• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12768.26
    • RUB162.63
    • EUR14400.04
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +19°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Келажак ҳақида тасаввури йўқ, таълимга эътибор берилишини ва хорижий университетлардан квота ажратилишини хоҳлаган ўқувчилар. Ногиронлиги бўлган битирувчилар билан суҳбат

    Ўзбекистондаги умумтаълим мактаблар ва махсус интернатлар 2021 йилда 450 мингга яқин битирувчиларни катта ҳаётга кузатади. Халқ таълими вазирлигининг маълумотига кўра, уларнинг 1801 нафарини имконияти чекланган болалар ташкил қилади. Ногиронлиги бўлган болалар учун ихтисослаштирилган 86 та давлат таълим муассасаларини битираётган ўқувчиларнинг кейинги тақдири нима бўлади? Улар катта ҳаётга тайёрми?

    «Дарё» махсус мактаб-интернат битирувчилари билан уларнинг келажак ҳақидаги тасаввурлари, орзу-мақсадлари ҳақида суҳбатлашди.

    Бурҳон Раҳимқулов, 19 ёшда

    Наманган вилоятининг Янгиқўрғон туманида туғилган. Тошкент шаҳридаги махсус 101-сонли мактаб-интернатининг 12-синф ўқувчиси. 

    Эшитиш ва гапиришида нуқсони бор (Бурҳон Раҳимқуловнинг сўзларини сурдо таржимон Муаттар Раҳматова таржима қилди).

    Бурҳон Раҳимқулов.

    Бурҳон Раҳимқулов.
    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Дунёда ҳеч ким қийинчилик кўрмасин

    Мен ҳам бошқа болалар қатори соғлом дунёга келганман. Яқинларимнинг айтишича, 3 ёшлигимда кучли шамоллаш оқибатида шу нуқсонни ортириб олганман.

    Дастлаб вилоятдаги умумтаълим мактабида ўқиганман. Аммо ўқишда, дўстларим билан муносабатда қийналганим учун 4-синфдан шу ерда ўқишни бошлаганман. Тўғри, Наманганда ҳам бундай махсус мактаблар бор эди, лекин дадам мени яхши таҳсил олишим учун Тошкентга олиб келганлар.

    Ота-онамни жуда яхши кўраман. Дадам Намангандаги академик лицей директори бўлиб ишлайди. Онам эса она тили ва адабиёт ўқитувчиси. Оилада кенжа фарзандман. Акам ва опам бор.

    Расм чизиш ва бадиий китоб ўқишни жуда яхши кўраман. Айниқса, Муҳаммад Юсуфнинг шеърларини севиб ўқийман.

    Бурҳон Раҳимқулов чизган расмлар.

    Бурҳон Раҳимқулов чизган расмлар.
    Фото: «Дарё» / Хонзодабегим Аъзамова

    Энг қувончли куним Наманганда ўтган. Ўшанда тадбирда фаол иштирок этганим учун шаҳар ҳокими менга кўп бадиий китоблар совға қилган. Ўша кунни ҳеч қачон унутмайман.

    Бурҳон Раҳимқулов чизган расмлар.

    Бурҳон Раҳимқулов чизган расмлар.
    Фото: «Дарё» / Хонзодабегим Аъзамова

    Мен учун бахт — бу ота-онамнинг меҳрини кўриб, оиламда тинч, хотиржам яшаётганим, яхши билим олаётганимдир.

    Энг катта мақсадим, келажакда ота-онамнинг касбини давом эттириш. Уларга ўхшаб фарзандларимга яхши тарбия бериб, ўқимишли қилиб вояга етказиш.

    Ҳозир давлат имтиҳонларига тайёргарлик кўряпман. Ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университетининг матеметика йўналишига ўқишга топширмоқчиман.

    Тенгдошларимга тилагим, ўқишдан, билим олишдан тўхтамасин. Доимо баҳолари аъло бўлсин ва бу ҳаётда ҳеч ким ҳеч қачон қийинчилик кўрмасин.

