Футбол бўйича Европа Лигаси финалида «Вильярреал» ва «Манчестер Юнайтед» жамоалари 26 май, чоршанба куни ўзаро тўқнаш келди.
Учрашувнинг 29-дақиқасида Херард Морено испанларни олдинга олиб чиқди. Иккинчи бўлим дебютида Эдинсон Кавани мувозанатни тиклади.
Қолган вақтда ҳисоб ўзгармади ва қўшимча бўлимлар белгиланди. Унда ҳисоб ўзгармагач, пенальтилар сериясига мурожаат қилинди.
Эътиборлиси, пенальтилар сериясида ҳар икки жамоанинг 11 нафардан футболчиси зарбани ижро этди. Якуний зарбада инглизлар дарвозабони Давид Де Хеа адашди ва «Вильярреал» чемпионга айланди.
Европа Лигаси
Финал баҳси
26 май, чоршанба
«Вильярреал» (Испания) — «Манчестер Юнайтед» (Англия) 1:1
Голлар: 1:0 – 29 Херард Морено, 1:1 – 55 Кавани.Пенальтилар серияси — 11:10
«Вильярреал»: Рули, Фойт (Марио Гаспар, 88), Пау Торрес, Альбиоль, Педраса (Альберто Морено, 88), Парехо, Пино (Пако Алькасер, 77), Тригерос (Мойсес Гомес, 77), Капу (Раба, 120+4), Бакка (Коклен, 60), Херард Морено.
«Манчестер Юнайтед»: Де Хеа, Уан-Биссака (Мата, 120+3), Шоу, Байи (Туанзебе, 116), Линдельоф, Бруну Фернандеш, Погба (Жеймс, 115), Мактоминей (Теллес, 120+3), Кавани, Гринвуд (Фред, 100), Рэшфорд.
Огоҳлантиришлар: Капу (54), Байи (82), Фойт (84), Кавани (113).
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)