Ижтимоий тармоқларда Самарқанд вилояти ҳамда Тошкент шаҳридаги Меҳрибонлик уйи тарбияланувчиларининг уй-жой масаласидаги муаммолари сабабли 22 май куни ички ишлар органи ходимлари томонидан Юнусобод тумани ИИО ФМБ биносига олиб кетилгани ва уларга нисбатан куч ишлатиб, тан жароҳати етказгани ҳақидаги видео тарқалди. Мазкур ҳолат Олий Мажлис Сенатининг Ёшлар, маданият ва спорт масалалари қўмитаси мазкур ҳолатнинг назоратга олинганини маълум қилинди.
Таъкидланишича, Самарқанд вилоятидаги 6, 10-сонли ҳамда Тошкент шаҳридаги 22-сонли Меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари учун давлат томонидан бепул равишда уй-жой ажратилган, бироқ тарбияланувчилар мутасадди ташкилотлар томонидан ушбу уй-жойлар уларга кредит асосида берилгани тўғрисида огоҳлантирмаган ва бунинг оқибатида улар мазкур турар жойлардан ҳайдаб чиқарилган.
Ушбу масалага ечим излаб Тошкент шаҳрига келишганида эса ички ишлар ходими томонидан уларга нисбатан ўринсиз ҳаракатлар, яъни жисмоний куч ишлатиш ҳолати кузатилган.
Тошкент шаҳар ИИББ матбуот хизмати ҳам ушбу ҳолатга расмий муносабат билдириб, мазкур видеодаги тасвирлар Тошкент шаҳар ИИББ раҳбарияти томонидан назоратга олингани ва ушбу иш юзасидан хизмат текшируви ўтказилаётганини маълум қилди.
Аввалроқ Самарқанддаги мактаб-интернатнинг тарбияланувчилари калтаклангани айтилган хабар тарқалганди. Мазкур ҳолат Сенатнинг Фан, таълим ва соғлиқни сақлаш масалалари қўмитаси томонидан назоратга олинган. Тегишли идораларга ушбу масала қонуний кўриб чиқилиши юзасидан кўрсатмалар берилган.
Изоҳ (0)