• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12692.42
    • RUB158.44
    • EUR14511.24
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +26°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Собиқ меҳрибонлик уйи тарбияланувчиларига мурожаати бўйича тўлиқ тушунтириш берилган эди — Вазирлар Маҳкамаси ходими

    25 май куни Вазирлар Маҳкамаси ҳудуди олдида меҳрибонлик уйларининг собиқ тарбияланувчиларига ички ишлар ходимлари томонидан куч ишлатилгани айтилаётгани ҳақида хабар берилган эди. «Gazeta.uz» Вазирлар Маҳкамасига таяниб, ушбу воқеа тафсилотлари бўйича изоҳ берди.

    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Маълумотга кўра, Самарқанд вилояти Самарқанд шаҳридаги Қорасув массивида истиқомат қилувчи Наргиза Жўрақулова ва 7 нафар фуқаро (собиқ меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари) Олий Мажлис Сенатига мурожаат қилиб келган. Фуқаролар масалаларини кўриб чиқиш учун Вазирлар Маҳкамаси биноси олдига таклиф этилган.

    Вазирлар Маҳкамаси аппарати ходими Ш.Салиевнинг маълум қилишича, пандемия давридаги эпидемиологик-санитария шароитлари сабабли, фуқароларнинг қабули ҳукумат биносида эмас, бино ташқарисида, Вазирлар Маҳкамаси ҳудуди олдида амалга оширилади.

    Қабул жараёнида фуқаролар томонидан Ўзбекистон Миллий банкидан уй-жой сотиб олиш учун олинган ипотека кредитларини тўлай олмасликлари сабабли тўлов фоизларини камайтириб бериш ҳамда муддати ўтказиб юборилган қарздорликни қоплаш тўғрисидаги масалалар кўтарилган.

    Ҳукуматнинг масъул ходимлари фуқароларга ушбу масалаларнинг ечими бўйича ҳозирда Марказий банк ҳамда Молия вазирлиги томонидан ҳужжат лойиҳаси ишлаб чиқилиб, вазирлик ва идоралар билан келишиш жараёнида экани бўйича тушунтириш берган.

    Вазирлар Маҳкамаси ходимларининг таъкидлашича, фуқаролар қабул жараёнида масалалар бўйича берилган тушунтиришлардан қониқиш ҳосил қилган.

    Шундан сўнг, мурожаатчилар масала ҳал бўлмагунча Вазирлар Маҳкамаси ҳудудини тарк этмаслигини, вилоятга қайтиб борса вилоят ҳамда шаҳар ҳокимликлари уларга ёрдам кўрсатмаслигини таъкидлаган. Собиқ меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари Вазирлар Маҳкамаси уларнинг ҳар бирига 100 миллион сўмдан пул тўлаб бермаса, Самарқанд вилоятига қайтиб кетмаслиги ҳақида шарт қўйгани айтилмоқда.

    Қабул давомида Наргиза Жўрақулова воқеаларни мобил телефонига тасвирга олишни бошлаган. Вазирлар Маҳкамаси масъул ходими Ш.Салиевнинг маълум қилишича, фуқарога тегишли ҳужжатни тасвирга туширишга рухсат берилмаганидан сўнг, Н.Жўрақулова видеога олишни бошлаган. Ваҳоланки, Жўрақулова видеога олиш учун рухсат сўрамаган, дея таъкидлайди ҳукумат аппарати ходими.

    Наргиза Жўрақулова рухсатсиз видеога олишни бошлаганида ҳудудга хизмат бўйича бириктирилган ИИВ ходимлари унга тасвирга олиш мумкин эмаслиги, бу стратегик объект эканини тушунтириб, огоҳлантириш беради. Жўрақулова огоҳлантиришга қарамасдан тасвирга олишда давом этади.

