Европа Лигасининг финал ўйинида «Вильярреал» «Манчестер Юнайтед»ни мағлуб этиб (1:1, пенальтилар сериясида 11:10), мусобақа ғолибига айланди.
Испан клуби бош мураббийи Унаи Эмери учун бу мусобақадаги тўртинчи ғалаба бўлди. Бунгача у Испаниянинг бошқа бир клуби «Севилья» билан уч марта Европа Лигасида ғалаба қозонишга муваффақ бўлганди — 2014, 2015 ва 2016 йилларда.
Шу тариқа 49 ёшли мутахассис Европа Лигаси / УЕФА Кубогида тўрт марта ғалаба қозонган илк мураббий сифатида тарихга кирди. У мусобақадаги ғалабалар сони бўйича рекордчи Жованни Trapаттонинг ортда қолдирди. Италиялик мураббий «Ювентус» (1977, 1993) ва «Интер» (1991) билан уч бор мусобақа ғолиби бўлган.
Эмери 2020 йилдан бери «Вильярреал»ни бошқариб келмоқда.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)