    Тўлғоной Ғайбуллаева, 20 ёшда

    Сирдарё вилоятининг Сайхунобод туманида туғилган. Тошкент шаҳридаги махсус 100-сонли мактаб-интернатнинг 11-синф ўқувчиси.

    Таянч ҳаракатида нуқсони бор.

    Тўлғоной Ғайбуллаева.

    Тўлғоной Ғайбуллаева.
    Фото: «Дарё» / Дилшод Шарипов

    Инсон хоҳласа ҳаммасини уддалайди

    Компьютерга ва хорижий тилларни ўрганишга жуда қизиқаман. Рус тилини яхши биламан. Ҳозир инглиз тилини ўрганяпман. Бу йил Жаҳон тиллари университетига ўқишга топширмоқчиман. Айни пайтда мактабда мустақил тайёргарлик кўряпман.

    Бундан ташқари тўрт йилдан бери спортнинг тоғ чанғиси ва тоққа тирмашиб чиқиш тури билан шуғулланаман.

    Ҳар чорак тугаганда Чимёнга бориб, машғулотлар ўтамиз. Мураббийимнинг айтишича, шу пайтгача мактабимиздан ҳеч ким бу спорт турлари билан шуғулланмаган.

    Тўлғоной Ғайбуллаева тоғ чанғи спорти билан шуғулланмоқда.

    Тўлғоной Ғайбуллаева тоғ чанғи спорти билан шуғулланмоқда.
    Фото: Instagram / @dmitriikonsultant

    Ҳозир 2022 йилда Россиянинг Қозон шаҳрида бўлиб ўтадиган махсус олимпиадага тайёргарлик кўряпмиз. Параолимпиадада қатнашиб, ғолиб бўлиш ниятим бор. Яна жаҳон чемпиони бўлишни ҳам истайман.

    Ҳаётдаги катта мақсадим эса онамни Ҳажга юбориш, дунё кезиш ва моҳир таржимон бўлиш. Ўзимга ишонаман. Худо хоҳласа, ҳаммасини уддалайман.

    Уриниб кўришдан тўхтаманг

    Мана бу йил мактабни битириб, катта ҳаётга қадам қўймоқдамиз. Шунча йиллик дўстларимиз, синфдошларимиз билан хайрлашамиз. Ҳамма ўз

    йўлидан кетади. Кимдир ўқишга киради, кимдир уйда қолади.

    Тенгдошларимга айтадиганим шуки, ҳаёт курашлардан иборат. Кўпчилик бир марта имтиҳондан йиқилса, «Бўлди, энди топширмайман» деб тушкунликка тушади. Бироқ қайта топшириб, яна уриниб кўришдан тўхтамаслик керак.

    Ўзим мисолимда айтадиган бўлсам, спорт билан шуғулланаётиб, кўп йиқилганман. Авваллари кўриб, учиш осон, мазза деб ўйлардим, лекин бунда йиқилишлар, кўкаришлар кўп экан.

    Тўлғоной Ғайбуллаева тоғга тирмашиб чиқиш спорти билан шуғулланмоқда.

    Тўлғоной Ғайбуллаева тоғга тирмашиб чиқиш спорти билан шуғулланмоқда.
    Фото: 100-сонли мактаб-интернат

    Инсон ҳеч қачон нолимаслиги керак. Инсон қанча нолиса, ёмонлик келаверади. Аллоҳ нолимаган бандасига кўпроқ беради, шунинг учун доимо шукрона келтириши керак.

    Тўлғоной Ғайбуллаева.

    Тўлғоной Ғайбуллаева.
    Фото: «Дарё» / Дилшод Шарипов

    Мен учун бахт — соғлиқ ва ота-онамнинг ёнимда бўлиши. Кўпроқ меҳр берилса янада бахтли бўламан.