    Унинг ушбу ҳаракатини тўхтатиш мақсадида фуқаролик кийимида бўлган ИИВ ходими, майор А.Халилов Жўрақулованинг қўлидан мобил телефонини олиб қўйишга ҳаракат қилади. Шунда Жўрақулова ИИВ ходимининг қўлига ёпишиб, қўлларини тирнаб, тишлашга уриниб, унга тан жароҳати етказади, дея таъкидлайди Вазирлар Маҳкамаси ходими.

    Ушбу тортишувга Жўрақулова билан бирга келганлар ҳам аралашганда, воқеа жойида бўлган ИИВ ходимлари уларни ажратишни бошлайди.

    Тортишув биринчи маротаба бартараф этилгач, мурожаатчилар тинчлантирилиб, ҳукумат ходимлари уларга тушунтиришни давом эттирмоқчи бўлганида Н.Жўрақулова яна телефонига тасвирга олишни бошлайди. ИИВ ходимлари иккинчи маротаба унинг телефонини тортиб олмоқчи бўлишганида, яна тортишувлар бошланиб кетади.

    Вазирлар Маҳкамаси ходимининг айтишича, Н.Жўрақуловани ички ишлар ходими ерга йиқитмаган, судрамаган, аксинча, фуқаронинг ўзи ерга ётиб олиб, оёқлари билан уни олиб кетмоқчи бўлганларни тепган.

    Шунингдек, Ш.Салиев мурожаатчилар билан бирга келган ҳомиладор аёл, М.Тошқуловани ҳеч ким итармагани, унга қулайлик учун стул тақдим этилганини айтмоқда. М.Тошқулова ерга ўзи ўтириб олганида эса Вазирлар Маҳкамасидаги навбатчи тиббиёт ходимлари унга ёрдам беришган, шундан сўнг тез тиббий ёрдам чақирилиб, у турмуш ўртоғи билан Тошкент тиббий академиясининг клиник касалхонасига кўрик учун юборилган.

    Ҳолат кескинлашиб кетишининг олдини олиш мақсадида ички ишлар ходимлари томонидан эҳтиёт чоралари кўрилган ҳолда Н.Жўрақулова ва тортишувга аралашган яна 5 нафар фуқаро Тошкент шаҳар Юнусобод тумани ИИО ФМБга олиб кетилган.

    Ички ишлар ходимларидан бири нега фуқаролик кийимида бўлгани бўйича ҳам Вазирлар Маҳкамаси ходими изоҳ берган. «Вазирлар Маҳкамаси ҳудуди олдида бир гуруҳ фуқаролар йиғилса, хавфсизликни таъминлаш мақсадида ички ишлар ходимлари навбатчиликда бўлади», — дейди у.

    Фуқароларнинг ИИО биносида 10 соатгача ушлаб турилишига суриштирув ишлари амалга оширилиши, ҳодиса иштирокчиларига тиббий хулосалар олиниши, улардан тушунтириш хатлари ва кўрсатмалар олиниши ҳамда бошқа расмийлаштириш ишлари сабаб бўлгани қайд этилади.

    Вазирлар Маҳкамаси ходимининг таъкидлашича, меҳрибонлик уйлари собиқ тарбияланувчиларининг ИИО ФМБ биносида уларга овқат берилмагани ҳақидаги иддаоси ҳам ҳақиқатга яқин эмас. «Уларга ички ишлар ходимлари сомса олиб берган. Кейин ИИО биносидан биринчи қўйиб юборилган фуқаролар бошқаларга юборган овқат, сендвичлар уларга етказилган», — дейди у.

    Вазирлар Маҳкамаси ходимлари мурожаатчиларга нисбатан ҳақоратомуз сўзлар ишлатилмаганини таъкидлаган. Хусусан, фуқароларга нисбатан «Сенлар етимсанлар. Етимларга қанча берсанг, шунча тўймайди, ношукурсанлар» деган сўзлар ишлатилмагани айтилмоқда.

    Маълумотга кўра, ушбу ҳолат Вазирлар Маҳкамаси биносининг ташқи томонига Ички ишлар идоралари томонидан ўрнатилган видеокамераларга тасвирга туширилган, ҳолат бўйича Тошкент шаҳар ИИББ томонидан хизмат текшируви ўтказилиб, ҳолат юзасидан расмийлаштирилган ҳужжатлар жиноят ишлари бўйича Юнусобод туман судига тақдим этиш учун тайёрланган.

