайдиган оилалардан иборат 7,5 мингдна ортиқ респондент иштирок этган. Олинган маълумотлар мактаблар атрофида йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш бўйича ҳаракатлар режаси ва стратегиясини ишлаб чиқишда фойдаланилади.

    «Мактабингизда йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш учун қандай чоралар кўрилган?» деган саволга респондентларнинг учдан бир қисми ҳеч қандай чора кўрилмаганини маълум қилган. Ушбу жавоб вариантини танлаганларнинг энг катта улушлари Сирдарё (44 фоиз), Сурхондарё (42 фоиз) ва Жиззах (41 фоиз) вилоятларида қайд этилган. Навоий ва Қорақалпоғистонда эса бу каби жавоб энг кам танланган (мос равишда 21 ва 24 фоиз).

    Мактаблар қаршисида йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш мақсадида кўрилган энг кенг чоралар қаторидан «Болалар» (18 фоиз) ва тезлик чекланганига (14 фоиз) оид йўл белгилари ўрнатилгани кўрсатилган. 9 фоизи светофор борлигини қайд этган бўлса, яна 9 фоизида — тезликни камайтирувчи сунъий тўсиқлар, 8 фоизида — тартибга солувчи борлиги маълум қилинган.

    Респондентларнинг 4 фоизи «Бошқа» жавоб вариантини танлаган бўлиб, йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш борасидаги қуйидаги бир нечта чораларни кўрсатиб ўтган: 1) мактаб маҳалла ёки даҳа ичида жойлашгани сабаб хавфли йўллар мавжуд эмас; 2) ерусти пиёдалар ўтиш жойи ташкил этилган; 3) ЙҲХББ инспекторининг макети ўрнатилган.

    Респондентларнинг жавобларига кўра, Ўзбекистондаги ўқувчиларнинг аксарияти мактабга пиёда бориб-келади (75 фоиз). Туманлар ўрасида бу борада бирор сезиларли фарқ йўқ, Тошкентдан бошқа — бу ерда болаларнинг 62 фоизи мактабга пиёда қатнайди. Пойтахтдаги 17 фоиз болаларнинг ота-оналари уларни мактабга машинада олиб бориб қўяди, 9 фоизи автобусда, 6 фоизи — таксида ва 2 фоизи — метрода боради.

    «Мактабга элтадиган йўллар хавфсизми?», деган саволга респондентларнинг 51 фоизи салбий жавоб берган. Айниқса, йўллар хавфсиз эмаслигидан пойтахтдаги респондентлар хавотирда — 60 фоиз. Бу каби респондентларнинг юқори улуши Сурхондарё (56 фоиз) ва Бухоро (54 фоиз) вилоятларида ҳам қайд этилган.

    Мактабга элтувчи йўллар хавфли эканини асосан катта ёшдаги респондентлар тасдиқлаган. Ушбу вариантни 30 ёшдан катта респондентларнинг 68 фоизи танлаган. Таққослаш учун, 15 ёш бўлган респондентларнинг 22 фоизигина, мактаб йўллари хавфсиз эмас деб ҳисоблайди.

    Респондентларнинг аксарият қисми Йўл ҳаракати қоидалари борасидаги билимларини «яхши» (70 фоиз) ва «аъло» (19 фоиз) деб белгилаган. Ушбу саволда турли ёш тафовутлари ва туманлар ўртасидаги сезиларли фарқ йўқ, фақат Тошкентдаги респондентларнинг 30 фоизи ўз билимини «аъло» деб баҳолаган.

    Сўровномада иштирок этганларнинг 8 фоизигина мактабларда Йўл ҳаракати қоидалари ва хавфсизлиги дарслари батафсил ҳамда жуда сифатли ўтилишини таъкидлаган. 17 фоиз респондент «жуда ёмон», 6 фоизи — фан бўлгани билан ўқитувчи йўқ бандини танлаган (Сирдарёда — 9 фоиз). 20 фоиз респондент бу каби дарслар ҳеч қачон ўтилмаганини маълум қилган.

    Шунингдек, сўровномада иштирок этганларнинг 19 фоизи мактаблар яқинида Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш сифатини оширишга ЙҲХББ экспертларининг дарсларга таклиф этилишини қайд этган. Айниқса, ушбу фикрни 22 фоиз мактаб ишчилари қўллаб-қувватлаган.

