• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12692.42
    • RUB158.44
    • EUR14511.24
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +30°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    «Трест-12» 5 трлн сўмга яқин лойиҳаларни тендерсиз амалга оширган — Коррупцияга қарши курашиш агентлиги

    Коррупцияга қарши курашиш агентлиги директори Акмал Бурҳонов 26 май куни АОКАда бўлиб ўтган анжуманда «Трест-12» қурилиш компанияси ҳамда қурилиш вазири Ботир Зокиров ўртасидаги манфаатлар тўқнашувига оид вазиятни тасдиқлади, деб ёзади «Gazeta.uz».

    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    «Албатта, биз ‘Трест-12’ бўйича ўрганишлар ўтказяпмиз. Дастлабки ўрганишларимиз бўйича кўрдикки, адашмасам, 5 триллион сўмга яқин (Марказий банкнинг 27 майдаги курсига кўра, 471 миллион доллар атрофида) тўғридан-тўғри шартномалар билан қурилиш ишлари амалга оширилган. Бу ерда ҳам, афсуски, аксарият манфаатлар тўқнашувига йўл қўйилгани ва (қонунчиликда манфаатлар тўқнашуви учун — таҳр.) жавобгарлик масаласининг йўқлиги турибди», — деди у.

    Аксилкоррупция агентлиги директорининг айтишича, ўтган йилда ўтказилган давлат харидларининг 48 фоизи тендерсиз амалга оширилган.

    «Умуман, биз ўрганганимизда нафақат ‘Трест-12’, балки 2020 йил давомидаги давлат харидларининг 48 фоизи тўғридан-тўғри шартномалар орқали амалга оширилган. Яъни у ёки бу алоҳида фармойиш ёки қарор асосида», — деди Акмал Бурҳонов.

    У, шунингдек, давлат харидларида манфаатлар тўқнашувига оид муаммоларни бартараф этиш учун қандай чоралар кўрилаётганига ҳам тўхталиб ўтган.

    «Шунинг учун бу бўйича ҳам таклиф тайёрлаяпмиз. Биринчи ўринда, давлат харидларидаги манфаатлар тўқнашуви. Иккинчиси, турли хил фармойишлар ва баённомалар билан давлат харидларини амалга ошириш ва қурилиш объектларини тендерсиз беришни тақиқлашга оид қонунчиликка ўзгартириш киритиш бўйича таклиф тайёрлаяпмиз», — дейди агентлик раҳбари.

    Унинг қўшимча қилишича, «Трест-12» қўлга киритган давлат харидларига Қурилиш вазирлигининг алоқаси бор.

    «‘Трест-12’ масаласи ҳали ўрганиш жараёнида, натижаси бўйича агар қонун бузилиш ҳолатлари бўладиган бўлса, маълумотларни тақдим этамиз. Айтганимдек, бу ерда катта сумма. Манфаатлар тўқнашуви бор, буни яшириб бўлмайди. Чунки Қурилиш вазирлигининг алоқаси бор. Лекин бу ерда жиноят аломатлари ҳақида гап кетяпти», — дейди Акмал Бурҳонов.

    Эслатиб ўтамиз, 13 апрель куни акциядорлари орасида қурилиш вазири Ботир Зокировнинг ўғли ва рафиқаси бўлган «Трест-12» компанияси тендерсиз қатор лойиҳаларни амалга ошириб келаётгани тўғрисида хабар берилганди. Компания акциядорлари рўйхатида 2019 йил июль ойида вазирнинг ўзи ҳам бўлган. Ўшанда у қурилиш вазирининг биринчи ўринбосари, 1996−2011 йилларда эса — «Трест-12» бошқарув кенгаши раиси сифатида ишлаган.

    Вазир Тошкентнинг Шароф Рашидов кўчасидаги (Мустақиллик майдони ёнида) маъмурий бино реконструкциясига оид давлат харидига ўзи ва оила аъзоларининг алоқаси йўқлигини айтган эди. «Бир нарсани тушунишларинг керак, 51 фоиз давлат улуши бўлгандан кейин менга унинг совуғи ҳам, иссиғи ҳам йўқ», — деганди вазир.

    Кейинроқ мазкур компания ҳукумат буйруғи билан Қонунчилик палатаси биносининг ташқи кўринишини реконструкция қилиш ва бинони жорий таъмирлаш учун 16,54 миллиард сўмлик лойиҳани қўлга киритгани маълум бўлганди.

    Мавзуга доир:

    • Коррупцияга қарши курашиш агентлиги Бухоро тиббиёт институти томонидан давлат харидлари борасида қонун бузилишига йўл қўйилганини тасдиқлади
    • Термизда қуриладиган 20 млн долларлик халқаро савдо марказининг тендерида ака-укага тегишли компаниялар қатнашгани маълум бўлди
    • Коррупцияга қарши курашиш агентлигига суд ва прокуратура қарорларидан норози аҳоли кўпроқ мурожаат қилаётгани маълум бўлди

    27.05.2021, 13:12   Изоҳ (0)   18510
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбекистонда 28 май куни ҳарорат 42 даражагача иссиқ бўлади

    27.05.2021, 12:58

    Қорақалпоғистон туғруқхоналарига ЮНИСЕФ ва UNFPA томонидан 1 млн долларлик тиббий асбоб-ускуналар совға қилинди

    27.05.2021, 12:50

    Жиззахда ҳаракатланаётган Lacetti люкига чиқиб олган қиз жаримага тортилди (видео)

    27.05.2021, 12:36

    Ўзбекистонда коронавирусга қарши вакцинанинг 2-дозасини олганлар сони қарийб 500 минг нафарга етди

    27.05.2021, 12:17

    Видео: Тошкент телеминорасидаги Ўзбекистон байроғи янгиланди

    27.05.2021, 12:07

    Собиқ меҳрибонлик уйи тарбияланувчиларига мурожаати бўйича тўлиқ тушунтириш берилган эди — Вазирлар Маҳкамаси ходими

    27.05.2021, 11:55
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    American University оf Technologyʼда бакалаврлар учун очиқ эшиклар куни


    AKFA энергия тежовчи ромлари: иқлимга мослаштирилган, қулайликни кўзлаган 


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    Тошкентда CRYPTO О₂ форуми бўлиб ўтди: Технология, финтеч ва тартиб‑қоидалар муҳокама қилинди 


    InfinBANK ва Kwikpay: уйингизга комиссиясиз ва меҳр билан халқаро пул ўтказмалари


    Энди Ucell иловасида Yandex Music'ни тинглаш мумкин 

     

    Тавсия этамиз

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    27 июл, 09:25
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Европада хавфли вирус тарқалмоқда: ўлим ҳолатлари қайд этилди 

    Дунё | 3 август, 21:15

    Трампга қарши иш олиб борган прокурорга нисбатан тергов бошланди

    Дунё | 3 август, 20:24

    Саудия Арабистони клублари Винисиус трансферидан воз кечди

    Спорт | 3 август, 19:34

    Шавкат Мирзиёев амалий ташриф билан Туркманистонга боради

    Ўзбекистон | 3 август, 19:29

    Россияда 14 ёшли озарбайжонлик терактда айбланди (видео)

    Дунё | 3 август, 19:15

    Sea Breeze лойиҳасининг эгаси қандай мажбуриятларни ўзига олмоқда?

    Ўзбекистон | 3 август, 18:56

    Исроил мудофаа вазири бутун Ғазони босиб олишга чақирди (видео)

    Дунё | 3 август, 18:10

    Андижонда собиқ куёв қайнукасининг машинасини ёқиб юборди (видео)

    Ўзбекистон | 3 август, 17:47
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.