Индонезия Қуролли Кучлари апрель ойида Бали оролида чўкиб кетиши оқибатида 53 нафар экипаж аъзоси ҳалок бўлган Nanggala-402 сувости кемасини эвакуация қилиш ишларини расман якунлади, деб ёзмоқда Reuters.
«Қутқарув ишлари якунланди», — деб таъкидлади ҳарбий-денгиз кучларининг расмий вакили Юлиус Вижохоно.
Унинг қўшимча қилишича, бир ой ичида «сувости кемасидан зарур материаллар» аллақачон олинган, лекин операцияни тугатиш тўғрисидаги қарор денгизчиларнинг кемани қайта тиклаш имконияти бўлмаганини англатади.
Фожианинг расмий сабаблари ҳозирча тақдим этилмади.
Индонезия ҳарбий-денгиз кучлари қутқарув операциясида ёрдам берган барча давлатларга миннатдорчилик билдирди.
«Биз сувости кемасини излашда ёрдам берган барча қайиқларга чуқур миннатдорчилик билдирамиз», — деди иккинчи флотнинг денгиз хавфсизлик кучлари қўмондони Гунг Пита Алит Жая.
Унинг сўзларига кўра, гуруҳ сувости кемасига 20 марта шўнғиган ва чўкиб кетган сувости кемасининг қисмларини олиб чиқишга, шунингдек, фотосуратлар ва видеоёзувлар олишга муваффақ бўлган.
Эслатиб ўтамиз, 21 апрель куни Бали яқинидаги ўқув машғулотларда KRI Nanggala 402 сувости кемаси билан алоқа узилиб қолган ва у бедарак йўқолган. Кейинчалик АҚШ Индонезиянинг ғойиб бўлган сувости кемасини қидириш учун авиация юбориши, бедарак йўқолган сувости кемасида кислород тамом бўлгани ҳақида хабарлар берилган. Содир бўлган воқеанинг келиб чиқиш сабаблари юзасидан расмий тахминлар билдирилмаган.
25 апрель куни сувости кемасининг қолдиқлари топилгани ва кеманинг барча экипажи қурбон бўлгани эълон қилинди.
Изоҳ (0)