    Мавзуга доир: Фатво: Юқори тезлик сабаб ўлган ҳайдовчининг мақоми ўз жонига қасд қилганники билан тенг

    05.06.2021, 10:28   Изоҳ (0)   12148
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Талимаржон ИЭСдаги авариявий ҳолат оқибатида «Ўзбекнефтгаз» корхоналари фаолияти вақтинча тўхтаб қолди

    05.06.2021, 10:01

    Қашқадарёда 4 ёшли ўғлини 25 млн сўмга сотишга уринган она ва унинг шериги қўлга олинди

    05.06.2021, 09:24

    Ўзбекистонда вояга етмаган шахсларга жамоат тарбиячилари тайинланади

    05.06.2021, 09:03

    Ўзбекистон январь—апрель ойларида 113,7 млн долларга енгил автомобиллар импорт қилди

    05.06.2021, 08:02

    Машина йўлида ўқилаётган жума намози, илон ови бўйича мусобақа, Хитойнинг музқаймоқхўр пандаси. 4 июнь суратлари

    04.06.2021, 23:58

    «Тошкент шаҳар кенгашининг қарорида реклама конструкцияларини демонтаж қилиш бўйича талаб ёки топшириқлар белгиланмаган» — бизнес-омбудсман

    04.06.2021, 23:42
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Сувчилар мактаби — Президент ташаббусининг амалий натижаси


    “Боғибаланд”да анжир сайли: Самарқандда миллий мева байрами бўлиб ўтди 


    Енгиллик куч билан бирлашганда: 2025 йилнинг талабалар учун мўлжалланган тўртта ASUS ноутбуки 


    APEX BANKдан бизнес учун индивидуал хизмат кўрсатиш — бу қулайлик билан бизнес юритиш демакдир


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди


    “Янги Ўзбекистон” боғи йўллари ёпилгани ҳақидаги хабарлар асоссиз 


    Central Asian University халқаро Васийлик кенгаши ташкил этилганини эълон қилади 


    Наманган, Фарғона ва Андижон Pepsi Music Fest қуввати билан бирлашди!


    Way II компаниясидан иккинчи дивиденд тўлов


    Way II компанияси ўз инвесторларига дивиденд тўловларини амалга оширди


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    Onix 100 миллион сўм кешбек акциясини қайта йўлга қўйди 


    “Омад мавсуми” UZCARD билан: уч босқич, учта саёҳат ва бош соврин — электромобиль 


    #BirBirimizga: Ўзбекистондаги эълонлар хизмати қандай қилиб ҳар бир нарсага иккинчи умр берувчи кампанияни ишга туширди


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!

     

    Тавсия этамиз

    Audio Icon

    Қутблар туташуви – АҚШ президентлари совет ва Россия раҳбарлари билан неча марта учрашган?

    16 август, 21:27
    Audio Icon

    “У империяни қутқариши керак эди” Тарихдаги энг йирик ва қудратли жанговар кема – Ямато ҳақида

    15 август, 09:15

    Араш можароси: бир ўзбек ундан пулини ололмай сарсон, бошқаси эса кўп пул бермоқда

    14 август, 21:02

    “Сталиннинг бармоғи” — Зангезур йўлаги Озарбайжон учун қанчалик муҳим?

    14 август, 14:19
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Қутблар туташуви – АҚШ президентлари совет ва Россия раҳбарлари билан неча марта учрашган?

    Дунё | 16 август, 21:27

    Суперлига. “Нефтчи” “Навбаҳор”дан, “Динамо” “ОКМК”дан устун келди

    Спорт | 16 август, 21:26

    “Бемби: ўрмон даҳшати”. 2025 йил ёзида премераси бўлган триллерлар

    Кино | 16 август, 20:59

    “Япония келажак сари юриш учун ўтмиш билан юзлашиши шарт” — Жанубий Корея президенти

    Дунё | 16 август, 20:47

    “Мен президент эканман Хитой Тайванга ҳужум қилмайди” — Трамп

    Дунё | 16 август, 19:54

    “Ноттингем Форест” “Манчестер Сити” ҳимоячиси учун 25+5 млн евро таклиф қилди

    Спорт | 16 август, 19:52

    “Африка кичик эмас!” — Африка иттифоқи харита проексиясини ўзгартиришни талаб қилмоқда

    Дунё | 16 август, 19:44

    “Трамп савдо муносабатларимиз ҳақида ёлғон гапирмоқда” — Бразилия президенти

    Дунё | 16 август, 18:16
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.