АҚШнинг Калифорния штати Сан-Хосе шаҳрида жамоат транспортига техник хизмат кўрсатиладиган марказ (темир йўл депоси) яқинида юз берган отишма оқибатида саккиз киши ҳалок бўлди, деб ёзади «РБК». Яна бир неча киши яраланган.
Полиция хабарига кўра, қурбонлар орасида транспорт бошқаруви маркази ходимлари бор. CNN хабарида айтилишича, қурбонларнинг барчаси маҳаллий транспорт бошқаруви ходимлари бўлган. Маҳаллий полиция департаменти Twitter’да ёзишича, ҳужум қилган шахс ҳам ҳалок бўлган. Унинг ўз жонига қасд қилгани ёки полициячилар томонидан ўлдирилгани — номаълум. Шунингдек, унинг шахси ҳам ошкор қилинмаяпти.
Лос Ангелес Times ҳуқуқ-тартибот органларидаги манбасига асосан хабар беришича, ўт очган шахс ўз уйига ўт қўйган, сўнг транспорт бошқармаси касаба уюшмаси йиғилишига бориб, у ерда отишма содир этган. Шунингдек, нашр манбаларига қараганда, ўт очган эркак 50 ёшлар атрофида бўлган.
Ҳодиса маҳаллий вақт билан 06:30 да (Тошкент вақти билан 18:30) содир бўлди. Яқин атрофдаги корхоналар ишчилари эвакуация қилинган. Воқеа туфайли рельсли транспорт ҳаракати вақтинчалик тўхтатилган ва кейинроқ яна қайта тикланган.
Official: Multiple fatalities and multiple injuries in shooting incident near light rail yard in San Jose, California; San Jose mayor confirms suspect is dead. (Corrects: speaker) pic.twitter.com/GyK1NQvhIp
— MSNBC (@MSNBC) May 26, 2021
Мавзуга доир:
Изоҳ (0)