    Биз каби ёшлар учун олийгоҳларда квоталар ажратилган. Ўтган йили мактабимиздан кўпчилик ўқишга кирган. Аммо фақат маҳаллий таълим муассасаларига махсус ўринлар ажратилган. Мен чет эл олийгоҳларида ҳам биз учун шундай имкониятлар яратилишини хоҳлардим. Насиб қилса, келажакда магистратурани Вестминстер ёки Сингапур менежментни ривожлантириш институтида давом эттириш ниятим бор.

    Отабек Чориев, 18 ёшда

    Сурхондарё вилоятининг Шўрчи туманидаги вилоят кўзи ожиз ва заиф кўрувчи болаларга ихтисослаштирилган 125-сонли мактаб-интернатнинг 11-синф ўқувчиси.

    Фото: Отабек Чориевнинг шахсий архивидан

    Ҳаётга бўлган қизиқишим пасайиб кетган

    Энг катта ниятим университетга кириб, рус тили фани ўқитувчиси бўлиш эди. Бир неча йил олдин астойдил ҳаракат қилиб, рус тилини ўрганаётгандим. Аммо ҳозир тўғрисини айтсам, ҳаётга бўлган қизиқишим пасайиб кетган.

    Сиз нимагадир интилаверсангиз, аммо йўлингизда тўсиқлар учрайверса одам ҳаракат қилмай қўяркан. Очиқроқ айтадиган бўлсам, мактабимизда рус тили билан қўшимча шуғулланиш имкони йўқ. Аслида мактабимизда рус тили ўқитувчилари бор. Аммо баъзиларининг вақти йўқ, баъзиларининг эса дарс бергиси келмайди.

    Кўп марта университетга киргунимизча бизни тайёрланглар, керак бўлса, пулини ҳам тўлаймиз дедим. Лекин инобатга олишмади.

    Бир ўқитувчи билан 120 минг сўмга репетиторлик қилиш бўйича келишгандим. Бошида яхши эди, уч кун дарс ўтдик, аммо кейин «уйимга кел» деб айтганидан сўнг бормай қўйдим. Сабаби бировнинг уйига бориб ўрганмаганман. Шахсан мен учун қийинчилик туғдиради.

    Мактабнинг ўзида дарс ўтишини сўрадим, у эса бошқа ўқитувчи топишим кераклигига шама қилди. Шундан кейин ҳаракатим тўхтаб қолди.

    Ҳозир ўзим алгебра, инглиз тили ва рус тилидан имтиҳонларга тайёрланяпман.

    Яна бир муаммо мактабимизда дарс қилиш учун шароит йўқ. Авваллари тушликдан кейин бемалол бўшаган хоналарда тайёрланардик. Мактабимизда ўқувчи кўпайиб кетгани ҳисобига ўқиш икки сменада бўляпти. Дарс қилишимиз учун стол-стул йўқ. Битта хонада саккиз киши ётамиз. Имкон қилган тумбочкаси устида дарс қилади.

    Ўқишга киролмасликдан ёмони йўқ

    Биз кабилар мактабни битиргандан кейин ўқишга кирса, ҳаётда ўз ўрнини топиши мумкин. Агар киролмай қолсангиз, уйда қолиб кетасиз. Дипломингиз бўлмаса, қаерга ҳам ишга кирардингиз?

    Мисол учун, 1996 йилда туғилган акам ҳам шу мактабни битирган. Университетга киролмади. Ҳозир уйда ўтиради.

    Менимча, кўзи ожиз одам ўқитувчиликдан бошқа касбда ишлаши қийин. Ўқишга киролмасликдан ёмони йўқ. Агар киролмаса, ишлолмайди ва уйда давлат тарафидан берилаётган пулга куни ўтади.

    Баъзан рус тили йўналишини танлаб адашдиммикин, деб ўйлаб қоламан. Чунки ўз фанини зўр ўтадиган ўқитувчилар бор. Агар рус тили билан эмас, улар билан шуғулланганимда балки бошқачароқ бўлармиди? Билмадим.

    Таълим соҳасига кўпроқ эътибор қаратилишини, ҳар ким ўз ишини чин дилдан бажаришини хоҳлайман. Укам ҳам бир неча йилдан кейин шу мактабга келади. Уни бундай шароитда ўқишини истамасдим.

