Бокс бўйича катталар ўртасидаги Осиё чемпионатининг финал баҳслари 31 май, душанба куни бўлиб ўтмоқда.
-69 кг вазн тоифасидаги боксчилар ўртасидаги финал жангида Бобоусмон Ботуров ва Аблайхон Жусупов ўзаро тўқнаш келди. 1-раундда қозоғистонлик боксчи жароҳат сабаб жангни давом эттира олмаслиги маълум бўлди ва ғалаба Бобоусмонга берилди.
-75 кг вазн тоифасида Саиджамшид Жаъфаров қозоғистонлик Абилхан Аманкул устидан 4:1 ҳисобида ғалаба қозонди.
-81 кг вазн тоифасидагилар ўртасидаги жангда эса Дилшодбек Рўзметов Эрон вакили Мейсам Гешлабини 3:2 ҳисобида мағлуб этди.
Аввалроқ Нодиржон Мирзааҳмедов (-49 кг) ва Шаҳобиддин Зоиров (-52 кг) финални ғалаба билан якунлаб, Осиё чемпионлигини қўлга киритганди. Миразиз Мирзахалилов (-56 кг) эса финалда мўғулистонлик боксчига мағлуб бўлганди.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)