    Мавзуга доир: Сенат қўмитаси Тошкентда Меҳрибонлик уйи тарбияланувчиларининг ИИБ ходимлари томонидан калтаклангани айтилган ҳолатни назоратга олди

    Аввалроқ Самарқанддаги мактаб-интернатнинг тарбияланувчилари калтаклангани айтилган хабар тарқалганди. Мазкур ҳолат Сенатнинг Фан, таълим ва соғлиқни сақлаш масалалари қўмитаси томонидан назоратга олинган. Тегишли идораларга ушбу масала қонуний кўриб чиқилиши юзасидан кўрсатмалар берилган.

    27.05.2021, 11:55   Изоҳ (0)   12403
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    «Уйимга самолёт қулаяпти деб ўйладим». Тошкентда Миср самолёти қоидага хилоф равишда шаҳар устидан учиб ўтди

    27.05.2021, 11:11

    Ўзбекистонда ўтган бир сутка ичида яна 280 кишида коронавирус тасдиқланди

    27.05.2021, 10:37

    Андижонлик аёл эри билан жанжаллашиб қолиб, уни пичоқлаб ўлдирди

    27.05.2021, 10:22

    Муродбой ва унинг шериклари судда бош вазир ва бош прокурор иштирок этишини талаб қилган — Олий суд

    27.05.2021, 10:08

    Видео: Андижондаги чанг бўрони

    27.05.2021, 09:58

    Келажак ҳақида тасаввури йўқ, таълимга эътибор берилишини ва хорижий университетлардан квота ажратилишини хоҳлаган ўқувчилар. Ногиронлиги бўлган битирувчилар билан...

    27.05.2021, 09:28
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    American University оf Technologyʼда бакалаврлар учун очиқ эшиклар куни


    AKFA энергия тежовчи ромлари: иқлимга мослаштирилган, қулайликни кўзлаган 


    InfinBANK ва Kwikpay: уйингизга комиссиясиз ва меҳр билан халқаро пул ўтказмалари


    Энди Ucell иловасида Yandex Music'ни тинглаш мумкин 


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    “Бизнесни ривожлантириш банки” БМТ Тараққиёт Дастури билан ҳамкорлик қилади


    Тошкентда CRYPTO О₂ форуми бўлиб ўтди: Технология, финтеч ва тартиб‑қоидалар муҳокама қилинди 


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 

     

    Тавсия этамиз

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    27 июл, 09:25
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Қуёш фаоллиги ошди: 24 соат ичида 15 та чақнаш кузатилди

    Дунё | 2 август, 23:50

    “Ҳар қандай хатога қарши ракеталар билан жавоб қайтарамиз” — Ҳиндистон Покистонга огоҳлантириш берди

    Дунё | 2 август, 23:25

    Суперлига. “Динамо” “Навбаҳор”га қарши баҳсда ғалабани қўлдан чиқарди

    Спорт | 2 август, 23:20

    Давлат бюджетидан нафақаларга харажат қисқариб, субсидиялар кўпайтирилади

    Ўзбекистон | 2 август, 23:16

    БАА банклари Россия компанияларининг ҳисобларини оммавий равишда блоклашга киришди

    Дунё | 2 август, 22:55

    Қуроллар фақат мустақил Фаластин давлати барпо этилгандагина топширилади — ҲАМАС

    Дунё | 2 август, 22:30

    Суперлига. “Бунёдкор” “Нефтчи”дан, “Насаф” “Сўғдиёна”дан устун келди

    Спорт | 2 август, 22:21

    Ўз жонига қасд қилиш, ўзидан қониқмаслик ва кучли стресс. Ижтимоий тармоқларга бўлган қарамлик нимаси билан хавфли (фото, видео)

    Ўзбекистон | 2 август, 22:00
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.