Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Франция пойтахти Париж шаҳридаги Эйфель минорасини яшин урди. Бу ҳақда BFMTV маълумотларига таяниб «Korrespondent.net» хабар берди.

Фото: Twitter

Фото: Twitter

Маълум бўлишича, Париж манзараларини тез-тез суратга олувчи фотограф Бертран Кулик соат 04:30 да (Тошкент вақти билан соат 07:30) минорага яшин келиб урилганини суратга олди.

Фото: Twitter

Фото: Twitter

Суратда чақмоқнинг минорага урилганини, миноранинг учи булутлар ичида эканини аниқ кўриш мумкин. Шунингдек, фотограф Париж осмонидаги чақмоқларнинг бошқа фотосуратларини ҳам эълон қилди.

Фото: Twitter

Фото: Twitter

Нашрнинг хабар беришича, Эйфель минорасини бир йилда ўртача тўрт марта чақмоқ уради.

Фото: Twitter

Фото: Twitter

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Android телефонларда зилзиладан огоҳлантирувчи функцияни ёқиш усули (видео)
Маҳаллий
Ўзбекистонда Рамазон ойи 23 мартдан бошланади
Маҳаллий
Фото: Шавкат Мирзиёев иштирокидаги Наврўз умумхалқ байрамига бағишланган тантанали маросим