• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +29°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Ўзбекистонда 2000 дан ортиқ уй марказлаштирилган иссиқлик таъминоти тизимига уланади

    Шавкат Мирзиёев 25 май куни ўтказилган видеоселектор йиғилишида иссиқлик таъминоти тизимидаги муаммоларга тўхталиб ўтди, деб хабар бермоқда «Gazeta.uz».

    Фото: «Gazeta.uz»

    Фото: «Gazeta.uz»

    Давлат раҳбари уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазири ўринбосари в.б. Қурбон Турсуновга иссиқлик таъминоти тизимини модернизация қилишга «мутлақо янги ёндашувларни» жорий этиш шарти билан олти ой синов муддати берди.

    Президентнинг сўзларига кўра, республика бўйича марказлашган иссиқлик тизимларига уланган 15 мингта (40 фоиз) турар жойдан  2 минг километр иссиқлик тармоғи (50 фоиз) яроқсиз аҳволда, оқибатда тармоқдаги йўқотишлар ўртача 40 фоизни ташкил этмоқда.

    Шавкат Мирзиёев Қурбон Турсунов, Тошкент вилояти ҳокими Даврон Ҳидоятов, Фарғона вилояти ҳокими Хайрулло Бозоров, Наманган вилояти ҳокими Шавкат Абдураззоқов, Бухоро вилояти ҳокими Ботир Зарипов ва Самарқанд вилояти ҳокими Эркинжон Турдимовга 56 та қозонхона қуриш ва реконструкция қилиш, 205 километр тармоқларни таъмирлаш орқали 2 мингдан ортиқ кўп қаватли уйларни марказлаштирилган иссиқлик таъминоти тизимига улаш топшириғини берди.

    Тошкент вилоятида — 1,1 мингта, Фарғонада — 131 та, Наманганда — 350 та, Бухорода — 202 та, Самарқандда — 93 та кўп қаватли уй-жойларда марказлаштирилган иссиқлик тизими тикланиши кутилмоқда.

    «Янги кўп қаватли уйларни, яхлит массив шаклида қуришдан мақсад ҳам, энергоресурсларни, инфратузилма харажатларини иқтисод қилиш ҳисобланади. Лекин бу бўйича вазирликда ҳам, ҳудудларда ҳам ҳалигача ягона ёндашув йўқ», — деган Шавкат Мирзиёев.

    Масъул шахслар энергосамарадорликни 57 фоиздан 92 фоизга кўтариш, тармоқдаги йўқотишларни 35 фоиздан 3,5 фоизга тушириш имконини берувчи қозонхоналарни модернизация қилиш дастурини тайёрлаши лозим.

    «Умуман, уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазири Қурбон Турсунов жорий йилнинг ўзида 183 та мавзеда қурилаётган 40 мингта хонадонни марказлаштирилган иситиш тизимига ўтказишни ўйлаши зарур», — деган Шавкат Мирзиёев.

    Президент топшириғи билан бош вазир биринчи ўринбосари Очилбой Раматов, бош вазир ўринбосари Жамшид Қўчқоров, уй-жой ва коммунал хизмат кўрсатиш вазири Шерзод Ҳидоятов ва молия вазири Тимур Ишметов бир ой муддатда турар жойларнинг марказлашган иссиқлик таъминотини тиклаш, уларни замонавий тизимларга ўтказиш, бунга хусусий секторни кенг жалб қилиш бўйича таклиф киритиши лозим.

    Ҳисоб-китобларга кўра, Тошкент шаҳри иссиқлик таъминотини «ёпиқ тизим»га ўтказиш йилига 3 миллион гигакалория иссиқлик йўқотишни (420 миллиард сўм), 320 миллион кубметр (210 миллиард сўм) табиий газ ҳамда 85 миллион киловатт (40 миллиард сўм) электр сарфини қисқартириш имконини беради. Бундан кўрсаткичлар 2019 йилнинг октябрида ҳам айтилган.

    Қурбон Турсунов, Наманган вилояти ҳокими Шавкат Абдураззоқов ва Тошкент вилояти ҳокими даврон Ҳидоятовга 1 ноябрга қадар Наманган ва Чирчиқ шаҳарларида марказлашган иссиқлик таъминотининг «намунавий тажрибаси»ни яратиш топширилди.