    Мени кўзим ожиз, ўқишга кириб бирор ишнинг бошидан тутишни истайман. Агар ўқишга кирсам, ишларим ҳам жойига тушади деб ўйлайман. Кўп нарса ўқишга кириш билан боғлиқ. Мана бу йил ўқишга топшираман, лекин университетга киришимга очиғи, ишонмайман.

    Дилноза Солиева, 19 ёшда

    Тошкент вилоятининг Чирчиқ шаҳрида туғилган. Тошкент шаҳридаги махсус 101-сонли мактаб-интернатнинг 12-синф ўқувчиси.

    Эшитиш ва гапиришида нуқсони бор (Дилноза Солиеванинг сўзларини сурдо таржимон Муаттар Раҳматова таржима қилди).

    Дилноза Солиева.

    Дилноза Солиева.
    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Келажагим ҳақида ўйлаб кўрмаганман

    Мен «нуливой» синфдан бошлаб шу мактабда таҳсил оламан. Бу ерда ҳамма ётоқхонада қолиб ўқийди. Шанба куни уйга кетиб, душанбада яна ортга қайтамиз.

    Биз ҳам худди умумтаълим мактабларидагидек таҳсил оламиз. Бир хил фанлар ўтилади. Фақат биргина фарқи бизга рус тилидан бошқа хорижий тиллар ўтилмайди. Чунки инглиз тили бўйича бизда мутахассис йўқ.

    Тошкент шаҳридаги махсус 101-сонли мактаб-интернат.

    Тошкент шаҳридаги махсус 101-сонли мактаб-интернат.
    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Оилада беш кишимиз: ота-онам, икки опам ва мен. Биринчи опам соғлом, иккинчиси худди мен каби. Улар турмушга чиқиб кетган. Ҳозирда иккиси ҳам фарзанд тарбияси билан банд.

    Тўғриси, ҳали келажагим ҳақида ўйлаб кўрмаганман. Ёзги таътилда 200 долларга маникюр-педикюрликни ўргандим. Очиғини айтсам, бу ҳунарни ўзим хоҳлаб эмас,  ота-онамнинг хоҳиши билан ўргангандим. Лекин вақт ўтиб қизиқиш пайдо бўлди. Таътил пайтида Чирчиқдаги салонда ишлайман.

    Ишимда одатда мижозлар билан имо-ишоралар орқали гаплашамиз. Агар қандайдир қийинчилик туғилса, ёзма мулоқот қиламиз.

    Ҳозирча ойига 200—300 минг сўм ишлаб топяпман. Келажакда яна сартарошликка ҳам ўқиш ниятим бор.

    Баҳромхўжа Олимов, 19 ёшда

    Тошкент вилоятининг Зангиота туманида туғилган. Тошкент шаҳридаги махсус 100-сонли мактаб-интернатнинг 11-синф ўқувчиси.

    Таянч ҳаракатида нуқсони бор.

    Баҳромхўжа Олимов.

    Баҳромхўжа Олимов.
    Фото: «Дарё» / Дилшод Шарипов

    Ҳаётда қийинчиликлар бўлади, лекин қоқилиб, суқилиб, ўз йўлимизни топиб оламиз

    Тўртинчи синфдан бошлаб бу интернатда таҳсил оляпман. Унгача Зангиота туманидаги 16-умумтаълим мактабида ўқиганман.

    Душанба куни келиб шанба куни уйга кетамиз. Бу бизнинг иккинчи уйимизга айланиб қолган. Синфдошларимиз билан жуда қадрдон бўлиб кетганмиз.

    Дўстларимни яхши кўраман, уларга жонимни бераман. Нафақат бу ердаги, балки аввал ўқиган умумтаълим мактабимдаги синфдошларимни ҳам ҳурмат қиламан.

    Сумалак ва «гап»ларга доим чақиришади, ҳечам ажратишмайди. Мен у ердан 4-синф бошида кетганман, лекин бўлди кетди керакмас чақирмайлик дейишмаган. Борсам доим бағрини очиб, ҳурматимни жойига қўйишади.

