Бокс бўйича катталар ўртасидаги Осиё чемпионатининг финал баҳслари 31 май, душанба куни бўлиб ўтмоқда.
Дастлабки икки жанг ўз ниҳоясига етди. Нодиржон Мирзааҳмедов ва Шаҳобиддин Зоировлар рақибларини енгиб, чемпионликни қўлга киритди.
-49 кг вазн тоифасидаги боксчилар ўртасидаги жангда Нодиржон Мирзааҳмедов қозоғистонлик Даниял Сабитни 5:0 ҳисобида мағлуб этган бўлса, -52 кг вазн тоифасида Шаҳобиддин Зоиров ҳиндистонлик номдор рақиби Амит Пангални 3:2 ҳисобида мағлуб этди.
Мавзуга доир: Баҳодир Жалолов Кункабаевга, Зоиров эса Амитга қарши. Бугун 7 нафар ўзбекистонлик боксчи Осиё чемпионлиги учун жанг қилади
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)