Қашқадарё вилоятининг Шаҳрисабз туманида тўрт ёшли ўғлини 25 миллион сўм маблағ эвазига ўзгага сотишга уринган она ва унинг жиноий шериги қўлга олинди. Бу ҳақда вилоят ИИБ ахборот хизмати хабар берди.
Таъкидланишича, вилоятнинг Чироқчи туманида рўйхатда туриб, Шаҳрисабз шаҳрида вақтинча яшовчи 35 ёшли Асила Ачилова (барча исм-фамилиялар ўзгартирилган) шериги — Китоб туманида доимий рўйхатда туриб, вақтинча Шаҳрисабз шаҳрида яшовчи 43 ёшли Амира Адилова билан тил бириктириб, тўрт ёшли ўғлини сотишга қарор қилган.Ҳолатдан хабар топган Департаментнинг Қашқадарё вилоят бошқармаси, вилоят ИИБ, Шаҳрисабз тумани ИИБ ва ДХХ ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда Асила Ачилова ва унинг шериги Амира Адилова Шаҳрисабз тумани «Лолистон» МФЙда жойлашган умумий овқатланиш шохобчасида бола учун харидордан 25 миллион сўм олаётган пайтида қўлга олган.
Мазкур ҳолат бўйича жиноий иш очилган-очилмаганлигига аниқлик киритилмаган.
Мавзуга доир:
Изоҳ (0)