    Президент 2019 йилнинг октябрида Тошкентни иссиқлик таъминотини ёпиқ тизимга ўтказиш (иссиқ сув етказиб бериш вақти 10−20 сониягача тезлашиши керак), бошқа шаҳарларда иссиқлик таъминотини тиклаш ва барча хусусий уйларни иссиқлик билан таъминлаш бўйича чора-тадбирларни ишлаб чиқиш бўйича кўрсатмалар берган эди.

    2020 йил январь ойида Жанубий Кореянинг CM Entech компанияси Тошкент шаҳрида иссиқлик таъминоти тизимини модернизация қилиш, хусусан, Мирзо Улуғбек туманининг 2-иссиқлик маркази реконструкцияси лойиҳаларини таклиф қилган эди. Лойиҳа қиймати 70-100 миллион долларга баҳоланган.

    Мавзуга доир:

    • Шавкат Мирзиёев: «Энди уй-жойларни сақлашнинг минимал хизматлари ва меъёрларини маҳаллий кенгашлар тасдиқлайди»
    • Ўзбекистонда 2021 йил якунигача 212 та авария ҳолатидаги 2 қаватли уйлар реновация асосида янгидан қурилади
    • Шавкат Мирзиёев аҳоли энг зич, уй-жойга талаб юқори бўлган туманларни аниқлаб, камида 3 мингта хонадонга эга кўп қаватли уйлар қуришни буюрди

    31.05.2021, 07:36   Изоҳ (0)   12448
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    «Президент давлат хизматчиларининг даромадларини декларациялашни тезлаштиришни топширди» — Акмал Бурҳонов

    30.05.2021, 22:35

    Чилонзорда чамадонига гиёҳванд модда яшириб олиб кетаётган Тожикистон фуқароси қўлга олинди

    30.05.2021, 21:17

    «Амирсой» тоғ-чанғи курортига олиб борувчи март ойида чўккан йўл экспертизадан ўтмагани маълум бўлди

    30.05.2021, 20:16

    Самарқанддаги тунги клубларда бир кечада ўтказилган рейдда қарийб 500 киши ушланди

    30.05.2021, 19:15

    Шавкат Мирзиёев «Яшил ўсиш ва глобал мақсадлар учун ҳамкорлик — 2030» халқаро саммитида иштирок этди

    30.05.2021, 18:35

    «Беш нафар ўзга сайёралик аёлни зўрлаганига кўпроқ ишонган бўлардим». Зафар Ҳошимов андижонлик келинчакнинг зўрланиши воқеаси бўйича ИИВ баёнотига муносабат билдир...

    30.05.2021, 18:14
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  

     

    Тавсия этамиз

    Яҳудийларнинг “Тарихий ватан” ва “Буюк Исроил” ҳақидаги пуч даъволари: Фаластин аслида кимга тегишли?

    23 август, 13:22

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Рауф Парфи, Муҳаммад Юсуф ва бошқа марҳум ижодкорлар орденлар билан мукофотланди

    Ўзбекистон | 23 август, 21:11

    Муфтий Нуриддин Холиқназаров “Олий даражали имом Бухорий” ордени билан тақдирланди

    Ўзбекистон | 23 август, 20:46

    Испаниядаги пляжлар заҳарли ва ноёб шиллиққурт сабаб ёпилди

    Дунё | 23 август, 20:10

    Саудия Арабистони Суперкубоги. “Ал-Аҳли” Роналду бошчилигидаги “Ан-Насср”ни мағлуб этиб бош совринга эга чиқди

    Спорт | 23 август, 19:50

    Ў тган 32 йил: Собиқ Совет давлатларида аҳоли жон бошига даромад қандай ўзгарди?

    Ўзбекистон | 23 август, 19:39

    “Украина ҳудудларини бериш — Россиянинг тузоғи” — ЕИ олий вакили

    Дунё | 23 август, 19:00

    АПЛ. “Манчестер Сити” “Тоттенҳэм”га имкониятни бой берди. Ҳусанов майдонга тушмади

    Спорт | 23 август, 18:40
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.