    Баҳромхўжа Олимов.

    Баҳромхўжа Олимов.
    Фото: «Дарё» / Дилшод Шарипов

    Ниятларимга келсак, онам бухгалтер бўлиб ишлайдилар. Мен ҳам келажакда онамнинг касбини эгалламоқчиман. Мактабни битириб, уларга шогирдликка тушаман.

    Ҳозир бизнинг қиладиган биринчи ишимиз ўқишга кириш. Кўп олийгоҳларга топшириш имкониятимиз бор экан. Мен Қишлоқ хўжалиги институтининг бухгалтерия факультетига кирмоқчиман.

    Бундан ташқари бир неча бизнес режаларим бор. Худо хоҳласа, ҳаммасини зинама-зина амалга ошираман. Дастлаб, «Муҳайё» номли озиқ-овқат дўконини очаман. Чунки болалигимда бувимга сизни номингизга катта супермаркет очаман деб ваъда берганман. Кейинроқ олдига сартарошхона, новвойхона очаман. Лекин уларни ўзим юргизмайман. Чунки бизнес билан банд бўлсам, яхши кўрган ишим, бугалтерлик қолиб кетади. Шунинг учун ижарага бериб қўяман, пул келиб туради.

    Ниятларим жуда катта. Тўғри, қийинчиликлар бўлади, лекин қоқилиб, суқилиб, ўз йўлимизни топиб оламиз. Худойим «ол, бандам» деса ҳеч гап эмас.

    Тенгдошларимга айтар сўзим, инсон ҳаётга бир марта келади. Вақтингизни қадрланг. Чунки ҳозирги дақиқани ярим соатдан кейин миллион доллар бериб ҳам тополмайсиз. Эртага ҳаммаси бошқача бўлади.

    Беш қўл баробар эмас. Ҳаётда ўзини хафа кўрсатиб, ичи хурсанд бўладиганлар, ёки аксинча, ичидаги дардини ҳеч кимга айтолмайдиганлар бор. Бировнинг дилини оғритдингизми, дарров кечирим сўранг. Эртага нима бўлишини ҳеч ким билмайди. Шундай экан вақтдан унумли фойдаланинг ва одамларни қадрланг.

    Муаллиф: Хонзодабегим Аъзамова

    Муҳаррир: Дилшод Шарипов

    Мавзуга доир: 

    • 1 миллион долларлик грант ютган, энг кучли иқтисодчи ва халқ таълими вазири бўлишни орзу қилган ўқувчилар. Президент мактабининг илк битирувчилари билан суҳбат
    • «Бугунги чалинаётган қўнғироқ сўнггиси эмас, аксинча биринчисидир». Машҳурлардан битирувчиларга тилаклар
    • «Ўзингга хиёнат қилиб қўйма». Қозоқбой Йўлдошев ва Санжар Назардан битирувчиларга тавсиялар

    27.05.2021, 09:28   Изоҳ (0)   66188
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Самарқанд вилояти ИИБ масжидларнинг бирида вояга етмаган бола сўроқ қилингани тасвирланган видеога изоҳ берди

    27.05.2021, 09:22

    Фарғонада босқинчиликда айбланганлар суд залидан қочиб кетиши юзасидан ИИБ мансабдорларига жиноий иш очилди

    27.05.2021, 08:39

    Ўзбекистонликларнинг 1,7 млн нафари чет элда, асосан, Россия ва Қозоғистонда меҳнат қилаётгани айтилди

    27.05.2021, 08:24

    Чинозда тунда хонадонга бостириб кириб, эр-хотинга ҳужум қилган беш нафар шахс ушланди

    27.05.2021, 08:08

    Беларусь ҳаво ҳудудига бойкот Ўзбекистондан амалга ошириладиган парвозларга қандай таъсир кўрсатиши мумкин?

