Миср пойтахти Қоҳирада воя етмаганлар билан ишлаш колониясида содир бўлган ёнғин оқибатида камида 6 нафар ўсмир ҳалок бўлди ва яна 20 нафар одам турли даражадаги тан жароҳатлари олди, деб ёзмоқда BBC.
Қайд этилишича, ёнғин оқшом вақтида юзага келган. Тахминларга кўра оловнинг келиб чиқишига қисқа туташув сабаб бўлган.
ОАВда колониянинг икки нафар ўсмири ўзаро жанжаллашиб кетиши оқибатида ёнғин бошланиб кетган бўлиши ҳақида тахминлар мавжуд.
Ҳуқуқ-тартибот идоралари маскан бошлиғини ҳибсга олишга ҳам улгурган.
Эслатиб ўтамиз, бир неча йил аввал Австралияда ўсмирлар колонияни эгаллаб олган ва мазкур исёндан кейин муассасада ёнғин содир бўлганди.
Изоҳ (0)