«Барселона» бош мураббий Рональд Куман лавозимидан кетган тақдирда унга қанча товон пули тўлаши кераклиги маълум бўлди.
Диарио Спорт нашрининг ёзишича, каталон клуби 58 ёшли мутахассисга, тахминан, 13 миллион евро тўлаши керак. Агар Куман «Барселона»да шартномаси якунига етмаса, клуб унга 5,8 миллион евро тўлайди. Ушбу суммага мураббийнинг бир йиллик маоши ҳам қўшилади — 7,2 миллион евро.
Шунингдек, Куман миллий терма жамоа бош мураббийлигидан муддатидан олдин кетгани учун клуб Нидерландия қироллик футбол иттифоқига ҳам 5 миллион евро компенсация тўлаши керак. Бироқ ушбу суммани мутахассис ўз маблағлари ҳисобидан тўлагани айтилмоқда. Бошқа манбаларда эса бу сумма ҳамон қопланмагани ёзилмоқда.
Аввалроқ «Барселона» президенти Хоан Лапорта Куманни клуб бошқа мураббийлар билан музокара олиб бораётгани ҳақида огоҳлантирганди.
Нидерландиялик мутахассис 2020 йилнинг август ойида каталонлар бошқарувига келиб, 2022 йилгача шартнома имзолаганди. «Барселона» унинг қўл остида 2020/21 йилги мавсумда Чемпионлар Лигаси ва Ла Лигада муваффақиятсизликка учради.
Мавзуга доир:
Изоҳ (0)