    27.05.2021, 07:49

    Тошкент ирригация институтига ўқишга киритиш учун 5 минг доллар сўраган шахс ушланди

    27.05.2021, 07:28
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Octobank банкоматларни BS/2 билан бирга “ақллироқ” қилади


    Centrum Air янги Airbus A320neo — авиапаркидаги тўққизинчи самолётни қабул қилиб олди 


    Ипотека Банк OTP Group ўзини ўзи банд қилганларга янги ипотека дастурини ишга туширди: ҳужжатларсиз, асаббузарликсиз, самарали натижалар билан


    Систит — бу уят эмас!


    ANORBANK ва БС/2 Ўзбекистонда банкларда ўз-ўзига хизмат кўрсатиш тармоғини кенгайтирмоқда


    InfinBANK Visa Direct орқали халқаро пул ўтказмаларига қўйилган лимитларни оширди 


    “Akkermann цемент” халқаро форуми: қурилиш материаллари соҳасидаги муаммолар кенг таҳлил қилинди


    2025 йилнинг 5 ойи давомида Mobiuz минглаб таянч станцияларини ишга туширди ва техник инфратузилмани замонавийлаштирди


    Абадий ишончлилик ва хавфсизлик: GWM соҳанинг янги стандартларини жорий этмоқда


    “Ўзбекинвест” IUA аъзосига айланди ва Лондоннинг глобал суғурта бозорида ўз мавқеини мустаҳкамлади


    Сўзлар аҳамиятга эга: TBC Bank 8 март табрикларини пулларга айлантириб, аёллар тадбиркорлигини қўллаб-қувватлади


    МКБАНК халқаро молия бозорида: Қозоғистон банкларидан 15 миллион доллар жалб қилинди


    UZTELECOM 10 Гбит/с тезликдаги уй интернетини фойдаланувчиларга тақдим этди


    “Бизнесни ривожлантириш банки” бизнес учун қулай инновацион банк бўлишга интилмоқда


    Chery газга ўтмоқда: кафолат тўлиқ сақланиб қолинади, ўрнатиш эса 31 майгача бепул! 

     

    Тавсия этамиз

    “Икки хонали уй учун 715 млн сўмдан”. “Дарё”даги мақоладан сўнг пойтахт ҳокимлиги уйсиз қолган аҳолига хонадон сотиб олиш учун маблағ ажратди

    28 май, 21:15

    Будапешт фасадлари: санъат кўчада яшайди (фото)

    27 май, 10:00

    Гестапо ва КГБ хизматида бўлган бухоролик “штирлиц”

    26 май, 19:00

    Аёл овчилардан илғор самолётларга қадар — Украина рус Shahed’ларини қандай овлайди?

    19 май, 20:10
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Россияда Путинни Гитлерга ўхшатиб мем қилганлар жазоланади

    Дунё | 30 май, 23:55

    Зарафшон дарёсидан ноқонуний равишда қум-шағал қазиб олган шахсга чора кўрилди

    Ўзбекистон | 30 май, 23:40

    “Ўзбекистон қўшни давлатлар билан урушга киришиши мумкин эди” – Абдулазиз Комилов

    Ўзбекистон | 30 май, 23:30

    АҚШ Олий суди Трампга 500 минг муҳожирни мамлакатдан чиқариб юборишга рухсат берди

    Дунё | 30 май, 23:25

    Непалда ўн минглаб намойишчилар монархияни тиклашни талаб қилмоқда 

    Дунё | 30 май, 23:10

    “Дарё” дайжести: 30 майнинг энг муҳим хабарлари

    Ўзбекистон | 30 май, 22:55

    Тошкент вилоятида светофорнинг тақиқловчи ишорасига амал қилмаган ҳайдовчининг машинасидан гиёҳванд модда топилди

    Ўзбекистон | 30 май, 22:40

    Сурхондарёдаги 5 та “дом”да 1,5 млрд сўмлик газдан ўғринча фойдаланилгани аниқланди 

    Ўзбекистон | 30 май, 22:30

    Франция президенти Исроилга қарши сиёсат юритишда айбланди

    Дунё | 30 май, 22:20
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.