• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12834.61
    • RUB162.65
    • EUR14662.26
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +34°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Спорт

    Евро учун қайтган Ибраҳимович, «биллур оёқли» Ройс ва Испания ҳимоя қўрғони Рамос. Евро—2020 ни ўтказиб юборадиган юлдузлар

    Кўхна қитъанинг энг нуфузли мусобақаси Европа чемпионати бошланишига ҳам тобора кам вақт қолмоқда. Унда иштирок этадиган аксарият терма жамоалар мусобақа учун қайдномалар ва кенгайтирилган таркибларни эълон қилиб улгурди. Бу хабарлардан сўнг кўплаб юлдузларнинг Еврода иштирок эта олмаслиги ойдинлашди. Уларнинг аксариятига футболчиларнинг азалий душмани – жароҳатлар тўсқинлик қилмоқда. Демак, қуйида жароҳат сабаб Евро–2020 ни ўтказиб юборадиган машҳур футболчилар ҳақида фикр юритилади.

    Коллаж: «Дарё» / Муҳаммадқодир Собиров

    Коллаж: «Дарё» / Муҳаммадқодир Собиров

    Марк-Андре тер Штеген – Германия терма жамоаси дарвозабони

    Фото: Эуроспорт

    Фото: Эуроспорт

    Тер Штеген яқинлашиб келаётган Европа чемпионатини ўтказиб юбориши ҳақида ўзи маълумот берди. Дарвозабон Instagram саҳифасида шундай ёзади: «Клуб тиббиёт ходимлари билан биргаликда қўшимча операция ўтказишга қарор қилдик. Евро—2020 ни ўтказиб юборишимдан афсусдаман. Кўп йиллар давомида биринчи марта ўз уйимдан туриб, ватаним жамоасини қўллаб-қувватлайман. Мусобақада ғалаба қозонамиз деган умиддаман».

    Тер Штеген 20 май куни операция столига ётди ва тиззасидан муваффақиятли операция қилинди. Бироқ унинг йўқлиги Германия терма жамоасига ортиқча муаммо туғдирмаса керак, боиси таркибда Мануэль Нойер ва Бернард Лено каби етук посбонлар бор.

    Виржил ван Дейк – Нидерландия терма жамоаси ҳимоячиси

    Фото: Twitter

    Фото: Twitter

    «Ливерпуль» ҳимоячиси 2020 йилнинг октябрида АПЛ доирасида ўтказилган «Эвертон»га қарши ўйинда жиддий жароҳат олиб, сафдан чиққанди. Бунгача у атиги бешта ўйин ўтказганди. Ван Дейк ҳамон тикланиш жараёнини давом эттирмоқда ва Евро–2020 да Нидерландия терма жамоасига ёрдам берма олмаслигини айтди.

    «Жароҳатдан сўнг мен узоқ йўлни босиб ўтдим. Ҳозирча ҳамма нарса яхши кетмоқда. Яқинда жиддий қарорни қабул қилдим. Еврога бормаслигим ва мавсумлар оралиғида якуний тикланиш босқичини ўтказишим тўғри бўлади деб ўйлайман. Мавсумолди тайёргарлик босқичида сафга қайтишни мақсад қилганман. Албатта, Европа чемпионатида ўйнамаётганимдан қайғудаман, аммо мен ва барча ҳозирги вазиятни қабул қилишимиз керак», – дейди ҳимоячи.

    Ансу Фати – Испания терма жамоаси ярим ҳимоячиси

    Фото: Twitter

    Фото: Twitter

    «Барселона» ярим ҳимоячисининг яна бир марта операцияга муҳтожлиги ҳақида узоқ вақт давомида гапирилди. 2020 йилнинг ноябрь ойида «Бетис»га қарши ўйинда Ансу Фати тиззасидан оғир жароҳат олди. Дастлаб унинг тўрт ой муддатга сафдан чиққани айтилди. Бироқ у ҳамон майдонга қайтмади, ярим ҳимоячининг тезроқ тикланиши учун амалга оширилган барча процедуралар беҳуда кетмоқда. Энди Фати тиззасини қайта операция қилдиришга ва Европа чемпионатини ўтказиб юборишга мажбур бўлади.

