Франция пойтахти Париж шаҳридаги Эйфель минорасини яшин урди. Бу ҳақда BFMTV маълумотларига таяниб «Korrespondent.net» хабар берди.
Маълум бўлишича, Париж манзараларини тез-тез суратга олувчи фотограф Бертран Кулик соат 04:30 да (Тошкент вақти билан соат 07:30) минорага яшин келиб урилганини суратга олди.
Суратда чақмоқнинг минорага урилганини, миноранинг учи булутлар ичида эканини аниқ кўриш мумкин. Шунингдек, фотограф Париж осмонидаги чақмоқларнинг бошқа фотосуратларини ҳам эълон қилди.
Нашрнинг хабар беришича, Эйфель минорасини бир йилда ўртача тўрт марта чақмоқ уради.
Изоҳ (0)