Наманган вилояти Тўрақўрғон туманининг барча ҳудудларида 29—31 май кунлари ёшлар фестивали бўлиб ўтди. Унда 2020 йилнинг март ойидан буён туманга раҳбарлик қилиб келаётган Зулайҳо Маҳкамова ҳам иштирок этди.
Туман ҳокимлиги матбуот хизматининг қайд этишича, фестиваль давомида турли кўнгилочар мусиқий ва спорт тадбирлари, китобхонлик, ибратли оилаларнинг кўрик-танловлари, тадбиркорлик намуналари, бўш иш ўринлари ярмаркаси каби кўплаб тадбирлар ўтказилган. Тумандаги ёшларининг эришган ютуқлари, кўзлаган марралари, иқтидор ва салоҳиятлари намойиш этилди. Танловлар ғолиблари ва фаол иштирокчилар туман ҳокимлигининг махсус совғалари билан тақдирланди.
Қуйида тадбир давомида олинган суратлар тақдим этилди.
Изоҳ (0)