    Златан Ибраҳимович – Швеция терма жамоаси ҳужумчиси

    Фото: Twitter

    Фото: Twitter

    Ортда қолган 2020/21 йилги мавсумда ҳам Ибра яна бир бор рақибларини голлари билан ранжитди, шунингдек, ўзи ҳам жароҳатлар туфайли яхшигина қийналди. Златан турли даражадаги жароҳатлар ва коронавирус туфайли А Сериянинг 17 учрашувини ўтказиб юборди. Шунга қарамай, форвард «Милан»га жуда катта фойда келтирди деб айтиш мумкин – 19 учрашувда 15 гол ва 2 та голли узатма. Ва бу орқали у 2016 йилдан кейин илк марта мамлакат бош жамоасига чақирилди. Мураббийлар ундан Европа чемпионатида фойдаланишни мақсад қилганди.

    Аммо мавсумнинг сўнгги қисмида тиззасидан олган жароҳати унга қимматга тушди. Швеция терма жамоаси бош мураббийи Янне Андерссон Златаннинг мусобақада жамоага ёрдам бера олмаслигини маълум қилди.

    «Златан жароҳати Еврода қатнашишига йўл қўймаслигини айтди. Албатта, бу Ибраҳимович учун ҳам, биз учун ҳам қайғули янгилик. Умид қиламанки, у тез орада майдонга қайтади», – дейди мураббий.

    Ҳозир Ибраҳимович 39 ёшда, бундан кейин у яна терма жамоага чақирилади деб ҳеч ким кафолат бера олмайди.

    Марко Ройс – Германия терма жамоаси ярим ҳимоячиси

    Фото: Getty Images

    Фото: Getty Images

    Ройс ҳам Евро–2020 да қатнашмайди, бу ҳақида унинг ўзи маълум қилди. «Мураккаб, ҳолдан тойдирган ва бахтимизга, омадли ўтган мавсумдан сўнг Йоахим Лёв билан Европа чемпионатига бормасликка қарор қилдик. Бу қарор мен учун жуда қийин бўлди, чунки мен доимо ўз мамлакатим учун ўйнашдан хурсанд бўлиб келганман. Аммо қийин ўтган бир йилдан сўнг танамга тикланиш учун вақт беришга қарор қилдим. Танаффусдан фойдаланиб, янги мавсумни тетик бўлиб бошлайман. Йоахим ва жамоамизга Европа чемпионатида мухлислик қиламан».

    Ройс 2012 йилги Европа чемпионатида бронза медалини қўлга киритган бўлса, 2016 йилда жароҳати туфайли Франциядаги мусобақани ўтказиб юборганди.

    Серхио Рамос – Испания терма жамоаси ҳимоячиси

    Фото: Getty Images

    Фото: Getty Images

    Луис Энрике Евро—2020 учун эълон қилган таркибига тарихда биринчи марта «Реал»нинг биронта ҳам футболчисини киритмади. Ҳатто терма жамоада ўтказилган ўйинлар сони (180) бўйича рекордчи Серхио Рамос ҳам рўйхатдан четда қолди. Энрике бу қарорини ҳимоячининг жароҳатдан тўлиқ фориғ бўлмагани билан изоҳлади.

    «Рамоснинг Евро–2020 да ўйнашини жуда истардим. У мусобақадан олдин жароҳатини тўлиқ даволай олиш эҳтимоли ҳам бор эди, аммо сўнгги паллага келиб, деярли ҳеч қандай имконият йўқлигини тушундим. Айниқса, сўнгги ойларда у жуда кўп ўйинларни ўтказиб юборди».

    Рамоснинг ўзи ҳам ушбу қарорга ортиқча эътироз билдирмади ва мусобақа олдидан Испанияга омад тилади.

    «Ватанимга ёрдам бера олмаслигим менга азоб беради, лекин самимий бўлиш керак: бу ҳолатда дам олиш, тикланиш ва кейинги мавсумга тайёрланиш яхши бўларди. Мен барча жамоадошларимга омад тилайман ва уларни уйдан туриб қўллаб-қувватлайман», – дейди Серхио Рамос.

    Европа чемпионати 2021 йилнинг 11 июнидан 11 июлигача бўлган муддатда бўлиб ўтади. Унда 24 та жамоа 6 та гуруҳга бўлинган ҳолда бир-бири билан баҳс олиб боради.

