Ўзбекистон 2021 йилнинг тўрт ойида хорижга қанча миқдорда мебель сотгани маълум қилинди
Давлат статистика қўмитаси 2021 йилнинг дастлабки 4 ойида мебель маҳсулотларини энг кўп экспорт қилган ҳудудларга оид маълумотлар билан бўлишди.
Унга кўра:
Тошкент вилояти – 585,5 минг;
Тошкент шаҳри – 540,6 минг;
Наманган вилояти – 52,3 минг;
Андижон вилояти – 49,6 минг;
Хоразм вилояти – 25,4 минг;
Фарғона вилояти – 24,5 минг;
Қашқадарё вилояти – 20,1 минг;
Сурхондарё вилояти – 14,0 минг;
Самарқанд вилояти – 5,2 минг;
Бухоро вилояти – 0,4 минг АҚШ доллари.
2021 йилнинг дастлабки 4 ойида Ўзбекистон 9 та хорижий давлатларга қиймати 1,3 миллион АҚШ долларига тенг бўлган мебель маҳсулотларини экспорт қилган. Бу кўрсаткич 2020 йилнинг мос даврига нисбатан 939,7 минг долларга кўп.
Ўзбекистон 2021 йилнинг дастлабки 4 ойида мебель маҳсулотларини энг кўп экспорт қилган давлатлар:
Қозоғистон – 785,9 минг;
Қирғзистон – 169,4 минг;
Тожикистон – 153,5 минг;
Россия – 143,6 минг;
Ҳиндистон – 54,7 минг;
Украина – 7,2 минг.
Шунингдек, Ўзбекистон 46 та хорижий давлатлардан қиймати 25,7 миллион АҚШ долларига тенг бўлган мебель маҳсулотларини импорт қилган. Бу ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 5,6 миллион долларга кам.
Мебель маҳсулотларини энг кўп импорт қилган давлатлар:
Жанубий Корея – 7,8 миллион;
Хитой – 6,9 миллион;
Туркия – 3,9 миллион;
Россия – 2,7 миллион;
Украина – 1,1 миллион.
Аввалроқ Ўзбекистонда ёғоч импорти 45,1 млн долларга камайгани, электромобиллар импорти икки йилда 10 баробарга ошгани, мамлакатда ҳар 100 та уй хўжалигига қанча автомобильтўғри келиши тўғрисида хабар берилганди.
Изоҳ (0)