    31.05.2021, 18:44   Изоҳ (0)   15489
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Евроиттифоқ суди ФИФА ва УЕФАга қарши Европа Суперлигаси даъвосини рўйхатдан ўтказди

    31.05.2021, 17:53

    Баҳодир Жалолов Кункабаевга, Зоиров эса Амитга қарши. Бугун 7 нафар ўзбекистонлик боксчи Осиё чемпионлиги учун жанг қилади

    31.05.2021, 13:38

    Зинедин Зидан нима сабабдан «Реал»дан кетганини айтди

    31.05.2021, 13:02

    Қайси жамоада ўйнашни мақсад қилгани, фаолиятидаги муваффақият ва омадсизликлар ҳақида Элдор Шомуродов билан интервью

    31.05.2021, 12:41

    Аргентина ҳам Копа Америка—2021 мезбонлигидан маҳрум этилди

    31.05.2021, 09:00

    Вадим Абрамов: «Кетма-кет иккинчи ўйинда ютқаза туриб, вазиятни ўнглай олдик»

    31.05.2021, 08:18
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Centrum Air ёзги йўналиш очади: Тошкентдан Иссиқкўлга тўғридан-тўғри рейслар


    Систит — бу уят эмас!


    ANORBANK ва БС/2 Ўзбекистонда банкларда ўз-ўзига хизмат кўрсатиш тармоғини кенгайтирмоқда


    Чирчиқдаги янги боғ - замонавий кўнгилочар ва дам олиш маскани очилди


    Xon Saroy томонидан анъанавий “Менинг орзуйимдаги уй” расмлар танлови бошланди 


    Centrum Air янги Airbus A320neo — авиапаркидаги тўққизинчи самолётни қабул қилиб олди 


    Mastercard Digital Uzbekistan 5- халқаро PLAS-Форумида қатнашди


    ЛУКОИЛ: ёш истеъдодлар овози катта саҳнада янгради


    Янгийўлда “Томорқа мактаби” очилди


    Сўзлар аҳамиятга эга: TBC Bank 8 март табрикларини пулларга айлантириб, аёллар тадбиркорлигини қўллаб-қувватлади


    Hyundai Uzbekistan - фоизсиз бўлиб тўлаш имконияти қайтди!


    Octobank банкоматларни BS/2 билан бирга “ақллироқ” қилади


    InfinBLACK - ортиқча тўловлар талаб қилмайдиган кредит карта


    2025 йилнинг 5 ойи давомида Mobiuz минглаб таянч станцияларини ишга туширди ва техник инфратузилмани замонавийлаштирди


    Ўзбекистон Миллий банки Хитой юани айирбошлаш хизматини Тошкент шаҳри ва пойтахт аэропортида йўлга қўйди

     

    Тавсия этамиз

    Гитлердан сўнг энг машҳур нацист – дорга осилган Риббентропнинг аянчли тақдири

    31 май, 19:25

    “Икки хонали уй учун 715 млн сўмдан”. “Дарё”даги мақоладан сўнг пойтахт ҳокимлиги уйсиз қолган аҳолига хонадон сотиб олиш учун маблағ ажратди

    28 май, 21:15

    Будапешт фасадлари: санъат кўчада яшайди (фото)

    27 май, 10:00

    Гестапо ва КГБ хизматида бўлган бухоролик “штирлиц”

    26 май, 19:00
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Россияда ўзбекистонлик ишчи бошига цемент тўлдирилган челак ташлаб юборилди

    Ўзбекистон | 3 июн, 17:08

    Россияда 15 ёшли қизга жинсий тажовуз қилган ўзбекистонлик ушланди

    Ўзбекистон | 3 июн, 16:57

    Индонезияда 3 нафар британиялик ўлимга ҳукм қилиниши мумкин

    Дунё | 3 июн, 16:52

    Тошкентда чўкаётган қизларни қутқариб, ҳалок бўлган фуқаро “Жасорат” медали билан мукофотланди

    Ўзбекистон | 3 июн, 16:47

    Марк Цукерберг рафиқаси учун ноёб автомобиль буюртма қилди

    Лайфстайл | 3 июн, 16:43

    Centrum Air ёзги йўналиш очади: Тошкентдан Иссиқкўлга тўғридан-тўғри рейслар

    Реклама | 3 июн, 15:00

    Нега музлаткичга магнитлар ёпиштириш мумкин эмас?

    Лайфстайл | 3 июн, 16:25
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.